Кўҳисим (форс. — кумуш тоғи) — Илоқ давлати ҳудудидаги кумуш кони (ВИ—ХИ асрлар). Оҳангарон дарёсининг ўнг қирғоғида, Лашкарак ва Лояк сойлари бўйида, Кўҳисим шаҳри ҳаробаси яқинида. ХХ асрнинг 20-йилларида геологлар С. Ф. Машковсев ва А. П. Кириков ва 60-йилларда археолог Ю. Ф. Бурякову ерда тадқиқотлар олиб борган. Араб географлари — Истахрий, Ибн Ҳавқал, Қудама ва бошқаларнинг ёзишича, К. ўрта асрлар шарқида энг йирик кумуш конларидан бири бўлган. У ердан энг кўп кумуш қазиб олинган давр ВИИ—ИХ асрларга тўғри келади. "Шош кони" деган тамға босилган тангалар (ВИИИ аср) зарбхонаси айнан шу ерда жойлашганлиги аниқланган. К.дан кон қазувчи қуллар турар жойлари ва кон қазишда ишлатиладиган асбоблар қолдиқлари топилган.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил