Oq suvsar tutgan xonim
Оқ сувсар тутган хоним — Италян уйг'ониш даври рассоми Леонардо да Винcи томонидан 1489-1492-йиллар оралиғида чизилган портрет.[1]
Суратдаги аёл Милан герсоги Лудовиcо Сфорзанинг рафиқаси Cеcилиа Галлерани хоним дея қаралади.[2] Бу Леонардо да Винcи томонидан чизилган 4 та аёл портретларидан иккинчисидир.[3]
Оқ сувсар тутган хоним картинаси ҳозир Краковдаги Cзарторйски музейида сақланади ва Полшанинг миллий бойликларидан биридир.[4] Расм Италиядан Полшага 1798-йилда олиб келинган
| Оқ сувсар тутган хоним (Инглизча: Ладй wитҳ ан Эрмине, италянча:Дама cон л'эрмеллино) |
| Леонардо да Винcи, 1489-1491 |
| Мойбо'ёқ |
| 54 × 39 см |
| Cзарторйски Мусеум, Краков , Полша |
Леонардо да Винcи
Жаҳон маданияти, санъати ва илм-фани тарихида Леонардо да Винcи (1452 — 1519) нафақат Уйг’ониш даврининг буюк рассоми, ҳайкалтароши, меъмори, балки истеъдодли ихтирочи муҳандис, математик, анатом сифатида ҳам ёрқин из қолдирган. Леонардо да Винcи унча катта бўлмаган Винчи шаҳри яқинида дунёга келди. У 14 ёшга тўлганда отаси уни Флоренсияга олиб келади ва Уйғониш даврининг кўпгина маърифатли кишилари қатори ҳар томонлама иқтидор соҳиби, ўз даврининг таниқли рассоми, ҳайкалтароши ва меъмори Андреа Веррокионинг бадиий устахонасига шогирдликка беради. Тез орада Леонардо нафақат тенгқурлари, балки устозини ҳам ортда қолдириб, моҳир рассом бўлиб етишади. Рассомнинг бу қадар тез камол топишида унинг табиатга, атроф муҳитдаги воқеа ва ҳодисаларга нисбатан ўта синчковлиги сабаб бўлди. У ёшлигидан бошлаб хотира дафтари тутиб, унда уйлар ва кўчалар, қир-адирлар ва боғлар, гуллар ва дарахтлар, гўзал қизларнинг юз тузилиши, юзини юваётган мушук, отнинг туёқлари, матонинг букламалари каби деталларни синчковлик ва сабот билан тасвирлаб борди. Ундан ўз ҳаёти давомида битилган 7 минг саҳифага яқин хотира дафтари қолган. Унинг қўлёзмалари орасида учиш аппаратлари, парашют, сув ости кемаси, автомат тўқув станоги каби ажойиб нарсаларнинг лойиҳаларини топдилар. Бир неча юз йиллардан сўнг буларнинг барчаси қайтадан ихтиро этилди. Самолёт пайдо бўлмасдан юз йиллар аввал Леонардо да Винcи қушни эслатувчи учиш аппаратини яратди. Лекин рассом — Леонардонинг асарларига анчагина бахтли тақдир насиб этди. У яратган асарлардан унинг замондошлари ҳам, уларнинг авлодлари ҳам завқланишган.Леонардо да Винcи ҳаётининг охирги икки ўн йиллигини дарбадарликда, жойдан жойга кўчиб юриб ўтказишга мажбур бўлди. Шу даврда яратган энг машҳур асари „Мона Лиза“ портретидир (бу асарни яна „Жоконда“ деб ҳам аташади). Унда шаҳарлик бадавлат аёл бироз жилмайган, хаёлга чўмган, ғамгинроқ ҳолатда тасвирланган. Бу гўзал қиёфага қараб аёлнинг бой ва мураккаб ички дунёсини, унинг ўткир ақлини ҳис этиш мумкин. Мона Лиза табиат манзараси фонида тасвирланган. Олисдаги тоғлар, осмон, дарё ва дарахтлар — буларнинг ҳаммаси енгилгина туман билан қопланган.Дарбадарликда ҳаёт кечирган рассом умрининг сўнгги йилларини Франсияда ўтказди ва Амбауза шаҳри яқинида вафот этди. Буюк рассомнинг ўлмас асарлари ҳамон келажак авлодларга завқ бағишламоқда. Рассом ижодий меросини ўрганишга бўлган қизиқиш бугун ҳам сўнган эмас. Рассомнинг ҳеч бўлмаганда биргина асарини томоша қилиш учун кишилар соатлаб навбат кутишади.[5]
Тавсиф
Портрет ҳақида
Расм бироз кичик 54 × 39 см (21 × 15 дюйм) ўлчамли ёнғоқ ёғоч панелида мўйқалам билан чизилган.[6] Портретда ўрта бўйли аёл бироз бурилган ҳолда тасвирланган. Унинг қўлидаги жонивор ҳам худди шундай бурилган ҳолатда. Портрет рамкаси учун гарчи ўша вақтда кенг қўлланилмаган бўлсада, ёнғоқ дарахти ёғочини афзал кўрган. Бир нечта кичик зарар кўрган бўлса-да, санъацҳунос Франк Зöллнернинг таъкидлашича, асар "жуда яхши ҳолатда … бир хил даражада яхши сақланиб қолган Мона Лизага ўхшайди ".Бундай баҳолаш нисбатан яқинда амалга оширилган, бироқ асар авваллари анча шикастланган ва қайта бўялган деб ҳисобланган. Бундай таҳлилни тарғиб қилиш асосан санъат тарихчиси Кеннет Кларкдан бошланган.[7]
Портретдаги хоним

Суратдаги аёл Милан герсоги Лудовиcо Сфорзанинг рафиқаси Cеcилиа Галлерани хоним эканлиги санацҳунослар томонидан аниқланган. У чап томонига, биография муаллифи Валтер Исааксон Лудовикони тахмин қилган ёруғликка қарайди. Арагонлик Изабелла, Милан герцогиняси ва Гиан Галеаззо Сфорза турмуш қургандан сўнг, унинг „испанча услубдаги“ либоси айниқса мода бўлар эди. Унинг ўнг елкасида бахмал кўйлак устидаги нақшинкор нақшли тилла тасма кўрсатилган. Яна Леонардо дизайнни соддалаштириб, чап елка бандини сберния билан ёпиб қўйган, бунинг натижасида ҳайвоннинг батафсил бошини олиб ташламаган.Коазон сифатида танилган унинг соч турмаги, сочларини юзининг ҳар икки томонига иккита тасмаси боғланган ва орқа томонида узун ўралган ҳолда бошига силлиқ қилиб қўяди. Унинг сочлари зарҳал ўралган иплардан тўқилган ҳошияли, қора тасма ва тўрнинг устига ғилофли нозик дока парда билан маҳкамланган.[8]
Оқ сувсар

Cеcилиа Галлерани хонимнинг қўлидаги жонивор Оқ сувсар ҳисобланади. Санацҳунослар у оқ сувсардан кўра анча катталигини, лекин бу рамзий маънода шундай чизилганини такидлашган. Санацҳунос Луко Сайсон қуйидагича фикр билдиради: ,,Бу суратда натурализм муҳим эмас, рассом ўзи кўрган бир нечта жониворлардан афсонавий бошқа бир жонивор яратмоқчи бўлган".
Суратда оқ сувсар поклик ва меёр рамзи сифатида келтирилган. Кексалик чоғида Леонардо оқ сувсар ҳақида шундай деб ёзади: Ушбу жонивор кунига бир марта овқатланади. Танасига доғ теккизишдан кўра, ҳалок бўлишни афзал кўради". Оқ сувсар шунингдек, Лудовико Сфорза учун шахсий аҳамиятга эга эканлиги қайд этилган, чунки у уни шахсий тимсол сифатида ишлатар эди.[9]
Услуб
Фақат ХХ асрга келибгина ушбу картина Леонардо да Винcига тегишли эканлиги, санацҳунослар томонидан тан олинган. Бундай фикрга келишга, картина чиароскуро услубида чизилгани, мураккаб деталлар ва тафаккур оҳанги ҳамоҳанглиги сабаб бўлган.[10]
Давр
Олимлар бу картина 1489-1491-йилларда чизилган деган хулосага келишган. Айнан мана шу даврда Леонардо да Винcи Миланда яшаган.
Тарих

Оқ сувсар тутган хоним картинаси Леонардо да Винcи томонидан чизилгани маълум. Лекин ХХ асргача бу сурат номаълум бўлиб келган. Расм 1798-йилда Италияда Изабела Cзарторйска Флемминг ва шаҳзода Адам Казимиэрз Cзарторйскининг ўғли шаҳзода Адам Жорж Cзарторйски томонидан сотиб олинган ва 1800-йилда Пулавидаги Cзарторйски оилавий коллексияларига киритилган. Юқори чап бурчакдаги ёзув ЛА БЕЛЕ ФЕРОНИЭРЕ. ЛЕОНАРД ДАВИНCИ. , Полшага келганидан кўп ўтмай реставратор томонидан қўшилган бўлиши мумкин. Расм 19-асрда кенг тарқалди. 1830-йил ноябр қўзғолони пайтида 84 ёшли малика Cзарторйска уни босқинчи рус армиясидан олдин қутқарди, яширди ва 150 км жанубга, Сиэниавадаги Cзарторйски саройига юборди.Кўп ўтмай, у Париждаги Cзарторйски сургун жойига, Ҳôтел Ламбертга кўчирилди. Оила 1869-йилда Полшага қайтиб, Краковга жойлашди. 1871-йилда Париж ва Коммунанинг немислар томонидан ишғол қилинишидан сўнг, оила 1876-йилда расмни Краковга олиб келди ва музей 1878-йилда очилди.
1939-йилда немислар Полшани босиб олишини кутиб, у яна Сиэнявага кўчирилди, аммо у фашистлар томонидан топилиб, тортиб олинди ва Берлиндаги Кайзер Фридрих музейига юборилди. 1940-йилда Полша генерал-губернатори Ханс Франк расмни у ерда кўрди ва уни Краковга қайтаришни сўради. 1943-йилда у Краковга қайтарилди ва Вавел қал’асида намойиш этилди.
Манбалар
- ↑ Леонардо да Винcи. „Ладй wитҳ ан Эрмине - бй Леонардо Да Винcи“. Леонардо да Винcи. Қаралди: 2022-йил 4-июл.
- ↑ „Абоут: Галлерани, Чечилия“. ДБпедиа. Қаралди: 2022-йил 4-июл.
- ↑ „Перемпуан денган Cерпелаи“. АртандCултйре. 2022-йил 5-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 4-июл.
- ↑ „Да Винcи'с Ладй wитҳ ан Эрмине амонг Поланд'с "Треасурес"“. Cултуре пл. Қаралди: 2022-йил 4-июл.
- ↑ Даврон, Хуршид „ЛЕОНАРДО ДА ВИНCҲИ ҲИКМАТЛАР“. Хуршид Даврон кутубхонаси. 2022-йил 5-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 4-июл.
- ↑ „Аналйсис оф артист’с палетте он а 16тҳ cентурй wоод панел паинтинг бй портабле анд лабораторй Раман инструменц“. РеСеарчГате. Қаралди: 2022-йил 4-июл.
- ↑ „Ренаиссанcе Арт ин Италй (c.1400-1600)“. Висуал Арц. Қаралди: 2022-йил 4-июл.
- ↑ „Леонардо Да Винcи’с ʻЛадй wитҳ тҳе Эрмине’: Ҳисторй анд Мйстерй“. ИталйМагазине. Қаралди: 2022-йил 4-июл.
- ↑ „Аналйсис оф а “Ладй wитҳ ан Эрмине” бй Леонардо Да Винcи“. Сcирп. Қаралди: 2022-йил 4-июл.
- ↑ [жстор.орг/стабле/1483456 „Cеcилиа Галлерани: Леонардо'с Ладй wитҳ ан Эрмине“]. жстор. Қаралди: 2022-йил 4-июл.