Komplementarlik
Бу мақолада ички ҳаволалар жуда кам. |
Бу мақолага бошқа бирорта саҳифадан
ишорат йўқ. (август 2024) |
Комплементарлик (лот. сотплементум — тўлдирувчи), молекуляр биологияда — бир-бирини тўлдирувчи тузилма (макромолекула, радикал)ларнинг боғланишини таъминловчи ва уларнинг кимёвий хусусиятларини аниқловчи ўзаро мувофиқлик. Комплементар тузилмаларнинг мустаҳкамлиги ва ноёблиги юқори даражада танлаш ва атом гуруҳлари ёки зарядларнинг ўзаро таъсир кўрсатиш майдонининг миқёси билан аниқланади. Бу жараён "қулф-калит" тамойили асосида амал қилади. Антиген—антитело, фермент — субстрат, нуклеин кислоталарнинг иккиламчи тузилмаси шулар жумласига киради. Нуклеин кислоталар занжирининг комплементарлиги улар таркибига кирадиган азот асосларининг ўзаро таъсири билан аниқланади. Мас, бир занжирдаги аденин (А) қаршисида иккинчи занжирда тимин (Т) ёки урацил (У), гуанин (Г) қаршисида эса ситозин (С) бўлгандагина ҳар иккала занжир ўртасида водород боғлар ҳосил бўлади. К. ирсий белгиларнинг сақланиши ва наслдан-наслга ўзатилишида ягона восита ва универсал механизм бўлиши тахмин қилинади.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
Бу мақола бирорта туркумга қўшилмаган. Илтимос, мақолага алоқадор туркумлар қўшиб ёрдам қилинг. (август 2024) |