Курвиметр (лот. cурвус — эгри чизиқ ва ... метр) — топографик чизмалар, ҳариталар ва график ҳужжатларда эгри ёки илонизи чизиқлар кесмаларини ўлчайдиган асбоб. Шкаласи думалоқ ва тўртбурчак шаклда ясалади. Унда шкаладан ташқари тана (корпус), даста, мил ва ўлчанадиган чизиқлар устидан юргизиладиган ғилдиракчалар бўлади. Ғилдиракча ўлчанадиган эгри ёки илонизи чизиқ устида юргизилганда К. шкаласида чизиқ кесмасининг узунлиги (мм ёки см да) кўринади (ғилдиракча тўлиқ бир марта айланганда шкала 100 см масофани кўрсатади). К. шкаласи қўзғалмас сиферблатли ва қўзғалувчан милли ёки индексли, қўзғалувчан сиферблатли ва қўзғалмас индексли қилиб ишлаб чиқарилиши мумкин. К. давлат миқиёсида стандартлаштириб қўйилади.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил