Кубаликлар (ўзларини кубанос деб аташади) — халқ. Кубанинг асосий аҳолиси (10,6 млн. кишидан ортиқ). тахминан аҳолисининг ярми мулатлар, қолганлари оқ танли ва негрлар. Умумий сони 11,7 млн. киши (1990-йиллар ўрталари). Испан тилининг куба лаҳжасида сўзлашади. Диндорлари — католиклар. К., асосан, қишлоқ хўжалиги (шакарқамиш, тамаки, шоли, мева етиштириш) билан шуғулланади. Кўп тармоқли саноат ривожланган. Анъанавий халқ томошаси — карваналлар (лас компарсас) ўтказиб туришади.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил