Koʻkrak


Кўкрак — гавданинг юқори (инсонда) ёки олдинги (кўпчилик умуртқали ҳайвонларда) қисми; юқоридан тўш суяги дастасининг тепа қирраси, биринчи қовурғаларнинг тепа юзалари, орқадан биринчи кўкрак умуртқалари, икки ёнбошдан 12-қовурғалар, олдиндан тўш суякнинг ўсиғи билан чегаралиб туради. Кўкрак тананинг бўйин билан қорин бўшлиғи ўртасидаги бўлими бўлиб, уни мускуллар ва тери қоплаб олган. Кўкрак жисмоний меҳнат ва бадан тарбия билан шуғулланган одамларда яхши ривожланган. Болаларда пирамида шаклида, аёлларда эркакларга нисбатан калтароқ бўлади[1].
Аёлларда кўкрак болаларини эмизиш учун сут чиқарадиган сут безлари вазифасини ўтайди[2]. Аёллар ҳам, эркаклар ҳам бир хил эмбриологик тўқималардан кўкрак ҳосил қилишади. Ўсмирлик даврида эстрогенлар ўсиш гормони билан бирга аёлларда кўкрак ривожланишига олиб келади.
Яна қаранг
Манбалар
- ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
- ↑ „Бреаст – Дефинитион оф бреаст бй Мерриам-Wебстер“. мерриам-wебстер.cом. 6-сентябр 2015-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 21-октябр 2015-йил.
Ҳаволалар
| Викиомборда „Кўкрак“ мавзуси бўйича медиафайллар бор. |
- „Аре Wомен Эволутионарй Сех Обжеcц?: Wҳй Wомен Ҳаве Бреасц“. 2-декабр 2011да асл нусхадан архивланган.