Коба карвон саройи — Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз шаҳрида жойлашган қадимий археологик ёдгорлик. Коба карвон саройи шунингдек Коба эски карвон саройи номи билан ҳам машҳур бўлган. Карвон сарой 16-асрда қуриб битказилган. Бугунги кунда карвонсарой УНЕСCО Умуминсоний қадриятлар китобига киритилган бўлиб, давлат муҳофазасига олинган.

Коба карвон саройи
Муқобил номлари Коба эски карвон саройи
Умумий маълумот
Мақоми карвон сарой
Манзили Зингирон МФЙ
Шаҳар Шаҳрисабз
Мамлакат Ўзбекистон
Координаталар 39°03′19″Н 66°49′40″Э / 39.05515537°Н 66.82782251°Э / 39.05515537; 66.82782251[1]
Қурилиши бошланган 15-аср охири
Қурилиши тугаган 16-аср боши

Тарихи

Тарихий манбаларга кўра, карвонсарой 15-аср охири 16-аср бошларида қуриб битказилган. Карвонсарой шаҳарнинг марказида жойлашган бўлиб, чор атрофида кўплаб тарихий ёдагорликлар жой олган. Мазкур карвонсарой яқинида бозор ўрин олган бўлиб, бу ер асосан шаҳар ичига ўтувчи шунингдек, бозорга келувчи карвонлар тўхтайдиган жой вазифасини ҳам ўтаган. Шунингдек, маълум муддат меҳмонхона сифатида ҳам фойдаланилганлиги ҳақида маълумотлар мавжуд.

Тузилиши

Коба карвон саройи таркибида Абдушукур оғалиқ масжиди ҳам жойлашган. Чўпкори иморатнинг берк хонақоси, уч томондан айвон билан ўралган. Мазкур айвонлар томи ўн икки устун асосига жойлаштирган.

Айвон деворида куфий хати асосида „Таййиба“ калимаси ёзилган. Бу битиклар жигарранг бўлиб, уларнинг юқорироқ қисмида масжид қурилган йиллари: 1304-1886/1889 деб ёзилган[2].

Муҳофазага олиниши

Ўзбекистон Республикаси мустақиллигидан сўнг карвонсаройда бир қатор таъмирлаш ишлари амалга оширилган. Карвонсарой бугунги кунда ҳам ўз фаолиятини юритиб келмоқда. Карвонсарой давлат ёдгорликларини сақлаш рўйхатига ҳам киритилган.

Шунингдек, мазкур обект Шаҳрисабздаги УНЕСCО Умуминсоний қадриятлар китобига киритилган яна бир қадимий қадамжо ҳисобланади[3].

Бошқа номлар

Қамаши туманида Кўба номли қишлоқ ҳам мавжуд. Бу сўз мўғул тилида гоби — ўти камроқ, тошли ва қумли дала, дашт шунингдек майдони чўл бўлган ҳудуд маъносини ҳам англатади. Айни шундай ҳудудда бунёд этилгани сабабли ҳам қишлоқ номи Кўба деб аталади[4].

Манбалар

  1. ↑ „Коба эски карвон саройи“. Қаралди: 08-2023.
  2. ↑ Ф.Абдухолиқов; А.Раззоқов; К.Раҳимов; А.Ҳакимов; Б.Абдуҳалимов. О'збекистон обидаларидаги битиклар Қашқадарё. Узбекистан тодай, 2016-йил — 329-бет. ИСБН 978-9943-4510-6-3. 
  3. ↑ „Қашқадарё вилояти“. узбекистан.травел.уз. Қаралди: 08-2023.
  4. ↑ Нафасов, То'ра. Қашқадарё қишлоқномаси. Муҳаррир нашриёти, 2009-йил — 148-бет. ИСБН 978-9943-354-60-9.