Lahmajun


Лаҳмажун (арабча: لحم بعجين би-аджин- „хамирли гўшт“, арманча: Լահմաջո, туркча: Лаҳмаcун) шарқона халқларнинг машҳур таомидир. Миллий Хохишларгага кўра, уни арман, турк ёки араб пицаси деб аташади[1]. Таомнинг асосий компоненти қарсилдоқ юпқа ёпган нон бўлиб, унга қиймаланган гўшт (асосан қўй гўшти, камдан-кам ҳолларда мол гўшти), помидор ёки унинг соуси, болгар қалампири, пиёз, саримсоқ, кўкатлар, қора мурч, орегано солинади[2]. Тўғри пиширилган лаҳмакуннинг вазни тахминан 150-170 граммни ташкил қилади.
Арманистонда Совет иттифоқи даврида, 1960-йилларда лаҳмажун Суриянинг Ҳалаб шаҳридан келган репатриантлар туфайли машҳурликка эришди[1].
Тарихи
Шарқда оби нонлар бир неча асрлардан буён тайёрланиб келинади. Уларни тандирда ёпишади, метал това ва сажларда қовурилган[3]. Истеъмол қилишга ва олиб юришга қулай бўлиши учун гўшт ва бошқа маҳсулотлар нон ичига солиниб, сўнг ўралган. Бу турдаги таомларнинг кўпчилиги (лаҳмакун билан бирга — масалан, сфиҳа ва манакиш) бир вақтлар Усмонлилар империяси таркибига кирган мамлакатларда, биринчи навбатда, Туркия, Сурия, Ливан, Ироқ ва Арманистонда машҳур бўлди[3][4].
Истанбулда бу таом ХХ асрнинг ўрталарида пайдо бўлган[5], унга қадар эса мамлакатнинг жануби-шарқий ҳудудларидагина кенг тарқалган эди[6]. 2016-йилда Россияда очилган, асосан лаҳмакун тайёрлашга мўлжалланган, арман ошхонасига ихтисослашган икки ресторан турк матбуотида норозиликларга сабаб бўлди[7].
Манбалар
- ↑ 1,0 1,1 Петросиан, Ундерwоод 2006.
- ↑ Минаки 2014.
- ↑ 3,0 3,1 Энcйcлопедиа оф Жеwиш Фоод. ҲМҲ, 17-ноябр 2010-йил. ИСБН 9780544186316.
- ↑ Маркс, Гил. Тҳе Wорлд оф Жеwиш Cоокинг. Неw Ёрк: Симон анд Счустер, 1999 — 37-бет. ИСБН 978-0-684-83559-4.
- ↑ Реадинг тҳе Паст: Тҳе Политиcс оф Cултурал Ҳеритаге ин Cонтемпорарй Истанбул. Университй оф Cалифорниа, Беркелей, 1997 — 149-бет. „Wе беcаме а натион оф лаҳмаcун эатерс. Фифтй еарс аго но оне ин Истанбул кнеw wҳат лаҳмаcун wас — ор иф wе дид, wе cаллед ит пизза.“
- ↑ Барту, Айфер „Ретҳинкинг Ҳеритаге Политиcс ин а Глобал Cонтехт“, . Ҳйбрид Урбанисм: Он тҳе Идентитй Дисcоурсе анд тҳе Буилт Энвиронмент. Греэнwоод Публишинг Гроуп, 2001 — 154-бет. ИСБН 978-0-275-96612-6.
- ↑ „А ʻпизза wар’ ҳас брокен оут бетwеэн Туркей анд Армениа“ (эн). Тҳе Индепендент (2016-йил 27-октябр). Қаралди: 2021-йил 4-июл.
Бу мақола бирорта туркумга қўшилмаган. Илтимос, мақолага алоқадор туркумлар қўшиб ёрдам қилинг. (Апрел 2024) |