Китобнинг босиб олиниши – 1870-йил Шаҳрисабз беклиги марказини генерал Абрамов бошчилигидаги рус қўшинлари томонидан босиб олиниши.

Китобнинг босиб олиниши

Китоб қалъасига ҳужум
Саналар 1870-йил 25-26-август
Уруш ери Китоб, Бухоро амирлиги
Натижа Россия қўшинлари ғалабаси
Рақиблар
Россия империяси Шаҳрисабз беклиги
Қўмондонлар
Генерал Абрамов Жўрабек
Кучлар
8 000
Йўқотишлар
34 киши ҳалок бўлган, 116 киши ярадор бўлган[1] 600 киши ҳалок бўлган

Ҳужумнинг сабаби

Россия империяси-Бухоро амирлиги уруши даврида расман амирликка қарам бўлган Шаҳрисабз беклари бетарафликни сақлаб қолди. Бироқ 1868-йилда рус қўшини томонидан Зирабулоқ чўққиларида Бухоро қўшинлари мағлубиятга учрагач, Шаҳрисабз ҳукмдорлари Жўрабек ва Бобобек тўсатдан Самарқанддаги рус гарнизонини қамал қилади. Россия билан Бухоро амирлиги ўртасида сулҳ шартномаси имзолангандан сўнг, Шаҳрисабз беклари амалда Бухородан ажралиб чиқди. Беклик ҳудудидан ўғрилик ва босқинчилик ҳужумлари авж олди. Бухоро амири исёнчи бекларни бўйсундиришга кучи етмай, Туркистон генерал-губернатори Константин Кауфмандан ёрдам сўради. 1870-йил август ойида Кауфман генерал Абрамовни Шаҳрисабз беклигининг асосий шаҳарлари – Китоб ва Шаҳарни эгаллаш, исёнкор ҳукмдорларни қувиб чиқариш ва шаҳарларни Бухоро амирига топшириш мақсадида юборди[2].

Китобнинг босиб олиниши

Рус отряди Самарқанддан икки колонна бўлиб йўлга чиқди: ўнгдаги колонна полковник Михайловский (1 та баталён, 200 нафар казак, 10 та тўп ва 6 та ракета қурилмаси) 7-августда йўлга чиқиб, 2 та юришда Жомга етиб келди; чапдагиси эса подполковник Соковнин (4 та рота, 50 нафар казак, 2 та тўп ва 2 та ракета қурилмаси) 9-август куни Китобга энг қисқа йўл бўйлаб, Қоратепа дараси орқали ҳаракатланди. 11-август куни кечқурун ҳар икка колонна Шаҳрисабз ташқи деворидан 2,5 верст узоқликдаги Ўрис қишлоқ боғларига етиб келди ва жанг ўрнига жойлашди. Китоб ва Шаҳар битта умумий девор билан ўралган эди; кейин бу шаҳарларнинг ҳар бирида махсус ички девор ва қўшимча равишда арк бор эди[3].

12-август куни эрталаб ҳудудда разведка ўтказилди, шундан сўнг Равотак дарвозасининг ҳар икки томонидан иккита колонна билан қамал қилишга қарор қилинди. Тунда бреш-батареялар қурилди ва 13-август куни тонгда ўт очилди. Шаҳрисабзликлар жавобан ўт очиб, подполковник Соковнинни ҳалокатли ярадор қилди. Кечга бориб, Михайловский колоннаси тўп отган деворда бреш ясалди, аммо Соковнин батареяси томон бреш очиб бўлмади. Абрамов Михайловский колоннаси билан ҳужумга ўтишга, иккинчи колонна эса фақат манёвр намойиш қилишга қарор қилди. Тун кириши билан Михайловский колоннаси 2 рота ва 1 тўп билан кучайтирилди, ҳужум тонгги 3:30 га белгиланди.

Китоб шаҳрига ҳужум қилган рус қўшини

Михайловский бреш орқали ҳужум қилиб, уни эгаллаганидан сўнг, чапга – Китоб дарвозасидан аркка олиб борувчи асосий йўлга йўл олмоқлиги керак эди. Соковниннинг ўрнини эгаллаган подполковник Раевскийга Михайловский колоннаси шаҳар ичига кирганидан кейингина 1,5 рота билан деворни эгаллаш бўйича топшириқ берилди. Михайловский колоннаси тинчликда деворгача яқинлашди ва қисқа қўлбола жангдан сўнг уни эгаллади; кейин у катта йўл томон йўл олди. Михайловский шаҳарга кирганини билиб, Абрамов Принцга Равотак дарвозасини эгаллашни буюрди ва Принц бу топшириқни душман ўқ отишига қарамай бажарди. Кейин Абрамов деворнинг катта қисми босиб олинганини кўриб, Раевскийга чап бреш-батареядан ўт очишни тўхтатиб, ўз қаршисидаги деворни ҳужум қилишни буюрди. 15 дақиқадан сўнг у ерда ҳам девор эгалланди. Раевский Равотак дарвозасига ва кейин Китоб томон катта йўл орқали Михайловский билан бирлашишга ҳаракат қилди.

Шу вақтда Михайловский марказий майдонга етиб бориб, у ерда тўхтади, атрофдаги қоғоз омборларини ёқиб, тонгни кутди. Кейинроқ, сафни тартибга солган ҳолда, 5 рота, 4 тўп ва 4 ракета қурилмаси билан Китоб деворига йўл олди. Дарвоза олдида отишма бошланди. Михайловский дарвоза ва уни ҳимоя қилувчи буржларни картеч ва граната билан ўққа тутиб, ҳужумга ўтишни буюрди. Бир рота ўт остида девордан ошиб ўтиб, дарвозани очди. Китобга кириб, цитаделгача бўлган йўлда қаршиликка дуч келмади. Соат 8:00 га келиб, жанг тугади. Гарчи Китоб босиб олингач, у шаҳар ўз итоатини билдирадиган делегация жўнатган бўлса-да, аскарларнинг чарчоғи туфайли Шаҳарга юриш эртага қолдирилди[4].

Урушдан сўнг

Қўзғолончи беклар Жўрабек ва Бобобек Қўқон хонлигига қочиб кетди, лекин тез орада Қўқон хони томонидан Россия ҳукуматига топширилди. Ҳужум пайтида рус қўшинларидан 34 киши ҳалок бўлди ва 116 киши яраланди, шаҳрисабзликлар эса фақат ҳалок бўлганлар сони бўйича 600 нафарга яқин йўқотишга учради. Шаҳарларни Бухоро амири юборган бекларга топшириб, рус қўшинлари 26-августда Самарқандга қайтиб кетди. Шу билан босқин тугади[5].

Манбалар

  1. ↑ Марвин, Чарлес (1881). Мерв: Тҳе Қуээн оф тҳе Wорлд. W.Ҳ. Аллен. п. 401
  2. ↑ Туркистон тарихи // Тарихий маълумотлар. 1896, № 6
  3. ↑ Китоб// Ҳарбий энциклопедия : В. Ф. Новицкий.
  4. ↑ Марвин, Чарлес (1881). Дунё Қироликлари 401
  5. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил

Ҳаволалар