Koʻshk
Кўшк (Кўчик) — тўрт устунли, томи гумбазли, асосан, ёғочдан қурилган енгил иншоот; павилон, киоск. Келиб чиқиши жиҳатидан оддий ўтовга бориб тақалади. Ўрта асрлар Шарқ меъморлигида кенг тарқалган. Дастлаб қадимги кўчманчи халқларнинг кўчиб юришига қулай уй (кўчик) сифатида пайдо бўлган. Арава устига ўрнатилган кўшклардан ҳам фойдаланилган. Кейинчалик кўшклар бадавлат кишилар, ҳукмдорлар учун безакдор қилиб боғлар ичида қурилган. Тарихий манбаларда кўшк намуналари ҳақида маълумотлар сақланган. Византия элчиси Земарх 568-йилда Ўрта Осиё кўчманчиларининг хоқони ўрдасида 4 товус ҳайкалини кўтариб турган кўшкни кўргани ҳақида ёзган. 738-йилда Термиз яқинида араб саркардасига олтин ва кумуш билан безатилган 2 кўшк тақдим этилган ва бошқа Х—ХВ асрларда кўшк меъморлиги ривожланиб, аксари боғ ичкарисидаги синчкори енгил қурилмалар (кўшклар) устун, айвон ва болохонали, зебу зийватли, ҳашаматли, кўркам иморатлари билан кўзга ташланган. Амир Темур бунёд этган боғлар ичидаги кўшклар шаклу шамойили билан меъморий тараққиётда янги давр очган. Самарқанд атрофида бунёд этилган (ХИВ—ХВИ асрларда) боғ-роғлар ичидаги кўшклар ҳақида тарихий манбалар аниқ маълумот беради. Самарқанддаги Кўксарой, Шаҳрисабздаги Оқ саройни Бобур кўшклар қаторига киритган. Кўшк меъморлиги Туркия, Хитой, Япония ва бошқа мамлакатларда кенг татбиқ этилди. Европага ҳам Шарқ орқали ("киоск шаклида") кириб келган[1].
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |