Китаками — Япониядаги дарё, Хонсю о.нинг шим.да. Ўз. 243 км. Китаками тоғларидан бошланиб, шим. дан жанубга томон бўйлама тектоник водийдан оқади. Тинч океаннинг Исиномаки қўлтиғига қуйилади. Баҳор-ёз ойларида тўлиб оқади. Дарёда ёғоч оқизилади, ГЕС қурилган. Қуйи қисмида кема қатнайди. К. водийсида шоли экилади. Дарё бўйида Мориока, Мидзусава, қуйилиш жойида Исиномаки портлари жойлашган.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил