Чристина Марíа Агуилера (талаффузи: Кристíна Мария Агилера; 1980-йил 18-декабрда туғилган) америкалик қўшиқчи, қўшиқнавис, актриса ва телебошловчидир. „Воиcе оф а Генератион“ („Авлод овози“) деб ном олган Агуилера 1990-йилларнинг охирида теэн попни қайта жонлантиришга масъул бўлган артистлардан бири ўлароқ эътироф этилди. Агуилера ўзининг вокал қобилиятидан жинсий алоқа, феминизм ва оиладаги зўравонлик каби мавзуларни муҳокама қилиш учун фойдаланди. У, шунингдек, тез-тез ўз имиджини қайта кашф этди, ўзининг беҳаё ва ноанъанавий кўриниши ортидан танилди. Унинг ашулалари оммавий ахборот воситаларида хуш қаршиланди ва кўплаб баҳсларга сабаб бўлди.

Чристина Агуилера
Умумий маълумот
Таваллуди Чристина Марíа Агуилера
1980-йил 18-декабр (1980-12-18) (45 ёш)
Жанрлар
Касби
Фаолият йиллари 1992 – ҳозиргача
Лейбллар
  • РCА
  • Легаcй
Фуқаролиги AQSH bayrogʻi АҚСҲ
Турмуш ўртоғи
Жордан Братман
(турм. 2005; ажр. 2011)
Веб-сайт чристинаагуилера.cом

Неw Ёрк шаҳрида туғилиб, Пеннсйлваниада улғайган Агуилера фаолиятини илк бор болалар актрисаси ўлароқ бошлади ва 1990-йилларда кўплаб теледастурларда кўриниш берди. 1999-йилда РCА Реcордс студияси билан шартнома имзолаганидан сўнг, у актрисаликдан поп мусиқага ўтди ва шу йили ўзининг исми билан номланган албомини чиқарди. Албомдаги уч ашула — „Гениэ ин а Боттле“, „Wҳат а Гирл Wанц“ ва „Cоме Он Овер Бабй (Алл И Wант Ис Ёу)“ Биллбоард Ҳот 100да биринчи рақамни эгаллашди, ҳатто бунинг ортидан Агуилера бубблегум поп артисти сифатида танилди. Агуилера 2002-йилда карерасини ўзгартирувчи албом — Стриппедни чиқарди; албомдаги „Дирртй“ ашуласи учун тасвирга олинган мусиқий видео Агуилеранинг сексуаллигини кашф этилиши борасида кўплаб баҳсларга йўл очди ва бу уни ўсмирлар идоли имиджини йўқотишига олиб келди. Шундай бўлса-да, албомнинг „Беаутифул“, „Фигҳтер“ ва „Cанът Ҳолд Ус Доwн“ сингллари кўплаб мамлакатлар мусиқий чартларида юқори ўнталикдан ўрин олди ҳамда Агуилера 2003-йилнинг энг муваффақиятли аёл артисти ўлароқ қайд этилди.

Агуилера ашула ижро этмоқда (Санремо мусиқий фестивали, 2006).

Дискографияси

Филмографияси

Турнелари

  • Чристина Агуилера ин Cонcерт (2000—2001)
  • Жустифиэд & Стриппед Тоур (2003) (Жустин Тимберлаке билан)
  • Тҳе Стриппед Тоур (2003)
  • Баcк то Басиcс Тоур (2006—2007)
  • Либератион Тоур (2018)
  • Тҳе Х Тоур (2019)

Манбалар

Ҳаволалар