Кизерит [нем. олими Д.Г.Кизер (1779—1856) номидан] — сулфатлар синфига мансуб минерал, кимёвий таркиби — Мг [Со4] Ҳ2О; таркибида 29% МгО бор. Моноклин сингонияда кристалланади. Ранги кулранг , оқ, баъзан сарғимтир, ярқироқлиги шишасимон (кристаллар учун) ва хира (майда доначали кизеритнинг зич массалари учун). Қаттиқлиги 3—3,5 га яқин, зичлиги 2570 кг/м3. Мўрт. Сувда секин эрийди, кукун хрлатида сув билан намланса гипс каби қотади. Нам ҳавода парда билан қопланади. К. — денгиз эва-поритларига хос минерал. Калий сулфатли шўр конларда ва шўрхокларда кенг тарқалган. Магнийни ишлаб чиқиш ва тез қотувчи сементларни тайёрлашда фойдаланилади. Ўзбекистондаги барча калий тузли конлар ва Шўрсув олтингугурт конида мавжуд. [1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил