Лабрадор – Шимолий Американинг шимоли-шарқий қисмидаги ярим орол. Канада ҳудуди. Атлантика океани, Лабрадор денгизи, Сан-Лаврентий қўлтиғи, Гудзон қўлтиғи ва Гудзон бўғози билан ўралган. Майдони 1,6 млн. км². Токембрий жинсларидан ташкил топган. Лабрадор геологик жиҳатдан Канада қалқонининг бир бўлаги, орографик жиҳатдан Лаврентий қирларинит шарқий қисми. Тепалик кўп (баландлиги 200–800 м), антропоген музларининг изи сақланган.

Шарқий қисми баландроқ (Торнгат тоғи, 1676 м). Марказий қисмининг баландлиги 500–800 м. Иқлими субарктика ва мўътадил иқлим. Январнинг ўртача температураси жануби-шарқида —12° дан шим.-ғар-бда —28° гача, июлники 7—18°. Йиллик ёғин 250–1200 мм. Лабрадор ҳудудининг катта қисми тўнг ерлар, кўл ва ботқоқлик кўп. Ўсимликлари ўрмон-тундра ҳамда қорақарағай, оққарағай, тилоғочли сийрак ўрмонлардан иборат. Жан.да тайга ўрмонлари, яйловлар бор. Фойдали қазилмалардан темир, титан ва никел рудалари олинади. Мўйнали ҳайвонлар ва балиқ овланади. Асосий аҳоли пунктлари: Сет-Ил, Шеффервилл.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил