Kluj-napoka
Бу мақолада ички ҳаволалар жуда кам. |
Клуж-напока - Руминиянинг шим.-ғарбий қисмидаги шаҳар. Клуж жудецининг маъмурий маркази. Самеш дарёси соҳилида жойлашган. Мамлакатнинг йирик саноат ва муҳим маданий маркази. Аҳолиси 332,5 минг киши (1998). Транспорт йўллари тугуни. Машинасозлик (асосан, тўқимачилик ва озиқ-овқат саноати учун жиҳозлар ишлаб чиқариш) ва озиқ-овқат саноатлари ривожланган. Тўқимачилик, кўн поябзал, мебел, кимё, тамаки, чинни, керамика, фармацевтика, полиграфия саноати корхоналари бор. Қурилиш материаллари ишлаб чиқарилади. Ун-т (1872-йилдан) ва бошқа олий ўқув юртлари, Руминия Фанлар академияси нинг филиали ва бошқа илмий тадқиқот муассасалари, тарих, этнография ва бадиий музейлар, ботаниқа боғи бор. К. қадимги қалъа ўрнида вужудга келган. Дастлаб 1173-йилда тилга олинган, 1316-йилдан шаҳар. Меъморий ёдгорликларидан Сан-Михаил черкови (ХИВ—ХВ асрлар), университет биноси (ХИХ аср) ва бошқа сақланган.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |