Кўчки —

1) тоғларда ён бағирнинг юқори қисмида йиғилиб қолган қорнинг шиддат билан пастга отилиб тушиши, тарма. Тоғ ён бағрида кўплаб тўпланиб қолган қор қайтадан кристалланади ва қаттиқ совуқдан тораяди; оқибатда қор қатлами ичида бўш қатлам пайдо бўлади. Бирон товуш, салгива механик куч таъсирида ёки қор таги эриганда К. вужудга келади. Кучли К.да 1,5—2 млн. м3 гача қор кўчиб тушади; тоғдан тушган қорнинг қалинлиги 60 м гача етиши мумкин. Кор К.лари Ўрта Осиё, Кавказ, Алп, Кордилера, Ҳимолай тоғларида кўп рўй бериб туради. Баъзан қишлоқлар, алоқа йўллари, тоғлардаги ўрмонларга катта зарар етказади;

2) тоғ жинсларининг оғирлик кучи таъсирида ён бағир бўйлаб пастга сурилиб тушиши (қаранг Сурилма);

3) тоғ бир қисмининг қулаб тушиши (қаранг Тоғ қулаши).[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил