Кучар, Кусан, Куче, Кучар қадимий, тарихий шаҳар ва вилоят (милоддан аввалги 2 — мил. Х аср). Торим воҳасида жойлашган. "Кусан" атамаси мил ав. ИИ асрда ёзилган Хитой битикларида учрайди. Унга кўра, айни замонда Кучарда юксак маданиятга эга бўлган давлат мавжуд бўлган (қаранг Кучар давлати.). Археологик маълумотларга кўра, Кучарда одам яшаётганига бир неча минг йиллар бўлган. Вилоятда жойлашган Чимбоғ қабристонидаги бир кўҳна қабрдан милоддан аввалги 1-минг йилликка оид қора ва қизил сопол идишлар, темир, мис, ёғоч ва суяклардан ясалган буюмлар топилган. Кучараҳолисининг катта бир қисми савдо билан шуғулланган. Кучарликлар санъатда, жумладан, уйин ва газалхонликда моҳир бўлган. Ёзув ишлари маҳаллий ва ҳинд ёзувларида олиб борилган. Манбаларнинг гувоҳлигига кўра, 2—3-минг йил -муқаддам кучар атрофида "қуюқ ва сассиқ ҳидли суюқлик" оқиб турадиган жой бўлган. Маҳаллий халқ улардан фойдаланишган. Кейинчалик ушбу булоқ бўлиб оқиб турадиган сассиқ суюқлик нефт эканлиги аниқланган. Ҳозир кучар вилояти Торим воҳасидаги йирик завонавий нефт ишлаб чиқариш масканига айланган. Кучар шаҳри атрофида бир неча тарихий ёдгорликлар мавжуд[1].

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил