Лозиқия (арабча: اللاذقية‎‎) — Суриянинг шимоли-ғарбий қисмидаги шаҳар. Лозиқия муҳофазасининг маъмурий маркази. Аҳолиси 305 минг кишидан зиёд (1990-йиллар ўрталари). Ўрта ер денгизи соҳилидаги порт. Лозиқия — Ҳалаб — Қамишли темир йўлининг бошланғич пункти. Пахта тозалаш, озиқ-овқат саноати корхоналари, электр моторлари заводи, университет бор. Зайтун мойи, ипак матолар ишлаб чиқарилади. Лозиқия яқинидан битум олинади. Лозиқия қадимий шаҳар. Шаҳарга финикияликлар асос солган. ВИИ асрда Лозиқияни араблар босиб олган. 1516— 1918-йилларда Усмонли турклар, 1918—1943-йилларда франсузлар қўл остида бўлган. 1943-йилдан Сурия таркибида[4].

Лозиқия

ٱللَّاذْقِيَّة / ٱللَّاذِقِيَّة
Шаҳар
Shahar markazi koʻrinishi
Voliy saroyi
Shahar bandargohi
Loziqiya muzeyi
Al-Assad stadioni
Latakia Sports City
35°31′00″Н 35°47′00″Э / 35.51667°Н 35.78333°Э / 35.51667; 35.78333
Мамлакат Сурия
муҳофаза Лозиқия
округ Лозиқия
Ҳукумат
 • Волий Амир Исмоил Ҳилол[1][2]
Асос солинган Милоддан аввалги ИВ аср
Майдон 58 км2 (22 кв ми)
Маркази баландлиги 11 м
Расмий тил(лар)и араб тили
Аҳолиси
 (2023)
709,000[3]
Вақт минтақаси УТC+3
Телефон коди +963 41
Loziqiya xaritada
Loziqiya
Лозиқия

Иқтисодиёти

Порти

Лозиқия порти, Суриянинг асосий бандаргоҳи

Лозиқия порти Суриянинг асосий денгиз порти ҳисобланади. У 1950-йил 12-февралда ташкил этилган ва ўша вақтдан бери шаҳарнинг аҳамиятини оширди. Порт орқали кийим-кечак, қурилиш материаллари, транспорт воситалари, мебел, минераллар, тамаки, пахта ва линтел, пиёз, буғдой, арпа, хурмо, дон ва анжир каби озиқ-овқат маҳсулотлари импорт қилинади. 2008-йилда порт 8 миллион тоннага яқин юк порт орқали ташилди.

Портнинг 43 гектарли катта ҳудуди контейнер терминали ҳисобланади. Омборнинг қуввати 17 000 тагача контейнерни ўзига сиғдира олади[5]. Лозиқия Искандария (Миср), Измир (Туркия) ва Байрут (Ливан) билан олтита паром линияси орқали боғланган. 2011-йилдан бери давом этаётган Сурия фуқаролар урушида бу линиялар ҳам бор-йўқлиги маълум эмас.

Лозиқия маринасида максимал узунлиги 25 метр ва сув тортиши 4 метргача бўлган кемалар учун 150 та жой мавжуд[6]. Бу ерда Сурия ҳарбий-денгиз кучларининг тўртта базадан бири жойлашган.

Қишлоқ хўжалиги

Лозиқия кенг қишлоқ хўжалик ҳудудига эга. Экспорт қилинадиган маҳсулотлар сирасига битум (асфалт), ёрмалар, пахта, мева, тухум, ўсимлик мойи, кулолчилик, тамаки киради. Пахта тозалаш, ўсимлик мойини қайта ишлаш, кўнчилик ва шимгични балиқ овлаш шаҳарнинг маҳаллий саноати саналади[7].

Туризми

Лозиқия яқинидаги Водий ал-Кандел пляжи

Лозиқиядаги Кот-д’Азур пляжи Суриянинг қирғоқбўйидаги асосий курорти бўлиб, у ерда сув чанғиси, гидросикл ва виндсёрфинг таклиф этилади. Шаҳарда саккизта меҳмонхона мавжуд, улардан иккитаси беш юлдузли мақомга эга. Cоте д’Азур де Чам Ҳотел ҳам, Лé Меридиэн Латтиқуиэ Ҳотел ҳам шаҳардан 6 километр (3.7 ми) шимолда, Кот д’Азурда жойлашган. Лé Меридиэн Латтиқуиэ меҳмонхонасининг 274 та хонаси бор ва шаҳардаги ягона халқаро меҳмонхонадир[8].

Суриянинг бошқа шаҳарлари билан солиштирганда, витриналарга қаранш ва кечки бозорларни сайр этиш Лозиқияда севимли машғулот саналади. Кўплаб дизайнерлик бренди дўконлари Азар кўчаси 8-уйда жойлашган, шаҳарнинг савдо ҳудуди маркази шаҳар марказидаги Азар кўчаси 8-уй, Ярмўк кўчаси ва Саад Зағлул кўчалари билан ўралган бир қатор мавзелар ҳисобланади. Лозиқияда Угарит Cинема, ал-Кинди ва ал-Мўтанаббий кўчаси яқинидаги кичикроқ кинотеатрлар мавжуд[9].

Таълим

Манбалар

  1. ↑ „Пресидент ал-Ассад иссуэс деcреэс аппоинтинг неw говернорс фор фоур Сйриан провинcес“ (эн-УС). САНА (2021-йил 17-ноябр). 2021-йил 17-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 17-ноябр.
  2. ↑ Ҳ. Заин / Мазен / Ҳ. Саббагҳ.. „Неw Говернор оф Латтакиа сwорн ин“ (2011-йил 23-апрел). 2011-йил 26-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2011-йил 23-апрел.
  3. ↑ а%201.98%25%20инcреасе%20фром%202020. (Wайбаcк Мачине сайтида 2023-02-17 санасида архивланган) Маcротрендс. „Латтакиа, Сйриа Метро Ареа Популатион 1950-2023.“
  4. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
  5. ↑ „Порт оф Латтакиа. Wорлд Порт Соурcе“. 2019-йил 16-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2019-йил 11-октябр.
  6. ↑ [1][сайт ишламайди]
  7. ↑ Латакиа (Wайбаcк Мачине сайтида 2014-11-29 санасида архивланган). (2009). Ин Энcйcлопæдиа Британниcа. Ретриэвед 2009-03-01, фром Энcйcлопæдиа Британниcа Онлине.
  8. ↑ Cартер, 2004, п.146.
  9. ↑ Маннеҳим, 2001, п.284.

Адабиётлар

Ҳаволалар