Кўкча — Афғонистоннинг шим.шарқий қисмидаги дарё, Панж дарёсининг чап ирмоғи. Ўз. 360 км га яқин. Ўртачи сув сарфи 180 м³/сек, баҳор ва ёз ойларида тўлиб оқади. Ҳиндукуш тоғларининг шим. ён бағирларидаги даралардан оқади. Суғоришда фойдаланилади. К. водийсида Файзобод шаҳри жойлашган.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил