Копперфилд Девид (асли Додик Коткин) (1959.16.1, Ню Жерси штати, Метчен шаҳри) — америка фокусчиси, афсунгар, дунёнинг энг машҳур кўзбоғловчиси. Ота-онаси асли одессалик. К.нинг ёшлигидан хотираси жуда кучли бўлган. 4 ёшида бобоси кўрсатган фокусларни тезда ўзлаштириб, изидан қайтарган. 7 ёшидан мустақил, ўзи ўйлаб топган фокусларини одамлар олдида намойиш эта бошлаган. 12 ёшидан турли шаҳарлар бўйлаб томошалар кўрсатган. 15 ёшида АҚСҲ "афсунгарлар жамияти"га қабул қилинган. 16 ёшидан Ню-Ёрк университетида афсунгарликдан дарс берган. 1974-йилдан Чикагонинг "Сеҳргар" мюзиклида ишлаган ва узун мусиқали лойиҳалари учун "Копперфилд" тахаллусини олган. 1978-йил "Эй-би-си" телекомпаниясида дунёга машҳур кўрсатувларини олиб борган.

80-йиллардан бутун Америка ва дунёни айланиб, ўз томошалари билан жаҳонни лол қолдирмоқда. Энг машҳур томошалари: Буюк Хитой деворини "тешиб ўтиш", "Гранд-Канон" устидан учиб ўтиш, Озодлик Ҳайкалини "йўқ қилиш", мўз тагида ўтириб, кейин уни ёриб чиқиш, олов ичидан ҳам ўзини, ҳам ёнидаги аёлни соғ-омон "олиб чиқиш" ва бошқа Нуфузли "Эми" мукофотига 12-марта сазовор бўлганМоҳина Аширова.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил