Лаб балзамлари

Лаб балзами шамолдан қуриб қолган ёки ёрилган лабларни юмшатиш ҳамда герпесни даволаш учун қўлланиладиган воситадир. Лаблар учун балсам таркибида кўпинча асал муми ёки карнауба муми, камфора, ланолин, парафин, вазелин ва бошқалар бўлади.[1]

2019-йилда лаб балзамларининг дунё бозоридаги ҳажми 660 миллион долларни ташкил этди. Келгуси беш йил ичида бозор 7,3 % га ўсиши прогноз қилинмоқда ва 2024-йилда 1010 миллион долларга этади.[2]

Турлари

Маҳсулот таркибига кирувчи компонентларга қараб, лаблар учун балзамнинг турли хил кўринишлари мавжуд[3]:

  • Лаблар учун УВ филтрли балзам. Ёзда ёки қуёш фаоллиги юқори бўлган жойларда (масалан, чанғи курортларида) фойдаланиш керак.
  • Озиқлантирувчи лаб балзами. Ундан қишда фойдаланган маъқул.
  • Намлантирувчи лаб балзами. Қишда уни қўллаш лабларингизнинг ёрилишига олиб келиши мумкин, чунки балзам жуда тез сўрилади.
  • Шифобаҳш лаб балзами. Бу юмшатувчи ва антисептик таъсирга эга.
  • Таркибида табиий ёғлар бўлган лаб балзами. Бундай маҳсулотнинг таркибида кунжут мойи, бабассу ёғи, Э ва А витаминлари бўлиши мумкин, улар лабларнинг қуришини ва ёрилишини олдини олади.

Ишлаб чиқариш технологияси

Лаб балзамини ишлаб чиқариш босқичлари қуйидагиларни ўз ичига олади[4]:

  • Хом ашёни сифат кўрсаткичлари бўйича текшириш (косметика учун қатъий хавфсизлик параметрлари ўрнатилади)
  • Компонентларни дозалаш, эритиш, аралаштириш (махсус жиҳозлар ва шартлар ёрдамида)
  • Массани вакуумда қайта ишлаш (пуфакчалардан халос қилиш)
  • Аралашманинг кристалланиши (икки кун ичида содир бўлади)
  • Эриш
  • Шакллантириш (балзамнинг умумий массасини бўлакларга бўлиш, уларга керакли шаклни бериш)
  • Қадоқлаш (маҳсулотни қутига жойлаштириш)

Манбалар

  1. ↑ „Cанделилла Wах вс Беэсwах вс Cарнауба“. беэреалҳоней.cом. Қаралди: 2021-йил 10-ноябр.
  2. ↑ „Лип Балм Маркет Сизе 2021“. ктвн.cом. 2021-йил 10-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 10-ноябр.(Wайбаcк Мачине сайтида 2021-11-10 санасида архивланган)
  3. ↑ „Тйпес оф лип балмс. Ҳоw то чоосе тҳе ригҳт лип балм?“. плеасингcаре.cом. 2021-йил 10-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 10-ноябр.
  4. ↑ „Cосметиc Проcесс: Липстиcк Сйнтҳесис“. слидешаре.нет. Қаралди: 2021-йил 10-ноябр.[сайт ишламайди]