Krishan Chandar
Кришан Чандар (1914, Вазиробод — 1977, Бомбей) — ҳинд ёзувчиси ва жамоат арбоби. Ҳозирги замон урду адабиётининг йирик вакили. Ҳиндистон тараққийпарвар ёзувчилар уюшмаси раҳбарларидан бири (1953). Дастлабки ҳикоялар тўплами — „Тилсими хаёл“ (1937). Адибнинг турли жанрларда 80 га яқин китоби чоп этилган. „Хоин“, „Биз ваҳшиймиз“ (1949) тўпламларида Ҳиндистоннинг бўлиниши (1947) ва ҳинд — мусулмонлар қирғини мавзуи ёритилган. „Мағлубият“ (1958), „Бўрон куртаклари“ (1954), „Кумуш яра“ (1964) романлари, „Кўча ортга қайтади“ (1961), „Иккинчи қор ёғишдан аввал“ (1967) қиссалари ва автобиографик қиссалари („Лой ўйинчоқлар“, 1956; „Хотирамдаги чинорлар“, 1968) ва бошқа асарларида Кашмир халқи ҳаёти акс эттирилган. Кришан Чандар „Эшакнинг саргузаштлари“ (1958—1965), „Дадар кўпригидаги болалар“ (1958), „Қоғоз қайиқ“ (1966) романларидан иборат трилогия муаллифи. Кришан Чандар Ўзбекистонда бўлган. Асарлари хорижий тилларга, жумладан, ўзбек тилига ҳам Амир Файзулла, Шаҳзод Кенжаэв ва бошра таржимонлар томонидан таржима қилинган.
| Кришан Чандар | |
|---|---|
| Таваллуди |
23-ноябр 1914-йил |
| Вафоти |
8-март 1977-йил (62 ёшда) Мумбай, Ҳиндистон |
Адабиётлар
- Бир қизга минг ошиқ [роман], Т., 1965;
- Оташ нафаслар [ҳикоялар, тўплам], Т., 1977;
- Хотирамдаги чинорлар [қисса ва ҳикоялар], Т., 1986;
- Дадар кўпригидаги болалар [қисса], Т., 1999.
Ҳаволалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Шахсият ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |