Кўпайиш (биологияда) – барча мавжудотларнинг ўзига ўхшаш организмлар ҳосил қилиш орқали ўз ҳаёти узлуксизлиги ва узвийлигини таъминлаш хусусияти. Кўпайиш жинссиз ва жинсий бўлади. Жинссиз Кўпайиш 2-марта ёки кўп марта бўлиниш, яъни шизогония (бир ҳужайралиларда); спора ҳосил қилиш (тубан ва спорали ўсимликларда); вегетатив кўпайиш (органлар бир қисмининг аж-ралиб чиқиб, янги организм ҳосил қилиши) ва куртакланиш (кўп ҳужайралиларда) орқали содир бўлиши мумкин. Бўлиниш ва спора ҳосил қилиб Кўпайишда организм жинсий жиҳатдан ихтисослашмаган битта хужайрадан ривожланади. Вегетатив Кўпайишда эса янги организм ова организмнинг бир қисмидан ҳосил бўлади.

Жинсий Кўпайиш 2 хил жинсий ҳужайранинг кўпайиши, яъни уруғланиш ёки партеногенез (тухум ҳужайранинг уруғланмасдан ривожланиши) орқали рўй беради. Кўпчилик ҳайвонларнинг ҳаёт сиклида Кўпайишнинг турли шакллари, мас, жинссиз ва жинсий, уруғланиш ва партеногенез, уруғланиш ва вегетатив кўпайиш қонуний алмашиниб туради. Ўсимликларнинг Кўпайиши ҳам жинссиз (спора ҳосил қилиш) ва жинсий (Гаметаларнинг қўшилиши-уруғланиш) наслнинг ғалланиб туриши орқали боради. Кўпайиш муддати ва тезлиги ҳарорат, кун узунлиги, озиқ миқдори ва ташқи муҳитнинг б. омиллари билан боғлиқ. Юксак ҳайвонларда Кўпайиш органлари фаолияти нерв системаси ва ички секреция безлари томонидан бошқариб турилади.[1]

Яна қаранг

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил