Клавихо, Руи Гонсалес де Клавихо (? — 1412.2.4) — Кастилия қироли Генрих ИИИ (Энрико Ш)нинг Амир Темур ҳузурига юборган 2-элчилиги (таркибида олим А. Паэс ва сарой шоири Гомес де Саласар ҳам бўлган) раҳбари. К. қад. ва бадавлат хонадонда туғилган. Элчилар 1403-йил 22-майда Кадис шаҳридан йўлга чиқиб, 15 ойдан сўнг Самарқандга етиб келган. К. томонидан ёзилган элчилик кундалиги (1403—06) босиб ўтилган манзиллар (Кадис, Балеар о.лари, Гаэта, Мессина, Родос, Хиос, Константинопол, Трапезунт, Арзирум, Табриз, Теҳрон, Нишопур, Машҳад, Балх, Бухоро, Самарқанд)нинг батафсил баёни ва этнографик маълумотлардан ташқари, Амир Темур салтанатининг мукаммал сиёсий-иқтисодий тафсилотидан иборат. К.нинг сафар хотиралари 1-марта 1582 и. Аргонте де Молина шаҳрида "Буюк Темур тарихи" номи билан нашр этилган. Асарда Амир Темурнинг Самарқанддаги Боғи Дилкушода ўтказган қабул маросими, ушбу боғ тавсифи, шунингдек, Амир Темурнинг ободончилик сохасида олиб борган сиёсати батафсил баён этилган. У Яқин Шарқ ва Ўрта Осиё халқлари тарихи бўйича қимматли манба ҳисобланади.

Манбалар

  • Клавихо Р. Г. де, Дневник путешествия в Самарқанд ко двору Тимура (1403-1406), М., 1990.[1]



  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил