Конго (франсузча: Cонқо), Конго Демократик Республикаси (франсузча: Рéпублиқуэ Дéмоcратиқуэ ду Cонқо; 1971—97 йилларда Зоир Республикаси) – Марказий Африкада жойлашган давлат. Майдони - 2345,4 минг км². Аҳолиси - 65,71 млн киши (2012). Пойтахти – Киншаса шаҳри Маъмурий жиҳатдан 11 вилоят (провинcе)ра бўлинади. БМТ - аъзоси

Конго Демократик Республикаси
Рéпублиқуэ Дéмоcратиқуэ ду Cонго
Шиор: Жустиcе, Паих, Траваил
(Франсузча: Жустиcе, Пеаcе, Wорк)
Мадҳия: Дебоут Cонголаис
(Арисе Cонголесе)
Location of Kongo Demokratik Respublikasi
Пойтахт Киншаса
Расмий тил(лар) Франсуз тили
Ҳукумат Президентлик Республика
Жосеф Кабила
Мустақиллик (Белгиядан)
• Сана
30-июн 1960
Майдон
• Бутун
78,866 км2 (116-ўрин)
Аҳоли
• 2002-йилги рўйхат
10,241,138 (78-ўрин)
• Зичлик 129/км2
ЙИМ (ХҚТ) 2005-йил рўйхати
• Бутун
АҚШ$46,370 мил. (80-ўрин)
• Жон бошига
АҚШ$4,528
Пул бирлиги Франc Cонголаис (CДФ)
Қисқартма CГ
Телефон префикси 243
Интернет домени .cд

Давлат тузуми

Конго – республика. Давлат ва ҳукумат бошлиғи – президент. Қонун чиқарувчи ҳокимиятни ҳукумат ва Ўтиш парламенти томонидан қабул этиладиган декрет қонунлар орқали президент амалга оширади. Ижроия ҳокимиятни ҳам президент амалга оширади; у ҳукумат аъзоларини тайинлайди ва лавозимидан озод қилади.

Табиати

Конго ҳудуди Шимолий ва Жанубий ярим шарларнинг экваториал ва субекваториал минтақаларининг қирлар билан ўралган Конго ботиғида жойлашган. Конго ботигининг энг паст (300–350 м) аллювиал текислик қисми мамлакатнинг маркази ва ғарбидадир. Жан.да баландлиги 700–1000 м дан 1200–1300 м гача бўлган супасимон платолар бор. Шаба вилоятидаги Митумба тоғлари (1889 м), Маниқа (1679 м) ва Кунделунгу (1772 м) платолари кенг тектоник ботиклар билан ажралган. Шарқий чегараси бўйлаб баландлиги 2000–3000 м ли топ;ар жойлашган. Энг баланд жойи – К. ва Уганда чегарасидаги Рувензори тоғи (5109 м). Сунмаган вулканлар бор. Кучли зилзилалар бўлиб туради. Фойдали қазилмалардан мис, колбалт, рух, уран, қалай, темир, волфрам ва марганец рудалари, боксит, олтин, кумуш, платина, олмос, никел, молибден, кўмир ва бошқа қазиб олинади.

Иқлими мамлакат шимолида (3° шаҳри к. билан 3° ж. к. оралиғи) экваториал, ҳамиша серёғин, жанубида ва чекка шимолий да субекваториал, ёзи серёғин, қиши қуруқ, Конго ботиғи ва унинг атрофидаги платоларда энг иссиқ ой – мартнинг ўртача температураси 24—28°, энг салқин ой – июлнинг ўртача температураси 22— 25°. Шарқи ва жануби-шарқидаги тоғларда иқлим салқинроқ. Шаба вилоятида температура июлда 16°, октабрда 24°. Йиллик ёғин экваториал минтакада 1700–1800 мм дан 2000–2200 мм гача, шарқидаги тоғларда 2500 мм ва ундан кўпроқ; чекка жанубида 1000–1200 мм, энг шимолида 1300–1500 мм.

Дарёлари кўп ва серсув. Энг катта дарёси – Конго ва унинг ирмоқлари. Мамлакат худудининг 9/10 қисми Конго дарёси ҳавзасида жойлашган. Деярли ҳамма дарёларида остона ва шаршаралар бор, гидроэнергия ресурслари ниҳоятда катта. Дарёларнинг маълум қисмларидагина кема қатнайди. К.да Киву, Танганика, Мверу, Тумба ва бошқа кўллар бор. К.нинг шимолий қисмида подзоллашган латерит тупроқ. Ботқоқлашган тупрокларда доимий яшил экваториал сернам ўрмонлар бор. Жанубий қисмида ва энг чекка шимолидаги қизил тупрокларда, асосан, бўйи баланд ўтли саванналар, дарё бўйларида эса галереяли ўрмонлар ўсади. Жануби-шарқий чеккасидаги қизил-қўнғир тупроқли ерларда барг тўкувчи сийрак саванна ўрмонлари бор. Шаркдаги тоғларда баландликка кўтарилган сари минтақалар ўзгариб, сернам экваториал ўрмонлардан баланд тоғ экваториал ўтлоқларигача алмашиниб боради. Рувензори тоғида абадий қор ва музликлар бор. Ўрмонларда қимматбаҳо ёғочли қизил, сариқ, эбен, лимба, агба каби дарахтлар, ёғли палма, каучук берадиган ўсимликлар ўсади. Ҳайвонот дунёси жуда бой. Ўрмонларда ҳар хил маймун, тўнғиз; саванналарда фил, каркидон, буйвол, жайран, ғизол, зебра, жирафа, арслон, қоплон, гепард, чиябўри, сиртлон, бегемот (дарё ва кўлларда), қушларнинг турли хиллари, тимсоҳ, заҳарли илонлар, балиқ ва ҳашаротлар (сеце пашша, термитлар) кўп. Миллий боғлари – Вирунга, Гарамба, Салонге, Кахузи-Биего ва бошқа

Аҳолиси

К.да 300 дан ортиқ қабила ва элатлар: луба, конго, руанда, азонда, банги, тва ва бошқа бор. Аҳолининг 30% га яқини йирик шаҳарларда яшайди. Расмий тил – франсуз тили; суахили тиллари, шунингдек, 20 дан кўпроқ лаҳжа бор. Аҳолининг ярмига яқини маҳаллий динларга, қолганлари христиан динига эътиқод қилади. Муҳим шаҳарлари: Лубумбаши, Мбужи-Майи, Кисангани, Кананга, Букаву, Ликаси, Матади, Киквит.

Тарихи

Ҳозирги К. ҳудудида қуйи палеолит даврига оид манзилгохлар ва тош қуроллар топилган (Касаи, Луалаба, Луапула дарёларининг юқори оқими). Европаликлар бу ерга келишидан анча аввал Бакуба давлати ҳукм сурган, ҳунармандчилик, савдо-сотиқ ривожланган. Сўнг Балуба, Лунда ва шаҳри к. ўндан ортиқ майда давлатлар мавжуд бўлган. Аҳолиси овчилик, балиқчилик, деҳқончилик, темир ва мис рудаларини эритиш ишлари билан шуғулланиб келган. ХВ аср охирида портуғаллар (Д.Кан экспедицияси) Конго дарёси ҳавзасига ўрнашиб олиб, уни қул бозорига айлантирди (ХВ—ХИХ асрлар мобайнида у ердан 13 млн. дан ортиқ қул Америкага олиб кетилди). Маҳаллий халқ мустамлакачиларга, маҳаллий амалдорларга қарши узоқ вақт кураш олиб борди (1890-92, 1895-96, 1897-1900, 1901—07). ХИХ аср 70-йилларида Белгия қироли Леополд ИИ ҳар хил найранглар билан катта ҳудудни босиб одди. Бу ҳудуд „Озод Конго давлати“ номи билан Леополд ИИ мулкига айлантирилди (1885). 1908-йил мазкур ҳудуд компенсация эвазига Белгия ихтиёрига берилгач, Белгия Конгоси номи билан унинг мустамлакасига айланди. Ҳокимиятни генерал-губернатор идора қилди. Қул савдоси ва эксплуатациянинг кучайиши натижасида маҳаллий аҳоли камайиб кетди (1884-йил 30 млн; 1915-йил 15 млн.). Шунга қарамай, мамлакатда мустамлакачиларга қарши ҳаракат тўхтамади.

Биринчи жаҳон уруши йилларида ва урушдан кейин мустамлакачилар мамлакат табиий бойликлари (олтин, олмос, мис ва шаҳрик.)ни қазиб олиб, ташиб кета бошлади. Конго Демократик Республикасининг экспортга мўлжалланган соҳалари (каучук, кофе, какао), кончилик ва саноатнинг кимё, озиқ-овқат, тўқимачилик, қурилиш матери-аллари каби тармоқлари, транспорт ва энергетика ривожланиб борди. Катанга, Леополдвил, Касаи ва Киву вилоятлари асосий саноат марказларига айланди. Йирик шаҳарлар қад кўтара бошлади.

Иккинчи жаҳон уруши даврида Белгия Конгоси АҚСҲ ва Буюк Британияга ҳарбийстратегик хом ашё (мис, калай, кобалт, рух, уран ва бошқалар) етказиб берадиган манбага айлантирилди. Урушдан кейин 40-, айниқса, 50-йилларда меҳнаткашларнинг мустамлака зулмига қарши ҳаракати кескин тус олди. Аф-рикаликлар касаба уюшмалари тузиш ҳуқуқига эришдилар(1946). Кўпгина маданий-маърифий ташкилотлар тўзилиб, улар кейинроқ сиёсий партияларга айланди. Бу партиялар миллий озодлик ҳаракатини уюштириб, Белгия ҳукуматидан мустақиллик беришни талаб қилди. Ниҳоят, Белгия бу талабни қондиришга мажбур бўлди.

1960-йил 30-июнда мустақил К. Республикаси эълон қилинди. Конго миллий ҳаракати партияси раҳбари Патрис Лумумба бош вазир, Ж. Касавубу президент лавозимини эгаллади. 1960-йил сентабрда К. Республикаси БМТга қабул қилинди. Республика раҳбарлари ўртасидаги келишмовчиликлар мамлакат мустақиллигига раҳна сола бошлади. 1960-йил европаликларни ҳимоя қилиш баҳонаси билан К.га Белгия қўшинлари бостириб кирди. Босқинчиларни даф қилиш учун Лумумба илтимоси билан К.га БМТ армияси киритилди. Лекин бу армиянинг сусткашлиги натижасида миллий ҳукумат ҳокимиятдан четлатилиб, ватанпарвар раҳбарлар таъқиб қилинди. Лумумба ваҳшиёна ўлдирилди (1961-йил январ). Ватанпарварлар мустақиллик курашини тўхтатмадилар. Уларнинг тазйиқи остида парламент чақирилиб, С. Адула бошлиқ янги ҳукумат тузилди (1961-йил июл). 1964-йил К. Демократик Республикаси деб эълон қилинди. 1965-йил 25-ноябр

да ҳукумат армия қўлига ўтди. Унинг бош қўмондони генерал-лейтенант С. С. Мобуту мамлакат президенти деб эълон қилинди. Парламент яна тарқатилди, сиёсий партия ва жамоат ташкилотлари фаолияти тақикланди.

Кейинги йилларда ички сиёсий аҳвол кескинлашди. 1997-йил давлат тўнтариши натижасида президент Мобуту лавозимидан четлатилди. Демократ кучлар уюшмасининг раҳбари Лоран-Дезире Қабила ҳокимият тепасига келди. 2001-йилдан мамлакат президенти – Жозеф Қабила. Миллий байрами – 30-июн – Мустақиллик куни (1960).

Асосий сиёсий партиялари ва касаба уюшмалари

К. озодлиги ҳаракати, 1998-йил тузилган; Демократия учун конголиклар уюшмаси, 1998-йил ташкил этилган; Инқилоб халқ ҳаракати, 1967-йилда асос солинган; Демократия ва ижтимоий тараққиёт иттифоқи, 1982-йилда тузилган; Федералчилар ва мустақил республикачилар иттифоқи, 1990-йилда тузилган. К. меҳнаткашлар миллий бирлашмаси, бирлашган касаба уюшма маркази, 1967-йилда асос солинган.

Хўжалиги

К. – кон ва рангли металлургия саноати ривожланган аграр мамлакат. Хўжалиги ташқи бозор учун минерал ва қишлоқ хўжалиги хом ашёси ишлаб чиқаришга мўлжалланган. Ялпи ички маҳсулотда қишлоқ ва ўрмон хўжалигининг улуши 31,4%, кончилик саноати улуши 26,9%, савдо ва хизмат кўрсатиш улуши 33,9%.

Саноати

Иқтисодий фаол аҳолининг 13% саноатда банд. Шаба вилоятида мис, марганец, Кипушида рух, Луалаба дарёси ва Танганика кули ора-лиғида қалай, Шимоли-шарқда олтин, Чикапа ва Касаи дарёлари ҳавзасида олмос қазиб чиқарилади. Энг йирик ГЕСлар Шабада, Конгонинг қуйи оқимида 300 минг кВт ли ГЕС қурилган. Рангли металлургия, металлсозлик, машинасозлик, семент, кимё, ўрмончилик, ёғоч тилиш, кемасозлик, тўқимачилик, тикувчилик, кўнпоябзал, қанд-шакар саноати корхоналари ҳамда ёғ, пиво, ун заводлари, тамаки фабрикалари, Матади, Киншасада кемасозлик ва кема таъмирлаш корхоналари, Мвандада нефтни қайта ишлаш заводи бор. Асосий саноат марказлари: Киншаса, Лумумбаши.

Қишлоқ хўжалиги

Иқтисодий фаол аҳолининг 76% қишлоқ хўжалигида банд. Йирик плантация ва чорвачилик хўжаликлари билан бирга ярим натурал майда деҳқон хўжаликлари мавжуд. Йирик хўжаликлар етиштирган маҳсулот (палма ёғи, какао, гевея, каучук, кофе, чой ва бошқалар) экспорт қилинади. Ички эҳтиёжлар учун маниок, банан, сабзавот, шоли, маккажўхори, сизал, тариқ, шакарқамиш, пахта, батат экилади. Қорамол, чўчқа, эчки, қўй боқилади, балиқ овланади. Ўрмон бойликларидан етарли фойдаланилмайди. Экспорт учун қимматбаҳо ёғоч тайёрланади. Мой олиш учун ёввойи палма меваси терилади. Умуман, қишлоқ хўжалиги ички эҳтиёжни қондирмайди. К.да 16 минг км ички сув йўли, 5,4 минг км темир йўл, 154 минг км автомобил йўли бор. Денгиз портлари: Матади ва Бома. Киншаса ва Лубумбашида халқаро аэропорт бор.

Минерал хом ашё экспорт молларининг 80% ини ташкил этади. Четга мис, кобалт, рух, қалай, олтин, олмос, палма мойи ва ёнғоғи, кофе, чой, каучук, ёғоч чиқаради. Четдан машина-ускуналар, металл буюмлар, дори-дармон, транспорт воситалари, озиқ-овқат, газлама, ёқилғи келтиради. К., асосан, Белгия, Люксембург, АҚСҲ, Италия, Германия, Франсия, Буюк Британия билан савдо қилади. Пул бирлиги – К. франки.

Тиббий хизмати

К.да юқумли касалликлар кенг тарқалган. 1990-йилларнинг бошларида 4324 шифохона, шу жумладан, 402 умумий касалхона, 300 дан ортиқ туғруқхона, 500 дан кўпроқ диспансер, 12 тиббиёт маркази, 19 клиника, 5 сил ва 3 руҳий беморлар касалхонаси, 28 лепрозорий (моховхона) бўлган. Уларда 2143 врач, 20 минг тиббий ҳамшира ва доя ишлади. Врачлар Киншаса, Лубумбаши, Кисангани университетларида, ўрта тиббий ходимлар Киншасадаги тиббиёт билим юртида тайёрланади.

Маорифи, илмий ва маданий-маърифий муассасалари

1968-йилдан 6 ёшгача бўлган болалар учун бошланғич ва ўрта таълимнинг 1-поғонаси бепул. Дарслар франсуз тилида; бошланғич мактабда маҳаллий тиллардан фойдаланилади. Бошланғич мактаб – 6 йиллик, ўрта мактаб – 6 йиллик. Давлат мактабларидан ташқари хусусий мактаблар ҳам бор. К.да 19 давлат, 70 хусусий техникум, 14 педагогика билим юрти бўлиб, уларда ўқиш муддати – 3—4 йил Олий ўқув юртлари: Киншаса университети (1954), Кисангани университети (1963), Лубумбаши университети (1955), Нафис санъат академияси, Янгамбидаги агрономия фанлари институти ва Киншасадаги педагогика институти, шунингдек, айрим техникумларнинг 5 йил ўқитиладиган баъзи факултетлари ҳам олий маълумот беради. Илмий муассасалари: Киншасада – Марказий Африка илмий тадқиқот институти (1975), Тропик тиббиёт институти (1899), Конго география институти (1949), Атом энергияси марказий комиссарлиги (1959), геология тадқиқотлари бюроси, Лубумбашида К. тарих жамияти (1974) бор. Кутубхоналари: Киншаса миллий университетининг марказий кутубхонаси (1954), Лумумбаши университетининг кутубхонаси (1955), Кисангани университетининг кутубхонаси, Киншасадаги халқ кутубхонаси (1932), Киншасадаги архив (1949).

Матбуоти, радиоэшиттириши ва телекўрсатуви. К.да 50 дан ортиқ газ. ва журнал нашр этилади. Энг муҳимлари: „Боёма“ (кундалик газ.), „Мжумбе“ (кундалик газ., 1963-йилдан), „Потансе“ („Имконият“, франсуз тилидаги кундалик газ., 1982-йилдан), „Элима“ (франсуз тилидаги кундалик газ., 1928-йилдан) ва бошқа К. матбуот агентлиги ҳукумат ахборот маҳкамаси бўлиб, 1957-йил ташкил этилган. Радио ва телевидение ҳукуматга карашли. Йирик шаҳарларда 9 радиостансия ва пойтахтда телестансия бор.

Адабиёти франсуз тилида ва маҳаллий луба, лингала, киконго ва бошқа тилларда ривожланиб бораётир. К. халқи қад. ва бой фолклор анъаналарига эга. Халқ оғзаки ижоди намуналарини ёзиб олиш ва нашр этиш ХИХ аср охиридан бошланди. Белгиялик даъваткорлар христиан динини тарғиб қилиш мақсадида маҳаллий тилларда газ. ва мактаблар учун дарсликлар нашр этди. Бу миллий адабиётнинг шаклланишига ёрдам берди. Ёш К. адабиёти, асосан, мустамлакачилар ва черков назорати остида ривожланди. Айрим ёзувчиларгина миллий мустақиллик учун курашга чорловчи асарлар ярата олди (П. Кабонго шеърлари ва А. Р. Боламбанинг „Қора аёлнинг эволюсияси масаласи“ асарлари ва бошқалар). 1920—50 йиллар К. адабиётида диний шеърият катта ўрин тутди. Бу адабиётнинг айрим вакиллари (А. Исамбу, О. Нгонго) мустамлакачиликни фош этувчи асарлар езди. Мамлакат мустақиллиги эълон қилиниши арафасида П. Лумумба ва бошқаларнинг ҳақиқий миллий озодлик учун курашга чорловчи сиёсий мавзудаги шеърлари босилди.

Насрда фолклор ва ахлоқий-диний мавзудаги ҳикоянавислик салмоқли ўрин тутади. „Боболаримиз“, „Сокин жанг“, „Муҳаббат ғалабаси“ (Д. Мутомбо), „Оқ одам келгач…“ (А. Р. Бокванго), „Кунда Калумби – Африка қизи“ (Ф. Эдм) қиссалари, „Негрлар ҳаёти саҳналари“ ҳикоялар тўплами К. адабиётининг йирик намуналаридир. Кейинги йилларда драматургия ривож топди. А.Монжита, Бондекве, Ж. Дизази песалари шуҳрат қозонди. Нгал Мбвил а Мпангнинг „Жамбатист Вико“ ва „Адашиш“ романлари африкалик зиёлиларнинг халқ билан ўзаро муносабатлари муаммосига бағишланган. Тиунамо-Вумбанинг ҳикоялари, Батукезанга Заменганинг қиссаларида ижтимоий муаммолар кўтарилган.

Меъморлиги ва тасвирий санъати

Шаба вилояти ва бошқа жойларда тоғ қояларига ўйиб ишланган расмларда одамлар, жониворлар ва ўсимликлар тасвирланган, улар неолит даврига мансуб деб тахмин қилинади. Кўпгина Африка мамлакатларидагидек К.да ҳам уйлар четан деворли, баъзан лойдан квадрат ёки айлана қилиб солинган ва усти похол, пичан, шох-шабба билан ёпилган. Дарё бўйларида яшовчи балиқчиларнинг уйлари қозиқлар устига қурилган. ХИХ аср охири ва ХХ аср бошларидан Киншаса, Бома, Мбандака, Ликаси, Кисонгаки, Лубумбаши ва бошқа шаҳарларда кўп қаватли уйлар тропик иқлимга мослаб қурилди. Кейинги йилларда металл конструксиялардан ва бошқа янги қурилиш материалларидан фойдаланила бошлади. Шаҳар чеккаларига бир хил кўринишдаги бараксимон уйлар қалаштириб ташланган.

Халқ санъатида ёғоч ҳайкалчалар ишлаш кенг расм бўлган. Нақшли ёғоч ниқоблар ишлашга аҳамият берилади. Бу ниқобларда хилма-хил кайфият (изтироб, ғазаб, қувонч ва бошқалар) ифодаланади. Мустамлака тузуми йилларида К. ҳайкалтарошлигида европалик усталарга тақлид авж олди. 1940-йилларнинг охирига келиб дастгоҳ рассомлиги вужудга келди: А. Монтита манзара, А. Киабелуа портрет асарлари яратди. Бир гуруҳ рассомлар рангдор безак композициялари устида иш олиб борди. Киншасада меъморлик институти ва Пластик санъати институти ишлайди.

Ёғоч ва сопол идишлар тайёрлаш, палма толасидан рангдор мато, сават, бўйра тўқиш тараққий этган. Одам қиёфасидаги чолғу асбоблари, ўймакорлик услубидаги мебел, ўқ ёй ва турли асбоблар ясаш авж олган. Ҳунармандчилик ривожланган. Ҳайкалтарошлик ва рассомлик ўзига хос тарзда эндигина ривожлана бошлади.

Мусиқаси

Конго ҳудудида Балуба, Бушонг, Конго, Лунда ва бошқа давлатлар ташкил топишидан аввал баконго, монго, баленгола, локеле, бангала, батеке, балуба ва бошқа халқларнинг профессионал мусиқа маданияти шаклланиб, ривожлана бошлаган. Мусиқа анъаналари нақадар хилма-хил бўлмасин, банту ва пигмейларнинг мусиқий маданияти алоҳида ажралиб туради. Халқ байрамларида қатнашган бахши шоирлар йўлбошчиларнинг қаҳрамонлиги ва донолигини мадҳ этган.

Конго оркестри нгома, иконко, току, локука ноғораларидан, лира, арфа, ситра, труба, флейта, бургу ва бошқа чолғулардан иборат. Ноғорадан турли хабарлар беришда фойдаланилади, шунингдек, у қўшиқчи ва раққосаларга жўр бўлади. „Ноғора тили“га ёшликдан ўргатилади. Миллий куйларни гитара, саксофон ва бошқа Европа асбоблари жўрлигида ижро этган профессионал оркестрлар К.да гитара услуби деб ном олган. Меҳнат жараёнлари (балиқ овлаш, эшкак эшиш, деҳқончилик ишлари) пайтида қўшиқ айтиш ва рақс тушиш одат бўлган. Машҳур хонандалари: Лвамбо Макиади, Табу Лей, Абети Масикинл, Мпонго Лав ва бошқа 1968-йил Киншасада Миллий мусиқа ва театр санъати академияси ташкил топган. Профессионал кадрлар Миллий санъат институтида тайёрланади.

Театр санъати халқ удумлари ва байрамлари асосида қадимдан ривожланиб келган. Иккинчи жаҳон урушидан кейин Европа маданияти таъсирида дастлаб ҳаваскорлар тўгараги, сўнг драматургия вужудга келди. Рассом ва драматург А. Монжита Леополдвилда К. фолклори лигаси труппаси – „Лифоко“ни тузди. Труппа 1960-йил ўрталаригача саҳналаштирилган эртақлар ва турмуш сюжетлари асосида томоша кўрсатган.

Мустақиллик йилларида ҳаваскорлар театрлари янада ривожланди. Улар репертуаридаги „Нгонго Лютете“ (Д.Боламба), „Уганда заҳматкашлари“ (М.Андрен), „Нгомбе“ (А.Монжита) ва бошқа песаларда тарихий, тарбиявий ва диний мавзудаги воқеалар акс этган.

Янги ташкил этилган „Ўн иккилар театри“да қўйилган „Оптимист“, „Сайлов сири“ ва бошқа песаларда ижтимоий зиддиятлар, ўтмиш сарқитлари танқид қилинган. 1969-йил Киншасада миллий театр труппаси тузилди. Бу труппанинг „Оҳулар отилмасин“, „Қора масиҳ ёки Симон Кимбангу“ спектаклларида атроф муҳитни муҳофаза қилиш муаммолари кўтарилган, мустамлакачилик асослари фош этилган. Бу труппа профессионал театр – Миллий театр компаниясига айлантирилди, унинг ҳузурида 2 труппа: миллий балет ва драма труппалари мавжуд. Уларнинг ишларида Африкага хос колоритни сақлаш билан бирга зўр ифодали ижрога алоҳида эътибор берилади. Б. Б. Даденинг „Жаноб ТоғоНини“, Г.Оёно-Мбианинг „Яна бир огоҳлантириш“ песалари, Молер ва Гогол асарлари бунга мисол бўла олади.

Конгода миллий кинематография эндигина ривожлана бошлади[1].

Тарихи

ХВ-ХВИ асрларда ҳозирги Конго ҳудудларида Теке, Лаонго давлатлари бўлган. 1875 йилда франсузлар мустамлакага айлантира бошлади. 1891 йилда Франсуз Конгоси ташкил топди. 1910 йилда Франсуз Экваториал Африкаси тузилган вақтда мустамлака ҳудуди иккига бўлинди – Габон (гарбий қисм) ва Конго (шарқий қисм). Конго 1960 йилда мустақилликка эришди.

Географияси

Фойдали қазилмалари

Ҳайвонат олами

Сиёсий тизими

Ҳудудий бўлиниши

Конго Демократик Республикасининг 2005-йилги конститусиясида 26 провинсияга бўлинади. Ҳозир мамлакатда 26 провинсия бор. Аваллари 11 вилоят бўлган.

Асосий шаҳарлар

Киншаса

Иқтисоди

Ташқи савдоси

Аҳолиси

Қуролли кучлари

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил