Galen Klavdiy
Гален Клавдий ёки Cлаудиус Галенус (юнонча: Κλαύδιος Γαληνός; сентябр 129, Пергам – тахминан 216, Рим) – қадимги рим врачи ва табиацҳуноси. Шаркда Жолинус ҳаким номи билан машҳур. Тиббиёт ва фалсафага оид кўплаб асарлар муаллифи. „Инсон танасининг қисмлари ҳақида“ги мумтоз асарида биринчи марта бир бутун организмни анатомикфизиологик жиҳатдан тасвир-лаб берган. Ҳай-вонларда ўтказилган вивисексия тажрибаларини тиббиётга жорий қилган. Гален шифобахш дорилар (қаранг Гален препаратлари) деб аталувчи дори-дармонларни ҳайвон ва ўсимлик хом ашёларидан тайёрлаган. Табобат тарихида қон айланиш тўғрисидаги дастлабки ғояларни илгари сурган. Одам анатомияси ва физиологияси илмий диагностика, даволаш ва профилактиканинг асоси эканлигини кўрсатиб берган. Гален антик тиббиёт ҳақидаги тасаввурларни ягона таълимот тарзида умумлаштириб, ХВ—ХВИ асрларга қадар табиацҳуносликнинг ривожланишига катта таъсир кўрсатган. Гален файласуф сифатида сезгилардан ташқари ақл ҳам билиш ва ҳақиқат манбаидир, деб ҳисоблаган. Перипатетиклар таълимоти билан стоиклар таълимотини боғлаб олиб борган. Ўзининг номи билан аталувчи силлогизмнинг тўртинчи фигураси ҳамда тўрт мизож ҳақидаги таълимоти машҳур. Унинг „Фалсафа тарихя“ асари олим вафотидан кейин тахминан 500-йилда тузилган бўлиб, у тиббиёт талабалари учун дарслик ҳисобланган. Гален таълимоти черков томонидан қонунлаштирилган ва у тиббиётда кўп асрлар мобайнида ҳукм сурган.
| Гален Клавдий | |
|---|---|
| Таваллуди | сентябр 129-йил |
| Вафоти | 216-йил |
Яна қаранг
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |