Kripto-islom
Бу мақолага бошқа бирорта саҳифадан
ишорат йўқ. (август 2024) |
Крипто-ислом ўзини бошқа эътиқодда деб эътироф этиш билан бирга Исломга яширинча амал қилиш. Крипто-исломга амал қиладиган одамлар „крипто-мусулмонлар“ деб аталади. Бу сўз асосан инквизиция давридаги (масалан, Морисколар ва Сараcени ҳамда уларнинг Алжамиадодан фойдаланиши) испан мусулмонлари ва Сицилия мусулмонларига нисбатан ишлатилган. Португалия империясининг Узоқ Шарққа томон кенгайиши ва Испания империясининг Лотин Америкасидан Филиппинга қадар тарқалиши муносабати билан Филиппин мусулмонлари ва Португалия мусулмонлари ҳам инквизицияга дуч келган. Машҳур ҳолатлардан бири испанлар босиб олган [Молукка ороллари|Молуккалик]] Алехо де Кастро бўлиб, у Мексика инквизициясидан олдин қитъадан узоқда крипто-ислом учун судланган[1].
Тарихий мисоллар
Қуйида баъзи тарихий мисоллар келтириб ўтилган. 16-асрда испаниялик крипто-мусулмон Аҳмад ибн Қосим ал-Ҳажарий Испаниядан Марокашга қочишни қандай уюштиргани ва Исо ҳақидаги католикларнинг фикрларини рад этган китоблар ёзган. Китоб Испаниядаги крипто-мусулмонлар ҳаётига оид тафсилотларни ҳам ўз ичига олган. Кейинчалик Марокашнинг Испаниядаги элчиси бўлган.
Испанияда мусулмонларни таъқиб қилиш мазмунида чиқарилган Оран фатвоси крипто-мусулмонларга диний мажбуриятларда ўз эътиқодларини яшириш ва муайян вазиятларда шариат мажбуриятларини енгиллаштириш бўйича кўрсатмалар берган[2].
16-асрдан 18-асрнинг охиригача Россияда маҳаллий мусулмонлар ҳукумат томонидан тез-тез таъқибга учраган. Бунинг натижасида насронийликни мажбуран қабул қилиш ҳолатлари кузатилган. Бу даврларда янги динни қабул қилганлар яширинча ислом динида эътиқод қилишда давом этишган. Россия мусулмонларга ўз эътиқодларида қолишга рухсат берганидан сўнг, уларнинг кўпчилиги Исломга қайтган.
Яна қаранг
Манбалар
- ↑ Cреwе, Рян (2015). "Транспаcифиc Местизо: Религион анд Cасте ин тҳе Wорлдс оф а Молуccан Присонер оф тҳе Мехиcан Инқуиситион" (эн). Итинерарио 39 (3): 463–485. дои:10.1017/С0165115315000893. ИССН 0165-1153. ҳттпс://www.cамбридге.орг/cоре/жоурналс/итинерарио/артиcле/абс/транспаcифиc-местизо-религион-анд-cасте-ин-тҳе-wорлдс-оф-а-молуccан-присонер-оф-тҳе-мехиcан-инқуиситион/8CДФC3666834252554Б14ДД1Б4C975АЭ.
- ↑ Ҳарвей, Л. П.. Исламиc Спаин, 1250 то 1500. Чиcаго: Университй оф Чиcаго Пресс, 1992. ИСБН 978-0-226-31962-9.
Адабиётлар
- Ҳарвей, Л. П.. Муслимс ин Спаин, 1500 то 1614. Университй оф Чиcаго Пресс, 16 Май 2005. ИСБН 978-0-226-31963-6.
- Рустам Шукуров, "Тҳе Cрйпто-Муслимс оф Анатолиа," ин Антҳропологй, Арчеологй анд Ҳеритаге ин тҳе Балканс анд Анатолиа ор Тҳе Лифе анд Тимес оф Ф.W. Ҳаслуcк (1878-1920), эд. Давид Шанкланд, Истанбул: Исис, 2004, волуме 2, пагес 135–158.
| Ислом динига оид уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |