Кўприклар қуришининг ривожланиш тарихи

Режа

1.Кўприклар ҳақида тушунча

2.Кўприкларни лойҳалаш

3.Кўприкларни қуриш тарихи

4.Қадимги европа кўприклари

Си-о-се Пол кўприги, Эрон.
Сторй Бридге, Австралия.
Қадимги Рим ко'приги Понте де Тиберио
Испаниядаги Алкантара ко'приги

Кўприк — 1) тўсиқ (дарё, канал, жар ёки бошқа жойлар) дан йўл ўтказиш учун қуриладиган муҳандислик иншооти. Вазифасига кўра, Кўприкнинг автомобил, темир йўл ва пиёдаларга мўлжалланган Кўприк, йўл ўтказгич; жойлашиш ўрнига кўра, шаҳар Кўприклари ва шаҳардан ташқаридаги йўлларга қуриладиган; бирлаштирилган (автомобил ва темир йўллар учун бирга қурилган), акведук, виадук хилларга; ишлатиладиган материалига кўра, ёғоч, тош, металл, темир-бетон Кўприкга, пролёт тизимларига қараб, балкали, аркли ва осма, консол; пролётлар сонига кўра, бир пролётли ва кўп пролётли; юк кўтарувчи конструксиясига нисбатан жойлашишига кўра, устидан, пастдан, ўртасидан ҳаракатланадиган хилларга; қатновнинг узлуксиз ва ўзлукли бўлишига қараб, Кўприк доимий ва ҳаракатланувчи (очиладиган, кўтариладиган, сўзадиган) хилларга; йиғма ва қисмларга ажраладиган хилларга бўлинади. Кўприк-канал ва Кўприк-уйлар ҳам бўлади. Бўлар кўприк вазифасини ўташ билан бирга уй ва канал вазифасини ҳам ўтайди. Илгари Кўприклар, кўпинча, ёғоч ва ҳарсанг тошлардан қурилган. Қад. ёғоч Кўприклар сақланиб қолмаган. Ўрта асрларда аркли ҳарсанг Кўприклар (Рим, Испан, Хитойда) кўпроқ қурилган. Ўрта Осиё ва Россияда ёғоч ва тош Кўприклар бўлган. Катта дарёлардан ўтишда сўзувчи Кўприкдан фойдаланилган. Чўян Кўприклар Англияда (1779), сўнгра Россияда (1784); осма (занжирли) Кўприк Америкада (1796), кейин Англия ва Россияда қурилган. ХХ аср бошларига келиб Кўприк қуришда темир-бетондан асосий материал сифатида фойдаланила бошланди, чунки пишиқ, арзон, уни йиғиш осон ва бошқа Унча узун бўлмаган Кўприк қуришда темир-бетон пролёт таянчларга бутунича кранлар ёрдамида қўйилади. Ундан равоқли, балкали ва рамали Кўприклар қурила бошлади. Ҳозирги замон равоқли темир-бетон Кўприкларнинг пролётлари ўз. 300 м га етади. Ўзбекистонда Чирчиқ, Сирдарё ва Амударёдан ўтказилган Кўприклар, асосан темир-бетондан аркли ва рамали қилиб қурилган. Кўприк, асосан, таянч ва пролётдан иборат бўлади. Таянчлар қирғоқ ва оралиқ таянчларга бўлинади. Темир-бетон ва ҳарсанг тошдан ясалган Кўприкда, кўпинча, пролёт ва таянчлар яхлит қурилмани ҳосил қилади. Аралаш конструксиялар (мас, темир-бетонли пўлат балкалар ёки пўлат шпренгелли темир-бетон балкалар ва бошқалар) кенг қўлланилмоқда. Ҳозирги замон Кўприк қурилишида йиғма Кўприк конструксияларидан, йиғма элементларини унификациялаш ва бир хиллаштириш усулларидан, Кўприк конструктив тизимларини ривожлантириш, пролётларни ўзайтириш, мустаҳкамлиги юқори бўлган пўлат, енгил қотишмалар ва бетонлардан, парчин михли бирикмалар ўрнида пайванд бирикмалардан, туташ темир-бетон Кўприк қуришда қисмларга ажратиладиган опалубкалардан ва монтаж агрегатлардан фойдаланилмокда; 2) автомобил, тракторлар юриш қисмининг элемента. Ғилдиракларга таъсир қиладиган кучларни рама ёки кўзовга ўзатади. Ўрнатилган ғилдирақларнинг вазифасига қараб, етакчи, бошқариладиган ва мураккаб (етакчи ва айни вақтда бошқариладиган) Кўприклар бўлади. Бундан ташқари, олдинги, кетинги ва ўрта (уч ўқли автомобилларда) Кўприклар бор.[1]

Кўприк жарлик, сув ҳавзаси, йўл ёки бошқа тўсиқ устидан ўтиш учун қурилган иншоотдир. Кўприк унинг функсияси ва жойлашадиган ерига кўра турлича лойиҳаланади.

Манбалар

кўприк
  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил



неw:ज्याभः