ЛГ Элеcтрониcс Инc.— Жанубий Корея компанияси бўлиб, дунёдаги энг йирик маиший электроника ва маиший техника ишлаб чиқарувчилардан бири. ЛГ Гроуп конгломератининг бир қисми ҳисобланадди. ЛГ Элеcтрониcс компаниясининг бош офиси Корея Республикасининг Сеул шаҳрида жойлашган бўлиб, компаниянинг 120 та ваколатхонаси дунёнинг 95 мамлакатида очилган. 2010-йил ҳолатига кўра компания ходимлари 90 578 кишини ташкил этди[1]. Компаниянинг 2010-йилдаги умумий айланмаси 48,2 миллиард долларни ташкил этди.

Компаниянинг асосий фаолияти қуйидагилардан иборат:

  • ЛCД ва плазма телевизорлари
  • Аудио ва видео ускуналар
  • маиший техника
  • Компютер мониторлари, ноутбуклар, компонентлар
  • Кондиционер ва филтрлаш тизимлари
  • Қуёш панеллари каби энергия тежовчи маҳсулотлар
  • Бизнес учун маҳсулотлар — кузатув тизимлари ва саноат мониторлари
  • Совутгич камералари

Компания тарихи

1958—1980-йиллар — Луcкй Чемиcалс ва Голдстарнинг асос солиниши

1958-йилда ЛГ Элеcтрониcс ГолдСтар холдинги сифатида ташкил этилган. У Корея урушидан кейин халқни уйда ишлаб чиқарилган маиший электроника ва маиший техника билан таъминлаш учун ташкил этилган. Мамлакатда электроника бозорининг гуллаб-яшнашига олиб келган миллий радиоэшиттиришнинг бошланиши ҳамда унинг Ҳитачи билан тезда ўрнатган яқин муносабатлари ГолдСтарга Жанубий Кореянинг биринчи радио, телевизор, музлатгич, кир ювиш машиналари ва кондиционерларини ишлаб чиқаришга ёрдам берган[2]. ГолдСтар 1995-йил 28-февралда Луcкй Чемиcал ва ЛС Cабле билан бирлашди ва компания номини Луcкй-Голдстарга, кейин эса ЛГ Элеcтрониcсга ўзгартирди[3].

1958-йил 1-октабр — Лак Ҳуи Чемиcал компанияси Голдстар (кейинчалик ЛГ Элеcтрониcс) компаниясига асос солинди. Шу пайтдан бошлаб компания электр жиҳозлари ҳамда маиший техникани лойиҳалаш ва ишлаб чиқариш устида ишлай бошлайди[4].

  • 1959-йил — ГолдСтар конвеердан биринчи қурилма чиқди.
  • 1960-йил — мамлакатнинг биринчи электр вентилятори миллий бозорга чиқарилди.
  • 1965-йил — компания Кореяда биринчи музлатгични ишлаб чиқди.
  • 1966-йил — Кореяда биринчи оқ-қора телевизор чиқарилди[5]. Худди шу йили Лак Ҳуи Чемиcал компанияси Луcкй Чемиcал Инд деб ўзгартирилди.
  • 1967-йил — Cалтех билан ҳамкорликда нефтни қайта ишлаш заводи қурилди.
  • 1969-йил — Жанубий Кореяда биринчи кир ювиш машинаси ишлаб чиқарилди.
  • 1969-йил — Лак Ҳуи Чемиcал ва ГолдСтар асосчиси Ку Ин-Хвой вафот этди, иккала корхонага унинг ўғли Коо Ча Кюнг раҳбарлик қилади. Шўба корхоналар тармоғи Луcкй Гроуп умумий номи остида бирлаштирилган.
  • 1970-йил — ГолдСтар автоматик кўп тугмали телефонни тақдим этди. Худди шу йили Коо Ча-Кюнг рангли телевизорлар ишлаб чиқаришни бошлашга қарор қилади.
  • 1973-йил — ГолдСтар биринчи корейс магнитафонини чиқарди.
  • 1975-йил — Гуми шаҳрида яна бир ГолдСтар заводи қурилди.
  • 1976-йил — ГолдСтар Чангвонда Кореядаги энг йирик маиший техника заводини очди.
  • 1976-йил — ГолдСтар Кореянинг биринчи хусусий тадқиқот марказини ташкил қилди.
  • 1977-йил — Кореяда ГолдСтар бренди остидаги биринчи рангли телевизор ишлаб чиқарилди.
    ЛГ Г5

1980—1995-йиллар — Голдстар глобал брендининг шаклланиши

  • 1981-йил Ҳитачи билан ҳамкорликда ишлаб чиқилган биринчи корейс видеомагнитофонининг ишга туширилиши билан бир зумда Осиё бозорларида энг кўп сотиладиган видеомагнитофонга айланди.

1995—2005-йиллар — Луcкй ва Голдстарнинг бирлашиши, ЛГ брендининг шаклланиши

  • 1995-йил — Луcкй Гроуп корпорациясининг барча шўба корхоналари ягона ЛГ (Луcкй Голдстар) номи остида бирлаштирилди, натижада ЛГ Элеcтрониcс вужудга келди.
  • 1995-йил — Ку Ча-Кюнг нафақага чиқди ҳамда унинг ўрнига асосчининг набираси Ку Бон-Му фаолият юрита бошлади.
  • 1996-йил — ЛГ Элеcтрониcс 9 йилга мўлжалланган стратегик дастурни шакллантирди, бу дастур Технологик етакчилик — ЛЕАП 2005 ва „2005-йилга сакраш“ шиори деб аталади. Корпорация олдига ишлаб чиқарилаётган маҳсулот сифатини ошириш ва миқдорини ошириш, жаҳон бозорида сотишдан тушган даромаднинг 50 фоизини олиш вазифаси юклатилди. Режага кўра, 2005-йилга бориб компания айланмаси 40 миллиард долларни ташкил қилиши керак эди.
  • 1997-йил — ЛГ Элеcтрониcс рақамли телевизорлар ишлаб чиқариш учун дунёдаги илк чипни яратди.
  • 1998-йил — ЛГ Элеcтрониcс дунёдаги дастлабки 60 дюймли плазма панелини эълон қилди.
  • 1999-йил — ЛГ Элеcтрониcс ва Пҳилипс Элеcтрониcс ўртасида қўшма корхона — ЛГ ташкил этилди. Пҳилипс ЛCД.
  • 2000-йил — Гуми шаҳрида Гуми ЛCД Плант П3 ЛCД матрицаларини ишлаб чиқарадиган янги завод ишга туширилди.
  • 2001-йил — ЛГ Элеcтрониcс Кореянинг биринчи 20,1 дюймли ЛCД телевизорини тақдим этди. Ўша йилнинг апрел ойида Дигитал Ҳоме ғояси ишлаб чиқилди ҳамда бозорда микротўлқинли печ, кир ювиш машинаси ва Интернетга уланган кондиционер пайдо бўлди. 2001-йил май ойидан плазма панеллари экспорти бошланди.
  • 2001-йил — ЛГ Элеcтрониcс ГСМ мобил телефонларини ишлаб чиқаришни бошлади.
  • 2002-йил — ЛГ Элеcтрониcс рангли дисплейли ГСМ телефонларини ишлаб чиқарди. Бир йилдан камроқ вақт ичида мобил телефонлар экспорти кўрсаткичлари 2,5 миллион донани ташкил этилди.

2021-йили

  • 2021-йил 5-апрелда компания саноатдаги йўқотишлар туфайли август ойига қадар смартфонлар бозоридан чиқишини маълум қилди[6][7].
  • 2021-йил 1-декабрдан бошлаб Стратегия бўйича амалдаги бош директор Уилям Чо Бонг-сеок Квон ўрнига ЛГ Элеcтрониcс бош директори лавозимини эгаллади[8].

Бизнес йўналишлари

Файл:ЛГ전자, 얇고 강력한 ʻ엑스노트 П330’ 출시.жпг
ЛГ Ноутбуки

ЛГ Ҳоме Энтертаинмент — компаниянинг ЛCД ва плазмали телевизорлар, видео ва аудио ускуналари, шунингдек, монитор ва ноутбуклар ишлаб чиқаришга ихтисослашган бўлинмаси ҳисобланади[9]. Ушбу бизнес йўналиши ЛГ Элеcтрониcс учун устувор ҳисобланади, ЛГ Ҳоме Энтертаинмент томонидан сотилган маҳсулот ҳажми бизнес бўлинмалари орасида энг юқори ҳисобланади.

Асосий маҳсулотлари[10]:
  • Мобил телефонлар
  • Андроид мобил ОС асосидаги Оптимус смартфонлари
  • Wиндоwс Пҳоне 7 мобил операцион тизими асосидаги смартфонлар
  • планшет компютерлар

Молиявий кўрсаткичлар

2010-йилда компаниянинг жамланган савдоси 48,2 миллиард долларни (55,8 триллион корейс вонини) ташкил этди[11].

Логотип ва корпоратив идентификация

Айни пайтда компания логотипи стилизе қилинган тасвир — қизил тусдаги „юз“ ва аслида ЛГ брендининг қисқартмаси. . Компаниянинг расмий шиори „Лифе ис Гоод“.

ЛГ Элеcтрониcс логотипи

Доирадаги „Л“ ва „Г“ ҳарфлари тинчлик, келажак, ёшлик, инсоният ва технология рамзидир. Ранглар: қизил — асосий ранг — ЛГ Элеcтрониcс компаниясининг дўстона муносабати ва энг сифатли маҳсулотларни ишлаб чиқариш ниятини ифодалайди; кул ранг ишлаб чиқариш ва ишончлиликни англатади. Юз: стилизе қилинган табассум самимий ва қулай муносабатни билдиради. Тасвирда бир кўз ЛГ Элеcтрониcс натижага йўналтирилган, диққат марказида ва ишончли эканлигини англатади. Доира дунёни ва бутун инсониятни, шунингдек, ёшлар ва келажакни ифодаловчи глобусни ифодалайди. Шакл: ЛГ Элеcтрониcс логотипининг атайин бўш қолдирилган юқори ўнг бурчаги ЛГ Элеcтрониcс ижодкорлиги ва ўзгариш қобилиятидан далолат берувчи ассиметрик тасвирни яратади.

ЛГ Элеcтрониcс Россияда

ЛГ Элеcтрониcс компаниясининг Москвадаги Россия ваколатхонаси 1990-йил март ойида очилган[12]. 2022-йил март ойида компания Россияга қарши санксиялар туфайли Россияга етказиб беришни тўхтатганини маълум қилди[13].

Кўргазма заллари

2020-йил июл ойида Симферополда меҳмонхоналар, корхоналар ва уйлар учун замонавий иқлим ечимларини тақдим этувчи ЛГ Элеcтрониcс кўргазма залини очди[14]. Буларга қуйидагилар киради: барча турдаги кондиционерлар, ҳаво тозалаш ва намлагичлар, вентиляция.

Кондиционер ЛГ АРТCООЛ Галлерй с возможностю смени изображений
Тасвирларни ўзгартириш имкониятига эга ЛГ АРТCООЛ Галлерй кондиционери

Ҳомийлик ва спорт

1994-йилда ЛГ Элеcтрониcс директорлар кенгаши бренднинг ижтимоий сиёсати масалаларида яна бир устувор йўналиш — спорт тадбирларини қўллаб-қувватлаш ва ҳомийлик қилишни аниқлади[15].

2010-йилдан бошлаб ЛГ Элеcтрониcс:

  • Формула 1 пойгаларининг бош техник ҳамкори, машина ва жиҳозларни етказиб беради, шунингдек, пойгаларни ташкил этишда техник ёрдам кўрсатади;
  • Ҳар йили дунёнинг 15 та давлатида қишки спорт турлари бўйича ўтказиладиган энг йирик халқаро халқаро чемпионат — ФИС Жаҳон кубогининг доимий ҳамкори ҳамда ҳомийси;
  • Крикет бўйича Жаҳон чемпионатининг расмий ҳомийси, ИCC (Халқаро Крикет Кенгаши) нинг бош ҳамкори шу билан бирга, ИCC томонидан ўтказиладиган тадбирлар ҳомийси;
  • НCАА (Натионал Cоллегиате Атҳлетиc Ассоcиатион) ҳамкори — Шимолий Америка спорт ассоциацияси, ҳар йили АҚШ таълим муассасалари ўртасида футбол ҳамда баскетбол чемпионатларини ўтказади;
  • Жанубий Америкадаги энг қадимги ва энг йирик футбол чемпионати — CОПА Америcа ҳомийси, шу билан бир қаторда ҳамкори.

Манбалар

  1. ↑ „ЛГ Овервиэw | ЛГ Элеcтрониcс Глобал“. 2012-йил 26-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2011-йил 7-ноябр.
  2. ↑ www.этнеwс.cом. „[전자산업 50년, 새로운 50년(11)ТВ국산화와 가전산업의 태동“] (ко). 대한민국 ИТ포털의 중심! 이티뉴스 (2008-йил 24-март). 2020-йил 30-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 2-декабр.
  3. ↑ „А Лоок Ат ЛГ'с Эарлй Ҳисторй“ (эн-УС). ЛГ ҲАУС. 2021-йил 2-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 2-декабр.
  4. ↑ „История, часть 1. С чего всё начиналось: ЛГ с 1947 по 1980 годы / Блог компании ЛГ Элеcтрониcс / Хабрахабр“. 2011-йил 8-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2011-йил 10-ноябр.
  5. ↑ „Журнал «КомпьютерПресс» | Компания ЛГ Элеcтрониcс: там, где рождаюця технологии“. 2010-йил 11-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2011-йил 23-ноябр.
  6. ↑ „Шесть лет убытков: ЛГ прекращает выпуск смартфонов“ (ру). Газета.Ру. 2021-йил 5-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 5-апрел.
  7. ↑ „ЛГ Элеcтрониcс перестанет производить смартфоны“ (ру). РБК Инвестиции. 2021-йил 5-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 5-апрел.
  8. ↑ „ЛГ аппоинц неw CЕО то леад иц белеагуэред элеcтрониcс дивисион“ (эн-УС). Энгадгет. 2021-йил 1-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 2-декабр.
  9. ↑ „Ҳоме Энтертаинмент | ЛГ Элеcтрониcс Глобал“. 2011-йил 3-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2011-йил 10-ноябр.
  10. ↑ „Мобиле Cоммуниcатионс | ЛГ Элеcтрониcс Глобал“. 2011-йил 17-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2011-йил 10-ноябр.
  11. ↑ „Архивированная копия“. 2012-йил 19-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2011-йил 10-ноябр.
  12. ↑ „ЛГ Элеcтрониcс в России“. 2020-йил 30-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 10-сентябр.
  13. ↑ „ЛГ Элеcтрониcс приостанавливает все поставки в Россию“ (2022-йил 19-март). 2022-йил 25-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 5-апрел.
  14. ↑ „Новости — ЛГ Россия“. лг-б2б.ру. 2021-йил 16-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 17-апрел.
  15. ↑ „ЛГ Элеcтрониcс - Глобальный партнер Формулы 1“ (ру). www.ф1неwс.ру. 2021-йил 2-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 2-декабр.