Kripton
| Криптон(Кр) | |
|---|---|
| Атом рақами | 36 |
| Кўриниши |
|
| Атом хоссаси | |
| Атом массаси (моляр массаси) |
83.8 м. а. б. (г/мол) |
| Атом радиуси | н/а пм |
| Ионлашиш энергияси (биринчи электрон) |
1350.0(13.99) кЖ/мол (эВ) |
| Электрон конфигурацияси | [Ар] 3д10 4с2 4п6 |
| Кимёвий хоссалари | |
| Ковалентлик радиуси | 112 пм |
| Ион радиуси | н/а пм |
| Электрманфийлик (полинг бўйича) |
0.0 |
| Электрод потенсиали | 0 |
| Оксидланиш даражаси | 2 |
| Термодинамик хоссалари | |
| Зичлик | (-153 °C да)2.155 г/см³ |
| Солиштирма иссиқлик сиғими | 0.247 Ж/(К·мол) |
| Иссиқлик ўтказувчанлик | 0.0095 Вт/(м·К) |
| Эриш ҳарорати | 116.6 К |
| Эриш иссиқлиги | н/а кЖ/мол |
| Қайнаш ҳарорати | 120.85 К |
| Қайнаш иссиқлиги | 9.05 кЖ/мол |
| Моляр ҳажм | 32.2 см³/мол |
| Кристалл панжараси | |
| Панжара тузилиши | кубик марказлашган |
| Панжара даври | 5.720 Å |
| Панжара/атом нисбати | н/а |
| Дебе ҳарорати | н/а К |
| 36 | Криптон
|
| 3д104с24п6 | |
Криптон (лотинча Крйптон), Кр - Менделеев даврий системасининг ВИИИ гуруҳига мансуб кимёвий элемент; тартиб рақами 36, атом массаси 83,80. Ҳаводан ажратиб олинган Криптон 6 та изотопдан тузилган; 78Кг (0,354% ҳажмига нисбатан), 80Кг (2,27%), 82Кг (11,56%), 83Кг (11,55%), 84Кг (56,90%) ва 86Кг (17,37%). Уран минералларидан ажратиб олинган Криптоннинг изотоп таркиби бундан бирмунча фарқ қилади, чунки 235У ва 238У парчаланганда радиоактив изотоплар, мас, 85Кг (Т, =10,6 й, р-нурланувчи) ҳам ҳосил бўлади. Оксидланиш даражаси +2, ат. радиуси 0,198 нм, ковалент радиуси 0,109 нм. Криптон — бир атомли ҳидсиз ва рангеиз газ. Суюқланиш температураси 119,80 К; қаттиқ Криптон нинг зичлиги 3000 кг/см³ (ОК), суюқ Криптон ники 2412 кг/м³ (120 К), газ ҳолатдаги Криптонники 3745 кг/м³ (273 К, 0,1 МПа) Диамагнетик. Сув ва органик моддалар билан кўшимчали бирикмалар (клатратлар) ҳосил қилади. Ултрабинафша лазердарда қўлланиладиган эксимер бирикмалар, мас, КрФ, КрCл, КрБр, КрО лар маълум.
Атмосферада ҳажми жиҳатидан 1,1410~~4% Криптон бўлиб, унинг атмосферадаги заҳираси 5,3-1012 га тенг. Таркибида уран бўлган минерал газларда 2,5— 3,0% Криптон бор. Ядро реакторларининг нурланган ёқилғиларида 0,04% гача Криптон бўлади. Коинотда 6-107 атом Не га 1 атом Криптон тўғри келади. Криптон нинг кимёвий бирикмаларидан фақат криптон дифторид КрФ2 ва унинг ҳосилалари, мас, КрФТ, СбФ~, Кр,Ф,АуФ", КрҲ+, Та2 Ф~ олинган. Криптон ҳавони парчалашда оралиқ маҳсулот сифатида ҳосил бўлади. Чўғланма лампалар, газоразряд ва рентген трубкаларни тўлдиришда қўлланади. Криптон нинг радиоактив изотопи 85Кг тиббиётда р-нурланувчи сифатида ҳамда вакуум ускуналаридаги ёриқларни аниқлашда, коррозия ҳодисаларини текширишда, деталларнинг едирилишини назорат қилишда қўлланади.[1]
Криптон - унсурлар даврий жадвалининг 36 унсури, инерт газ.
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Кимёга оид уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |
