Конеру Ҳумпй (1987-йил 31-мартда туғилган) ҳиндистонлик шахматчи, 2019-йилда ФИДЕ аёллар ўртасидаги тезкор шахмат чемпионатида ғолиб бўлганлиги билан машҳур[1]. 2002-йилда у 15 ёш, 1 ой, 27 кунлигида гроссмейстер (ГМ) унвонига эришган энг ёш аёл бўлиб, Жудит Полгарнинг олдинги рекордини уч ойга[2] ортда қолдирди (кейинчалик бу рекорд Хоу Йифан томонидан 2008-йилда янгиланди). 2007-йил октябр ойида Ҳумпй Полгардан кейин 2600 Эло рейтингидан ошиб, 2606 балл олган иккинчи аёл ўйинчи айланди[3][4].

Конеру Ҳумпй
Мамлакат Hindiston bayrogʻi Ҳиндистон
Туғилиши 31-март 1987-йил
Вижаяwада, Андҳра Прадеш, Ҳиндистон
Саравҳа Грандмастер (2002-йил)
ФИДЕ рейтинг 2586 (ноябр 2026)
Юқори рейтинги 2623 (июл 2009)

Карераси

Ҳумпй шахмат бўйича ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида учта олтин медални қўлга киритган: 1997-йилда (10 ёшгача бўлган қизлар тоифаси), 1998-йилда (12 ёшгача бўлган қизлар орасида) ва 2000-йилда (14 ёшгача бўлган қизлар орасида). 1999-йили Аҳмадобод шаҳрида шахмат бўйича ўсмирлар ўртасида бўлиб ўтган Осиё чемпионатида ўғил болалар билан куч синашиб, 12 ёшгача бўлганлар баҳсида ғолибликни қўлга киритди[5]. 2001-йилда Ҳумпй ўсмир қизлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида ғолиб бўлди. Кейинги йилги ўйинларда у Чжао Хуэ билан биринчи ўринни эгаллади, аммо тай-брекда иккинчи ўринга тушиб кетди[6]. 2002-йилда у саккизинчи аёл гроссмейстерга айланди. Ҳумпй 2004-йилги ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида ўғил болалар билан рақобатлашди, бу мусобақада Пентала Харикришна ғалаба қозонди. Ҳумпй эса 8,5/13 балл билан ўнинчи ўринни эгаллади[7].

Ҳумпй 2000 ва 2002-йилларда аёллар ўртасидаги Британия чемпионатида ғолиб бўлди. 2003-йилда у аёллар ўртасидаги 10-чи Осиё чемпионати ва Ҳиндистон аёллар чемпионатида ғолибликка эришади[8][9]. 2005-йилда у Россиянинг Краснотуринск шаҳрида ўша даврдаги энг кучли ўн нафар аёл ўйинчи иштирокида бўлиб ўтган Шимолий Урал кубогида ғолиб сфатида этироф этилади[10].

У биринчи марта 2004-йилда аёллар ўртасидаги шахмат бўйича жаҳон чемпионатида қатнашган ва ўшандан бери у нокаут форматида ўтказилган ҳар бир мусобақада қатнашиб келган. Ҳумпй 2004, 2008 ва 2010-йилларда ярим финалга қадар чиққан.

2009-йилда у Мумбай мери кубогида Александр Арешченко, Магеш Панчанатҳан ва Эвгений Мирошниченко билан 1-4-ўринларни эгаллади[11].

2009-йилда Ҳумпй Бутун Ҳиндистон шахмат федерациясини Туриндаги 37-шахмат Олимпиадасида иштирок этишига тўсқинлик қилганликда айблади[12][13]. Унга мураббийлик қилаётган отаси Ҳумпй Ашокга у билан турнирларга боришга рухсат берилмаганлиги асосий сабаб сифатида кўрсатилди.

Ҳумпй 2009—2011-йиллардаги ФИДЕ аёллар Гран-присида иштирок этди ва умумжамоа ҳисобида иккинчи ўринни эгаллади. Ўз навбатида 2011-йилги шахмат бўйича аёллар ўртасидаги жаҳон чемпионати йўлланмасига даъвогар сифатида иштирок этди[14][15]. Бу мусобақада Хоу Йифан учта ўйинда ғалаба қозониб, бешта дуранг қайд этди. Ҳумпй 2011-2012, 2013-2014, 2015-2016 ва 2019—2021-йилларда ҳам ФИДЕ аёллар Гран-приси сериясида иккинчи ўринни эгаллади.

У 2015-йилда Хитойнинг Ченгду шаҳрида бўлиб ўтган шахмат бўйича аёллар ўртасидаги жамоавий жаҳон чемпионатида бронза медалини қўлга киритди. Ҳиндистон терма жамоаси мусобақада тўртинчи ўринни эгаллади — бу бронза медалини қўлга киритган Хитой жамоасидан атиги бир очко ортда қолгани туфайли эди[16].

2019-йилда у икки йиллик туғруқ таътилидан қайтганидан кейин аёллар ўртасида Рапид бўйича жаҳон чемпиони бўлди[17].

2020-йилда Ҳумпй оммавий овоз беришдан сўнг ББC томонидан Ҳиндистондаги йилнинг энг яхши спортчиси мукофотига лойиқ деб топилди[18].

Ҳумпй 2022-йилда Тамилнаду штатининг Маҳабалипурам шаҳрида бўлиб ўтаётган Шахмат Олимпиадасида Ҳиндистон шаънини ҳимоя қилмоқда.

Шахсий ҳаёти

У дастлаб ота-онаси (Конеру Ашок ва Латҳа Ашок) томонидан „Ҳампи“ деб номланган, бу исм „чемпион“ сўзидан олинган. Кейинчалик унинг отаси рус тилидаги исмга яқинроқ ўхшаш бўлиши учун имлони Ҳумпй деб ўзгартирди[19][20].

2014-йил август ойида у Дасари Анвешга турмушга чиқди[21]. Ҳозир у ОНГC Лтд билан ҳамкорликда ишлайди[22].

Президент, доктор АПЖ Абдул Калам 2007-йил 23-март куни Ню-Деҳлидаги Раштрапати Бхаванда инвестиция маросимида Кумари Ҳумпй Ҳумпйга (шахмат) Падма Шрини тақдим этмоқда.

У 2017-йилда Оҳана исмли қизини дунёга келтирди[23].

Мукофотлар ва ютуқлар

Wижк ан Зеэ да, 2006-йил
  • 1999-йил: Осиёдаги энг ёш аёл халқаро уста (WИМ)
  • 2001-йил: Ҳиндистоннинг энг ёш аёл гроссмейстери (WГМ)
  • 2003-йил: Аржуна мукофоти
  • 2007-йил: Падма Шри[24]
  • 2019-йил: Сколково аёллар Гран-приси 2019-2020
  • 2019-йил: Монако аёллар Гран-приси 2019-2020
  • 2019-йил: Тезкор шахмат бўйича аёллар ўртасидаги жаҳон чемпионати[25]
  • 2020-йил: Cаирнс Cуп[26]
  • 2020-йил: ФИДЕ 2020 Онлайн Шахмат Олимпиадасида олтин
  • 2021-йил: ББC Ҳиндистонда йилнинг энг яхши спортчиси
  • 2021-йил: ФИДЕ 2021 Онлайн Шахмат Олимпиадасида бронза
  • 2022-йил: 44-Шахмат Олимпиадасида бронза
  • 2022-йил: 44-шахмат олимпиадасида Гаприндашвили кубоги ғолиби

Манбалар

  1. ↑ „Тҳе инспиринг ретурн оф Конеру Ҳумпй“. ЧессБасе Индиа (29-декабр 2019-йил).
  2. ↑ „Ҳумпй беац Жудит Полгар бй тҳреэ монтҳс“. Чесс Неwс. Қаралди: 17-феврал 2015-йил.
  3. ↑ „Ананд cроссес 2800 анд леадс тҳе Оcтобер 2007 ФИДЕ ратингс“. Чесс Неwс. Қаралди: 17-феврал 2015-йил.
  4. ↑ Конеру’с ратинг прогресс чарт. ФИДЕ.
  5. ↑ „Ҳумпй он ҳигҳ!“. Редифф.cом (30-август 2001-йил). Қаралди: 18-январ 2016-йил.
  6. ↑ Гоа 2002 — 20° Cампеонато Мундиал Жувенил Феминино БрасилБасе
  7. ↑ Cочин 2004 — 43° Cампеонато Мундиал Жувенил БрасилБасе
  8. ↑ 10тҳ Асиан Wоменъс Индивидуал Чесс Чампионшип ФИДЕ
  9. ↑ Cроwтҳер. „ТWИC 471: Индиан Wомен'с Натионал А Чампионшипс“. Тҳе Wеэк ин Чесс (17-ноябр 2003-йил). Қаралди: 15-сентабр 2015-йил.
  10. ↑ „Нортҳ Уралс Cуп: Ҳумпй wинс, Ху Юҳуа сеcонд“. ЧессБасе (15-июл 2005-йил). Қаралди: 20-апрел 2016-йил.
  11. ↑ Завери. „Арешченко триумпҳс ин Маёр'с Cуп – Жаи Ҳо Мумбаи!!“. ЧессБасе (15-май 2009-йил). Қаралди: 10-май 2010-йил.
  12. ↑ „Конеру Ҳумпй аccусес АИCФ сеcретарй оф ҳарассмент“. ИБН Спорц (24-октабр 2009-йил). 2009-йил 25-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 20-октабр 2010-йил.
  13. ↑ „Ҳумпй реплиэс то Сундар – иссуэс опен чалленге“. ЧессБасе (25-октабр 2009-йил). Қаралди: 20-октабр 2010-йил.
  14. ↑ „Wомен ГП – Налчик – Wомен ГП – Налчик“. Налчик2010.фиде.cом. Қаралди: 1-декабр 2014-йил.
  15. ↑ „Ҳумпй пуллс ит офф – wинс Доҳа ГМ анд қуалифиэс | Чесс Неwс“. Чессбасе.cом. Қаралди: 1-декабр 2014-йил.
  16. ↑ „Wорлд Wомен Чесс: Ҳарика wинс силвер, бронзе фор Ҳумпй“. Тҳе Ҳинду. ПТИ. Қаралди: 29-апрел 2015-йил.
  17. ↑ „Тҳе инспиринг ретурн оф Конеру Ҳумпй - ЧессБасе Индиа“. www.чессбасе.ин. Қаралди: 22-май 2020-йил.
  18. ↑ „Конеру Ҳумпй ис ББC Индиан Спорцwоман оф тҳе Еар“ (инглизча). ББC Спорт. Қаралди: 18-март 2021-йил.
  19. ↑ „Ҳумпй беац Жудит Полгар бй тҳреэ монтҳс“ (31-май 2002-йил).
  20. ↑ „Ҳумпй'с мовес“. Тҳе Трибуне (8-апрел 2006-йил).
  21. ↑ Ж. Р. Шридҳаран. „Ҳумпй энтерс wедлоcк wитҳ Анвеш“. Тҳе Ҳинду. Қаралди: 17-феврал 2015-йил.
  22. ↑ „Ҳумпй жоинс ОНГC“. Тҳе Ҳинду. Қаралди: 23-январ 2016-йил.
  23. ↑ „Грандмастер Конеру Ҳумпй леарнинг тҳе мовес оф а мотҳер“ (эн). www.телеграпҳиндиа.cом. Қаралди: 22-май 2020-йил.
  24. ↑ „Падма Аwардс“. Министрй оф Ҳоме Аффаирс, Говернмент оф Индиа (2015). 2015-йил 15-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 21-июл 2015-йил.
  25. ↑ „Ҳумпй поcкец фирст wорлд чесс cроwн“. Тҳе Тимес оф Индиа (2019). Қаралди: 29-декабр 2019-йил.
  26. ↑ „2020 Cаирнс Cуп Марч 2020 Унитед Статес оф Америcа ФИДЕ Чесс Тоурнамент репорт“. ратингс.фиде.cом. 2020-йил 16-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 12-август.