Koʻsak
Бу мақолада ички ҳаволалар жуда кам. |
Кўсак, кўсакча (cапсула) — ёпиқ уруғли ўсимликларнинг кўп уруғли меваси. К. бир ва кўп чаноқли бўлади. К. етилганда тешикчасидан (кўкнорда), қопқоқчасидан (мингдевона, зубтурум ва бошқалар) ва паллаларидан (ғўза, бангидевона, бинафша, пиёзгул ва бошқаларда) очилади. Ғўзада К. 3—5 чаноқли тугунчадан ривожланади. Мева қати (К. деворлари) марказий уруғчи ва уруғдан тузилган. Уруғланишдан кейин тугунча ривожланиб, К.ка айланади. Уруғланишдан то К. етилиб очилгунча 50—60 кун ўтади. Унинг мураккаб ривожланиши ва етилиш жараёнини 4 даврга бўлиш мумкин: тугунчанинг К.ка айланиши (10 кун); К.нинг тез ўсиши (15 кун) қуруқ модда тўпланиши (15 кун); К.нинг тўлиқ етилиб қуриши (15 кун). Ташқи ва ички омиллар таъсирида даврлар муддати ўзгаради. Эртапишар ғўза навларида бу даврлар қисқа, кечпишар навларда узун.
Ғўзанинг нави, тури ва бошқа белгиларига қараб битта К.да ўрта толали гўзаларда 4,2—7 г, ингичка толали гўзаларда 2,5—4 г гача пахта, 20 тадан 40— 50 та гача чигит бўлади. Меваси (пахта) етилиши даврида К.лар аста-секин қуриб, учидан сохта чоклари бўйлаб чаноқлари очилади.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |