Labillik
Бу мақолага бошқа бирорта саҳифадан
ишорат йўқ. (август 2024) |
Лабиллик (лотинча: лабилис — сирпанувчан, беқарор) (физиологияда) — нерв ва мускул тўқималарининг функсионал ҳаракатчанлиги; бунда тўқима таъсирланиш ритмида энг катта частота билан қўзғалади (қаранг Кўзғалиш). Бу таълимотни фанга рус физиологи Н. Е. Введенский киритган (1892). Унинг таклифига биноан, қўзғалувчи тўқимага 1 сек.да бериладиган энг кўп таъсиротга тўқиманинг ўшанча миқдорда ҳаракат потенсиаллари билан берган жавоб реаксияси Л. ўлчови қилиб олинади. Л. тўқиманинг фаолияти жараёнида ортиб-камайиб туриши мумкин, бу таъсиротнинг кучи ва частотасига, нейро-гуморал таъсирларга (қаранг Нейро-гуморал регулясия) боғлиқ. Йўғон нерв толалари энг катта Л.ка эга, улар 1 сек.да 500—600 импулс ўтказади. Тўқималарнинг функсионал ҳолатини аниқлашда, шунингдек, меҳнат ва спорт физиологиясида Л. муҳим аҳамият касб этади.
Биология ва тиббиётда "Л." ҳаракатчанликни, беқарорликни (масалан, кишиларнинг руҳияти, физиологик ҳолатини), яъни организмнинг ташқи ва ички омилларга нисбатан ўзгарувчанлигини англатади.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
Бу мақола бирорта туркумга қўшилмаган. Илтимос, мақолага алоқадор туркумлар қўшиб ёрдам қилинг. (август 2024) |