Константин Устинович Черненко[изоҳ 1] (1911-йил 24-сентябр — 1985-йил 10-март)[2] — совет сиёсатчиси, Совет Иттифоқи Коммунистик партиясининг еттинчи бош котиби. 1984-йил 13-февралдан 1985-йил 10-март, вафотигача қисқа муддат Совет Иттифоқини бошқарган.

Константин Черненко
Файл:Константин Черненко Портраит.жпг
Черненко 1984-йилда
Совет Иттифоқи Коммунистик партияси марказий қўмитаси бош котиби
Мансаб даври
1984-йил 13-феврал – 1985-йил 10-март
Ўтмишдоши Юрий Андропов
Вориси Михаил Горбачёв
Олий Кенгаш Президиумининг раиси
Мансаб даври
1984-йил 11-апрел – 1985-йил 10-март
Ўтмишдоши Юрий Андропов
Василий Кузнецов (в.б.)
Вориси Андрей Громико
Совет Иттифоқи Коммунистик партияси иккинчи котиби
Мансаб даври
1982-йил 10-ноябр – 1984-йил 9-феврал
Ўтмишдоши Юрий Андропов
Вориси Михаил Горбачёв де фаcто
Мансаб даври
1982-йил 25-январ – 1984-йил 24-май
Ўтмишдоши Михаил Суслов
Вориси Юрий Андропов
Шахсий маълумотлари
Таваллуди
Константин Устинович Черненко

24-сентябр 1911-йил
Болшая Тес, Енисейск губернаторлиги, Россия империяси
Вафоти 10-март 1985-йил(1985-03-10)
(73 ёшда)
Москва, РСФСР, Совет Иттифоқи
Сиёсий партияси Совет Иттифоқи Коммунистик партияси (1931—1985)
Турмуш ўртоғи Фаина Вассилевна Черненко
Болалари 4 нафар, жумладан Алберт
Мукофотлари
Дафн этилган жойи Кремл девори қабристони, Москва
Имзоси
Мансублиги Совет Иттифоқи
Қўшин тури Совет Қуролли кучлари
Хизмат йиллари 1930—1933

Совет Иттифоқи етакчиси

Сибирлик камбағал оилада туғилган Черненко 1929-йилда Комсомолга ўтиб, 1931-йилда партиянинг ҳақиқий а’зоси бўлди. Бир қатор ташвиқот ишларини олиб боргач, 1948-йилда Молдавияда Леонид Брежнев қўл остида ташвиқот бўлими бошлиғи бўлди. 1964-йилда Брежнев КПСС Биринчи котиби лавозимини эгаллаганидан сўнг Черненко Сиёсий бюронинг кун тартибини белгилаш ва Марказий қўмитанинг қарорлари лойиҳаларини ишлаб чиқиш учун масъул бўлган Марказий қўмита Бош бўлимига раҳбарлик қилди. 1971-йилда Черненко Марказий қўмита, 1978-йилда эса Сиёсий бюронинг тўлақонли аъзоси бўлди.

Брежнев ва вориси Юрий Андропов вафотидан кейин 1984-йил феврал ойида Черненко Бош котиб, 1984-йил апрел ойида эса Олий Кенгаш Президиуми раиси этиб сайланди. Соғлиғи тез ёмонлашгани сабабли ўз хизмат вазифаларини кўп бажара олмади. 1985-йилнинг март ойида, мамлакатни атиги 13 ой бошқарганидан сўнг вафот этиб, ўрнига Михаил Горбачёв Бош котиб этиб тайинланди.

Ёшлиги ва сиёсий карераси

Черненконинг Марказий қўмита раҳбарлигига тайинланганидан кейинги ҳолатдаги партия билети.

Келиб чиқиши

Черненко 1911-йил 24-сентябрда Сибирнинг Болшая Тес қишлоғида (ҳозирги Красноярск ўлкаси, Новосёловский тумани) камбағал оилада туғилган[3].

Черненко 1929-йилда Комсомолга (Коммунистик Ёшлар Иттифоқи) қўшилди. 1931-йилда ҳукмрон Коммунистик партиянинг тўлақонли аъзоси бўлди. 1930—1933-йилларда Совет-Хитой чегарасида совет чегара қисмида хизмат қилган. Ҳарбий хизматдан сўнг тарғиботчи бўлиб Красноярскка қайтди. 1933-йилда Новоёловский туман партия қўмитаси тарғибот бўлимида ишлаган. Бир неча йил ўтгач, Уярск райкомида худди шу бўлим бошлиғи лавозимига кўтарилди.

Черненко 1939-йилда Красноярск ўлка қўмитасининг Агитпроп бўлими бошлиғи ўринбосари этиб тайинланишига қадар Красноярск партия маърифат уйи директори бўлиб, доимий равишда партия сафларида кўтарилиб борди. 1940-йиллар бошларида Фёдор Кулаков билан яқин муносабатда бўлиб, ҳудудий партия қўмитасининг ташвиқот бўйича котиби этиб тайинланади[4]. 1945-йилда Москвадаги партия тайёрлаш мактаби дипломини олди, 1953-йилда мактаб ўқитувчилари учун сиртқи курсни тугатди.

Совет раҳбариятига кўтарилиши

Черненко (олдинги қаторда чапдан иккинчи) 1982-йил СССРнинг 60 йиллигида.

1948-йилда Молдавия Совет Социалистик Республикасида Коммунистик партиянинг ташвиқот бўлимига раҳбарлик қилиши Черненко фаолиятидаги бурилиш нуқтаси бўлди. У ерда 1950—1952-йилларда Коммунистик партия Молдавия бўлими биринчи котиби, Совет Иттифоқининг бўлажак раҳбари Леонид Брежнев билан учрашиб, унинг ишончини қозонди. Черненко 1956-йилда Брежневга эргашиб, Москвада КПСС Марказий қўмитасида худди шундай ташвиқотчи лавозимини эгаллади. 1960-йилда Брежнев Олий Кенгаш Президиуми раиси (Совет Иттифоқи давлатининг титулли раҳбари) этиб тайинланганидан кейин Черненко унинг аппарати бошлиғи бўлди.

1964-йилда Совет раҳбари Никита Хрушчёв истеъфога чиқарилиб, ўрнига Брежнев келди. Брежнев партия раҳбари бўлган даврда Черненконинг фаолияти муваффақиятли давом этди. 1965-йилда Марказий қўмита Бош бўлими мудири лавозимига кўтарилиб, унга Сиёсий бюронинг кун тартибини белгилаш, Марказий қўмитанинг кўплаб фармонлари ва қарорлари лойиҳаларини тайёрлаш ваколати берилди. Шунингдек, юқори партия аъзоларининг турли идораларида телефон қўнғироқларини тинглаш ишлари ва яширин тинглаш қурилмаларини назорат қиларди. Яна бир иши ҳар куни юзлаб партия ҳужжатларини имзолаш эди. Мазкур иш унинг кейинги 20 йил давомида бажарган иш бўлиб қолди. Партия Бош котиби бўлганидан кейин ҳам Бош бўлимга қарайдиган ҳужжатларга имзо чекишни давом эттирди (ҳужжатларни жисмонан имзолай олмаганида, факсимиле ишлатилган).

1971-йилда Черненко Марказий қўмитанинг тўлақонли аъзолигига кўтарилди. Унинг вазифаларига хатлар бюроси устидан партия ишларини назорат қилиш, ёзишмалар билан шуғулланиш кабилар кирар эди. 1976-йилда Хатлар бюроси котиби этиб сайланди. 1977-йилда Сиёсий бюрога номзод бўлиб, 1978-йилда тўлақонли аъзо бўлгач, партия иэрархиясида Бош котибдан кейин иккинчи ўринга кўтарилди.

Брежневнинг сўнгги йилларида Черненко мафкуравий партия ишига тўлиқ шўнғиб кетди. Хориждаги совет делегацияларига раҳбарлик қилди, муҳим йиғилиш ва конференсияларда Брежнев билан бирга бўлди, 1977-йилда Совет Конституциясини қайта кўриб чиққан комиссия а’зоси сифатида ишлади. 1979-йилда қуролларни чеклаш бўйича Вена музокараларида қатнашди.

1982-йил ноябр ойида Брежнев вафотидан сўнг Бош котиб лавозимини Черненко эгаллайди, деган тахминлар бор эди. Бироқ у партия ичида ўз номзодини қўллаб-қувватлай олмади. Охир-оқибат, Брежневнинг соғлиғи ёмонлашганида мавқеини мустаҳкамлаб олган КГБ раҳбари Юрий Андропов бу лавозимни эгаллади.

Совет Иттифоқи етакчиси

Файл:Константин Черненко.жпг
Черненко Ленин мақбараси минбарида

Юрий Андропов 1984-йил 9-феврал куни 69 ёшида Москва марказий клиник касалхонасида буйрак етишмовчилиги туфайли вафот этди. Гарчи Андропов ўз ўрнини Михаил Горбачев эгаллашини хоҳлаганига қарамай, Черненко бу лавозимга сайланди. Бундан ташқари, Черненконинг ўзи ҳам оғир касал эди[5].

Черненко мамлакатнинг энг юқори лавозимига кўтарилган пайтда, биринчи навбатда, Сиёсий бюронинг „эски гвардия“сига Совет раҳбариятининг кейинги авлодидан мақбул номзод танлаш учун вақт берган ўтиш даври раҳбари сифатида эътироф этилган. Черненко вақтинчалик мудофаа вазири Дмитрий Устинов ва ташқи ишлар вазири Андрей Громико билан ҳокимиятни бўлишиб, триумвиратнинг бир қисми сифатида мамлакатни бошқаришга мажбур бўлди[6]. Бу ҳолат тобора кучайиб бораётган муаммога айланди. Чунки Черненко касаллиги туфайли тез-тез йиғилишларни ўтказиб юборишга мажбур эди.

Андроповнинг дафн маросимида Черненко мақтов нутқини зўрға ўқийди[7]. Йиғилганлар у айтмоқчи бўлган гап маъносини тушунишга ҳаракат қилишди. Тез гапирди, сўзларни ютиб юборди, йўталиб қолди ва лабларини намлаб, пешонасини артиш учун қайта-қайта тўхталди. Янги ўрнатилган эскалатор орқали Ленин мақбарасига кўтарилиб, икки тансоқчи ёрдамида пастга тушди[8].

Черненконинг заиф ҳокимияти натижасида ташқи ишлар вазири Громико (чапда) ва мудофаа вазири Устинов (ўнгда) унинг раҳбарлиги давомида Совет сиёсатига катта таъсир кўрсатди.

Черненко даври Брежнев даври охирлари сиёсатига қайтишни ифодалади. Шунга қарамай, касаба уюшмаларининг ролини ошириш, таълим ва тарғибот соҳасидаги ислоҳотларни қўллаб-қувватлади. Черненко амалга оширган асосий кадр ўзгаришларидан бири Бош штаб бошлиғи, маршал Николай Огарковнинг ишдан олиниши эди. Огарков ўрнини маршал Сергей Ахромеев эгаллади.

Ташқи сиёсатда Хитой билан савдо битими бўйича музокаралар олиб борди. Черненко детантни қайта тиклаш ҳақидаги чақириқларга қарамай, Америка Қўшма Штатлари билан Совуқ урушнинг кучайишига йўл қўймаслик учун кам ҳаракат қилди. Масалан, 1984-йилда Совет Иттифоқи Шарқий Германия раҳбари Эрич Ҳонеcкернинг Ғарбий Германияга ташрифига тўсқинлик қилди. Бироқ, 1984-йил куз охирида АҚШ ва Совет Иттифоқи 1985-йил бошида қурол назорати бўйича музокараларни қайта бошлашга келишиб олдилар. 1984-йил ноябр ойида Черненко Буюк Британиянинг Лейбористлар партияси раҳбари Неил Кинноcк билан учрашди[9].

1980-йилда Қўшма Штатлар Совет қўшинларининг Афғонистонга бостириб киришига норозилик сифатида Москвада бўлиб ўтган ёзги Олимпия ўйинларига халқаро бойкот эълон қилди. Кейинги 1984-йилги Ёзги Олимпия ўйинлари Калифорниянинг Лос-Анжелес шаҳрида ўтказилиши керак эди. 1984-йил 8-майда Черненко бошчилигидаги СССР „хавфсизлик ташвишлари, шовинистик кайфият ва Америка Қўшма Штатларида антисовет истерика авж олаётганини“ даъвоси билан ўйинларда қатнашмаслик ниятини эълон қилди[10]. Бойкотга Шарқий блокнинг 14 йўлдоши ва иттифоқчилари, жумладан Куба (Руминиядан ташқари) қўшилди. Бу аксия АҚШнинг Москвадаги ўйинларни бойкот қилгани учун қасос сифатида баҳоланди. Бойкот қилган мамлакатлар 1984-йил ёзида ўзларининг „Дўстлик ўйинлари“ни ташкил қилишди[11].

Ўлимидан олдин Черненко 1985-йил 9-майда Ғалабанинг 40 йиллиги паради куни Волгоград шаҳрини Сталинград деб ўзгартириш тўғрисидаги дастлабки ҳужжатларни имзолади. Сталиннинг қизи Светлана Аллилуевага ёзган мактубида „И.В.Сталиннинг хотираси ва меросига нисбатан адолатнинг тикланиши“ ҳақида ёзгани Сталиннинг сиёсий реабилитациясига ишора қилган[12].

Соғлиғи билан муаммолар, ўлими ва мероси

Черненко тўққиз ёшида чекишни бошлаган[13] ва ҳар доим ашаддий чекувчи эканлиги маълум бўлган[14]. Бош котиб этиб сайланишидан анча олдин унда амфизема ва ўнг томон юрак етишмовчилиги касалликлари ривожланган. 1983-йилда бронхит, плеврит ва пневмония туфайли уч ой давомида ўз вазифаларини бажармаган. Тарихчи Жон Люис Гаддис 1984-йилда Андроповнинг ўрнини эгаллаганида Черненкони „разведка маълумотларини баҳолай олмайдиган даражада зомбига ўхшаш заиф кекса одам“" деб таърифлаган[15].

1984-йил бошида Черненко бир ойдан кўпроқ вақт давомида касалхонада бўлди, лекин Сиёсий бюрога буйруқлар ва хатлар юбориб, ишини давом эттирди. Ёзда шифокорлари Кисловодскка минерал курортларга юборишди, аммо курортга келган куниёқ Черненконинг саломатлиги ёмонлашиб, пневмонияга чалинган эди. Черненко 1984-йил охирига қадар Кремлга қайтмади. Кабинетида космонавтлар ва ёзувчиларни орденлар билан тақдирлаган, аммо йўлакларда юра олмай, ногиронлар аравачасида олиб юрилган.

1984-йил охирида Черненко Москва ғарбидаги қаттиқ қўриқланадиган марказий клиник касалхонадан зўрға чиқди. Андроповнинг ўлими арафасида Черненко имзоси билан қилганидек, Сиёсий бюро барча мактубларга Черненконинг имзоси факсимилини ёпиштириб чиқди. Черненконинг касаллиги биринчи марта 1985-йил 22-февралда Москва шимоли-шарқидаги Куйбишев туманида бўлиб ўтган телевидение сайлов митингида оммавий равишда тан олинган. Ўшанда Бош котиб Россия СФСР Олий Кенгаши депутатлигига номзод бўлган, Сиёсий бюро аъзоси Виктор Гришин Бош котибнинг шифокор тавсиясига кўра йўқлигини маълум қилган эди[16]. Икки кундан сўнг телевизорда халқни ларзага солган тасвирлар намойиш этилди[17]. Гришин оғир касал бўлган Черненкони касалхона ётоғидан олиб чиқиб, овоз бериш учун сайлов қутиси олдига олиб борди. 1985-йил 28-февралда Черненко парламент ишонч ёрлиқларини қабул қилиш учун яна бир бор телевидениеда кўриниш бериб, ўзининг сайловдаги ғалабаси ҳақида қисқача баёнотни ўқиб эшиттирди: „Сайлов кампанияси тугади, энди сайловчилар олдимизга қўйган ва коммунистлар очиқ гапирган вазифаларни бажариш вақти келди“[16].

1985-йил феврал ойининг сўнгги уч ҳафтасида Черненко учун амфизем ва у билан боғлиқ ўпка ҳамда юрак шикастланиши сезиларли даражада ёмонлашди. Кремл бош шифокори Евгений И. Чазовнинг айтишича, Черненко ҳам сурункали гепатит, ҳам жигар сиррозига чалинган[10]. 10-март куни соат 15:00да Черненко комага тушиб, кечқурун 19:20да 73 ёшида вафот этди. Отопсия ўлим сабаби сурункали амфизем, катталашган ва шикастланган юрак, конжестиф юрак етишмовчилиги ва жигар сиррозининг комбинацияси эканлигини аниқлади. Мамлакатда уч кунлик мотам эълон қилинди[18][19]. Ҳиндистон[20], Ироқ[20], Сурия[21] ва Никарагуада[22] уч кунлик, Покистонда икки кунлик[23], Шарқий Германия[24] ва Чехословакияда[25] бир кунлик мотам э’лон қилинди.

Черненко уч йилдан камроқ вақт ичида вафот этган учинчи Совет раҳбари бўлди. Ярим тунда АҚШ президенти Роналд Рейган ўлим ҳақида хабардор бўлгач, „Агар руслар мен учун ўлишда давом эцалар, мен қандай қилиб улар билан бирга бўлишим керак?“, деган эди[26].

Черненко учун дабдабали дафн маросими ўтказилиб, Кремл девори қабристонида, Ленин мақбараси ва Кремл девори ўртасида жойлашган ўн иккита алоҳида қабрлардан бирига дафн қилинди. Черненко бу ерда дафн этилан сўнгги одам эди.

Черненконинг таъсири қай даражада эканлиги Совет матбуотида ўлими ҳақида хабар бериш усулида яққол намоён бўлди. Совет газеталари ўша куни Черненконинг ўлими ва Горбачёвнинг тайинлангани ҳақидаги хабарларни бир вақтда чоп этди. Газеталар бир хил форматда эди: 1-бетда партия Марказий қўмитасининг 11-мартдаги мажлисида Михаил Горбачёв сайлангани ҳақида хабар берилган, янги раҳбарнинг таржимаи ҳоли ва унинг катта сурати чоп этилган. 2-бетда Черненконинг вафоти ҳақида эълон қилиниб, некрологи чоп этилди.

Совет раҳбари вафотидан кейин ўринбосарлари унинг сейфини очиши одат тусига кирган эди. Горбачёв Черненконинг сейфини очганида, унинг ичида шахсий ҳужжатлар солинган кичик папка ва бир қанча катта пуллар борлиги аниқланди. Черненконинг столидан кўпроқ пул топилди. У пулни қаердан олгани ва нимага ишлатмоқчи бўлгани номаълум[27].

Фахрий унвонлари ва мукофотлари

Шахсий ҳаёти

Черненко биринчи хотини Фаина Василевна Черненкодан Алберт исмли ўғил кўрган. 1944-йилда турмуш қурган иккинчи рафиқаси Анна Дмитревна Любимовадан Елена ва Вера исмли икки қиз ва Владимир исмли ўғил кўрди. 2015-йилда нашр этилган архив ҳужжатларига кўра Черненконинг яна кўплаб хотинлари ва кўплаб болалари бўлган. Бу ҳолат, эҳтимол, 1940-йилларда Черненконинг мартаба ўсиши секинлашишига сабаб бўлган[28].

Изоҳлар

  1. ↑ /тʃɜːрˈнɛŋкоʊ/ чер-НЕНК-оҳ;[1] русча: Константин Устинович Черненко
    украинча: Костянтин Устинович Черненко

Манбалар

  1. ↑ "Черненко". Cоллинс Энглиш Диcтионарй.
  2. ↑ Жессуп, Жоҳн Э.. Профиле оф Константин Черненко, 1998. ИСБН 9780313281129. 
  3. ↑ Жессуп, Жоҳн Э.. Ан Энcйcлопедиc Диcтионарй оф Cонфлиcт анд Cонфлиcт Ресолутион, 1945-1996. Wестпорт, CТ: Греэнwоод Пресс, 1998 — 121-бет. Қаралди: 2017-йил 2-сентябр (2017-йил 10-октябрда асл нусхадан архивланган). [ИСБН миссинг]
  4. ↑ Ҳоугҳ, Жеррй Ф.. Демоcратизатион анд револутион ин тҳе УССР, 1985–1991. Броокингс Институтион Пресс, 1997 — 67-бет. ИСБН 0-8157-3748-3. 
  5. ↑ де Лама, Георге. „CҲЕРНЕНКО ТЕРМИНАЛЛЙ ИЛЛ: У.С.“. Чиcаго Трибуне (1985-йил 16-феврал). Қаралди: 2021-йил 2-ноябр.
  6. ↑ Сахон, Wолфганг Суccессион Ин Мосcоw: Сибериан Пеасант Wҳо Wон Поwер; Константин Черненко, А Брезҳнев Протеге, Лед Бриэф Региме. Тҳе Неw Ёрк Тимес, Неw Ёрк, 1984-03-12
  7. ↑ „Бритон Тҳинкс Черненко Ис Илл Wашингтон Пост Фореигн Сервиcе“. 2017-йил 28-августда асл нусхадан архивланган.
  8. ↑ А шелл оф а ман, пропеллед бй ангер анд приде, Тимес оф Лондон, Жуне 6, 2009
  9. ↑ „СУCCЕССИОН ИН МОСCОW: А ПРИВАТЕ ЛИФЕ, АНД А МЕДИCАЛ CАСЕ; Бритон Ис Оптимистиc он Горбачев Виэwс“ (эн). Тҳе Неw Ёрк Тимес (1985). Қаралди: 2018-йил 5-июн.
  10. ↑ 10,0 10,1 Алтман, Лаwренcе К., "Суccессион ин Мосcоw: А Привате Лифе, анд а Медиcал Cасе; Аутопсй Дисcлосес Северал Дисеасес", Неw Ёрк Тимес, 25 Марч 1985.
  11. ↑ Роберт Симон Эделман, "Тҳе Руссианс аре нот cоминг! Тҳе Совиэт wитҳдраwал фром тҳе гамес оф тҳе ХХИИИ Олймпиад." Интернатионал Жоурнал оф тҳе Ҳисторй оф Спорт 32.1 (2015): 9-36.
  12. ↑ „Реабилитация Сталина и другие вещи, которые хотел слелать Черненко | Русская Семёрка“ (2020-йил 22-июл).
  13. ↑ Пост, Жерролд М.. Леадерс анд Тҳеир Фоллоwерс ин а Дангероус Wорлд: Тҳе Псйчологй оф Политиcал Беҳавиор, Псйчоаналйсис & Соcиал Тҳеорй. Итҳаcа: Cорнелл Университй Пресс, 2004 — 87-бет. ИСБН 0-8014-4169-2. 
  14. ↑ Бурнс, Жоҳн Ф.. „Wорлд Аттентион Турнс То Черненко'с Ҳеалтҳ“. Тҳе Неw Ёрк Тимес (1984-йил 16-феврал).
  15. ↑ Тҳе Cолд Wар: А Неw Ҳисторй. Пенгуин Пресс, 2005 — 228-бет. ИСБН 978-1594200625. 
  16. ↑ 16,0 16,1 Мйданс, Сетҳ. „А Ҳалтинг Черненко ис он ТВ Агаин“. Тҳе Неw Ёрк Тимес (1985-йил 1-март). Қаралди: 2012-йил 15-сентябр.
  17. ↑ Дмитри Волкогонов. (1998), Аутопсй фор ан Эмпире: Тҳе Севен Леадерс Wҳо Буилт тҳе Совиэт Региме. (паге 72). ИСБН 0684834200
  18. ↑ Додер, Дуско. „Горбачев Беcомес Совиэт Леадер Ҳоурс Афтер Черненко Диэс ат 73“ (1985-йил 12-март). Қаралди: 2022-йил 26-май.
  19. ↑ „Горбачев Чосен“. Чиcаго Трибуне (1985-йил 12-март).
  20. ↑ 20,0 20,1 „Эаст, Wест Леадерс Моурн Черненко'с Деатҳ“. Лос Ангелес Тимес (1985-йил 12-март).
  21. ↑ Карш, Эфраим „Горбачев анд тҳе Сйрианс“, . Совиэт Полиcй тоwардс Сйриа синcе 1970, 1991 — 163–177-бет. ДОИ:10.1007/978-1-349-11482-5_11. ИСБН 978-1-349-11484-9. 
  22. ↑ Роҳтер, Ларрй. „Сандиниста Говернмент Виэwед ас Лефтист Ҳйбрид“ (1985-йил 23-март).
  23. ↑ Саээд, М. Ёусуф (1985). "Пакистан Фореигн Полиcй—А Қуартерлй Сурвей". Пакистан Ҳоризон 38 (2): 3–18. ҳттпс://www.жстор.орг/стабле/41393726. 
  24. ↑ Кауфман, Мичаэл Т.. „Суccессион ин Мосcоw: Трибутес фром Аброад; Мосcоw'с Аллиэс Эхтенд Cондоленcес“ (1985-йил 12-март).
  25. ↑ Šпринc, Радек. „Полскá трагéдиэ: Ҳрадеc вйвěсí влажкй на пůл žэрди“ (2010-йил 14-апрел).
  26. ↑ Мауреэн Доwд, "Wҳере'с тҳе Рест оф Ҳим?" Тҳе Неw Ёрк Тимес, 18 Новембер 1990.
  27. ↑ Дмитри Волкогонов. (1998), Тҳе Рисе анд Фалл оф тҳе Совиэт Эмпире. ҲарперCоллинс. п. 430. (ИСБН 9780006388180
  28. ↑ Леонид Максименков. Человек одного года // "Огонёк", 16 Марч 2015.

Адабиётлар

Ҳаволалар

Партия сиёсий идоралари
Олдингиси Совет Иттифоқи Коммунистик партияси бош котиби
1984-йил 13-феврал — 1985-йил 10-март
Кейингиси
Олдингиси Совет Иттифоқи Коммунистик партияси иккинчи котиби
1982-йил 10-ноябр — 1984-йил 9-феврал
Кейингиси
Совет Иттифоқи Коммунистик партияси идеологияси бош котиби
1982-йил 10-ноябр — 1984-йил 9-феврал
Олдингиси Совет Иттифоқи Коммунистик партияси иккинчи котиби
(в.б.)

1982-йил 25-январ — 1982-йил 24-май
Кейингиси
Совет Иттифоқи Коммунистик партияси идеологияси бош котиби
(в.б.)

1982-йил 25-январ — 1982-йил 24-май
Олдингиси Совет Иттифоқи Коммунистик партияси кадрлар бўйича бош котиби
1976-йил март — 1983-йил январ
Кейингиси
Ҳукумат лавозимлари
Олдингиси Олий Кенгаш президиуми раиси
1984-йил 11-апрел — 1985-йил 10-март
Кейингиси
Спортдаги позициялар
Олдингиси Ёзги олимпия ўйинлари ташкилий қўмитаси президенти
1980
Кейингиси