Латвия (латишча: Латвижа) ёки Латвия Республикаси (латишча: Латвижас Република) — Европанинг шимоли-ғарбида, Болтиқ денгизи бўйида жойлашган давлат. Майдони — 64,589 минг км². Аҳолиси — 4 млн. киши (2023). Пойтахти — Рига шаҳри. Маъмурий жиҳатдан 26 туман (ражонс)ра бўлинади, 7 шаҳар бор. Давлат раҳбари -Эдгарс Ринкēвиčс[1].

Латвия Республикаси
латишча: Латвижас Република
Шиор: Йўқ
Мадҳия: Диэвс, свēтī Латвижу
Location of Latviya
Пойтахт Рига
Расмий тил(лар) Латиш тили
Ҳукумат Парламентлик Республика
Эдгарс Ринкēвиčс
Эвика Силиņа
Мустақиллик
18-ноябр 1918
• Германия Ҳарбий Маъмуриятидан
8-май 1945
• 
21-август 1991
Майдон
• Бутун
64,589 км2 (124-ўрин)
• Сув (%)
1.57
Аҳоли
• 2013-йилги рўйхат
2,005,200 (141-ўрин)
• Зичлик 35/км2
ЙИМ (ХҚТ) 2005-йил рўйхати
• Бутун
АҚШ$29,700 мил. (96-ўрин)
• Жон бошига
АҚШ$12,968
Пул бирлиги Эуро (ЭУР)
Вақт минтақаси УТC+2
• Ёз (ДСТ)
УТC+3
Қисқартма ЛГ
Телефон префикси 371
Интернет домени .лв

Давлат тузуми

Латвия — мустақил демократик республика. 1993-йил 6-июлдан 1922-йилда қабул қилинган „Сатверсме“ конституциясининг амал қилиши тўла ҳажмда тикланди ва унга 1996, 1997, 1998-йилларда тузатишлар киритилди. Давлат бошлиғи — президент (1999-йилдан Вайра Вике-Фрейберга), у яширин овоз бериш йўли билан сейм томонидан 4 йил муддатга сайланди. Бир шахс кетма-кет икки муддатдан ортиқ президент лавозимига сайланиши мумкин эмас. Қонун чиқарувчи органи — сейм (бир палатали парламент). Ижроия ҳокимиятини Вазирлар Маҳкамаси амалга оширади.

Табиати

Латвия ҳудудининг Болтиқ денгизи қирғоклари кам парчаланган. Денгиз соҳили бўйлаб эни 2–3 км, айрим жойларда 50 км гача бўлган пасттекислик ва қум тепалар чўзилган. Латвиянинг ғарбий қисмида Курземе қирлари (баландлиги 184 м гача), ўрта қисмида Видземе қирлари (баландлиги 311 м гача), шарқида Латгал қирлари (баландлиги 289 м гача) жойлашган. Латвиянинг марказида Ўрта Латвия текислиги, Шимоли-шарқида Шимолий Латвия пасттекислиги бор. Фойдали қазилмалари: кўмир, нефт, гипс, кварс қумлари, доломит, ҳар хил гил, оҳактош; торф конлари, минерал булоклар бор. Болтик, денгизи ва Рига қўлтиғи соҳилида каҳрабо учрайди. Иклими денгиз иқлими билан континентал иқлим ўртасида. Июлнинг ўртача температураси 16—18°, январда Болтиқ денгизи соҳилида —2°, —7°, шарқида —7°. Йиллик ёғин 550–800 мм.

Латвияда 777 дарё бўлиб, умумий уз. 38 минг км. Ҳамма дарёлари Болтиқ денгизи ҳавзасига мансуб. Йириклари: Даугава, Лиелупе, Вента, Гауя. Латвияда 3 мингдан кўпроқ кўл бор. Латвия майдонининг 1,5% ни ташкил қилади. Йириклари: Лубанас, Резнас ва бошқа Энг чу-қур кўли — Дридза (65,1 м). Кўлларида балиқ хўжалиги йўлга қўйилган. Фойдаланиладиган ерларининг 52% подзол тупроқлари (кўпи чимли подзол), 4% чимли карбонатли ва экин экиб келинган тупроқлар (Ўрта Латвия текислигида), 23% ботқоқ (чимли-гейли) тупроқлар ва 19% торфзор. Латвия аралаш ўрмон зонасида жойлашган. Ҳудудининг 40% га яқини ўрмон (асосий дарахт турлари — қарағай, қорақарағай, қайин), 4,7% ботқоқ, 4% яйлов. Латвияда сут эмизувчилардан малла товушқон, тийин, елик, лос, буғу, тулки, бўрсиқ, сувсар ва бошқа яшайди. Салака, килка, лосос, таймен ва бошқа балиқтурлари овланади. Рига қўлтиғи ва дарёларнинг қўйилиш жойида минога учрайди. Балиқ, қундуз ва бошқа ов жониворларини қўриқлаш мақсадида қўриқхоналар ташкил этилган. Қад. даре водийларининг айрим қисмлари, баъзи ўрмонзорлар давлат муҳофазасига олиниб, қўриқланади. Гауя миллий боғи барпо этилган.

Аҳолиси

Аҳолисининг кўпчилиги латишлар (62%); руслар, белоруслар, поляклар, украинлар, литвалар ва бошқа яшайди. Расмий тил — латиш тили. Шаҳар аҳолиси 69,5%. Диндорлари: протестант, православ ва католиклар. Йирик шаҳарлари: Рига, Даугавпилс, Лиепая, Елгава, Юрмала ва бошқа

Тарихи

Латвиядан топилган археология ёдгорликлари бу ерда одам мезолит давридан (милоддан аввалги 9—4-минг йиллик) яшаганлигини кўрсатади. Одамлар бу даврда темирчилик, балиқ овлаш ва овчилик билан шуғулланган, тош ва суяклардан турли қуроллар ва лойдан идишлар ясаган. Милоддан аввалги 2-минг йилликда деҳқончилик ва чорвачилик пайдо бўлган.

Х асрдан аҳоли ўртасида христиан дини тарқала бошлади. ХИИИ асрнинг охирида Ливон ордени Латвияни босиб олгандан сўнг немис зодагонларининг иқтисодий ва сиёсий ҳукмронлиги ўрнатилди. Латвияда Германияга хос хўжалик ва сиёсий ташкилотлар жорий қилина бошлади.

ХИВ—ХВИ асрларда Ливония (Латвия ва Эстониянинг немислар томонидан забт этилган ҳудудлари шундай аталар эди) 3-майда давлатдан иборат бўлган. ХВИИ асрга келгандагина латиш халқи ташкил топди. ХВИ асрда Рига шаҳри савдо ва хунармандчилик марказига айланди. 1558—83 йиллардаги Ливон урушлари даврида майда ливон давлатлари тугатилди(1560—62). Латвиянинг Даугава дарёсидан шимолидаги худуди (Задвин герсоглиги) Реч Посполитага тобе бўлиб қолди. Дарёнинг жанубидаги ҳудудлар Полша қиролига қарашли Курляндия герсоглигига айланди.

1600—29 йиллардаги Полша-Швеция урушлари натижасида Латвия вайрон бўлди. Урушда ғолиб чиққан Швеция Алтмарк сулҳига кўра, Задвин герсоглигининг ғарбий қисмини ўзига қўшиб олди. Латвиянинг шарқий қисми (Латгалия) Реч Посполита қўлида қолди.

Латвиянинг кейинги тақдирини Шимолий уруш ҳал қилди. 1710-йил рус қўшинлари Ригани қамал қилди. 1721-йил Ништадт сулҳи шартига кўра, Швеция Видземани Россияга берди. Россия империяси таркибида парчаланган Латвия ерларини бирлаштириш даври бошланди. 1721 ва 1795-йилларда Курляндия герсоглиги, Лифляндия ва Витебск губерняларининг бир қисми Россияга утди. ХВИИИ асрнинг 1-ярми Шимолий урушда вайрон бўлган хўжаликни тиклаш даври бўлди. Мазкур урушдан сўнг 200 йил мобайнида Латвия тинч ҳаёт кечирди.

1804-йил деҳқонлар тўғрисида махсус қонун қабул қилиниб, унга кўра крепостнойлик чекланди. Лекин бу билан деҳқонлар аҳволи яхшиланмади. 1812-йилги уруш таъсирида деҳқонлар ҳаракати авж олди. Дворянлар ҳокимиятини сақлаб қолиш мақсадида Россия ҳукумати 1817—19 йилларда қатор ислоҳотлар ўтказди, жумладан, деққонларга шахсий эркинлик берилди. Улар ерни ижарага олиб цҳтайдиган бўлишди. ХИХ аср 50-йилларнинг охири ва 60-йилларнинг бошидан корхоналарда машиналар ва буғ двигателлари ишлай бошлади. Россиядаги оммавий деҳқонлар ҳаракати ва 1863— 64 йилларда Полша ва Литвада бўлиб ўтган қўзғолон таъсирида Россия ҳукумати бир оз ён беришга мажбур бўлди. Жумладан, крепостнойлик ҳуқуқи бекор қилинди, деҳқонларга ер сотиб олиш ҳамда эркин кўчиб юришга рухсат берилди (1863), баршчина бекор қилинди (1868). Латвия саноати ва ташқи савдоси ўса бошлади.

ХХ аср бошларига келиб, Латвия Россия империясининг тараққиёт жиҳатидан энг ривожланган ўлкасига айланди. 1918-йил 18-ноябрда Латвия Республикаси эълон қилинди. 1920-йил 11-августда Латвияни Шўро Россияси тан олди ва Латвияга бўлган даъволаридан „абадул абад“ воз кечганини билдирди. 1921-йилда Антанта давлатлари ҳам Латвия Республикасини тан олдилар. 20 йил мобайнида турмуш даражаси, нашр этилган китоблар ва 1000 кишига тўғри келадиган талабалар сони жиҳатидан Латвия Европа мамлакатлари орасида олдинги ўринда бўлди. 1934-йилда давлат тўнтариши ўтказилди, авторитар тузум ўрнатилди. 1940-йил июлида Латвия ҳудудига шўро қўшинлари киритилди. Ўша йили 21-июлда Латвия шўро социалистик республикаси тузилиб, 5-августда СССР таркибига қўшиб олинди. Иккинчи жаҳон уруши йилларида Латвия шиддатли жанглар майдонига айланди. 1941-йилда немис-фашист қўшинлари томонидан босиб олинди. 1945-йилда озод қилинди. 1990-йил майда республика Олий Кенгаши Латвия мустақиллигини тиклаш ҳақида Декларация қабул қилди ва республика номини ҳозирги номга ўзгартирди. Латвия — 1991-йилдан БМТ аъзоси. Ўзбекистон Республикаси суверенитетини 1992-йил 22-октабрда тан олди ва ўша йили ноябрда дипломатия муносабатлари ўрнатилди. Миллий байрами — 18-ноябр — Латвия Республикаси эълон қилинган кун (1918).

Сиёсий партиялари, касаба уюшмалари ва бошқа жамоат ташкилотлари

Латвия деҳқонлар иттифоқи партияси, 1917-йилда асос солинган ва 1990-йилда қайта тикланган; Латвия демократик партияси, 1995-йил „Сайм-ниекс“ демократик партияси сифатида тузилган; „Латвияс селий“ („Латвия йўли“) партияси, 1993-йил тузилган; Латвия социал-демократлар бирлашмаси, 1998-йилда ташкил этилган; Халқ партияси, 1998-йилда тузилган; Янги христиан партияси, 1998-йил Янги партия номи билан ташкил этилган, 2001-йилдан ҳозирги номда; Халқ ҳамжиҳатлиги партияси, 1993-йилда ташкил этилган; „Ватан ва озодлик“ бирлашмаси (Латвия миллий мустақиллиги йўлидаги хдракат), 1997-йилда ташкил этилган. Латвия эркин касаба уюшмалари иттифоқи, 1990-йилда тузилган.

Иқтисодиёти

Латвия — индустриал-аграр мамлакат. Ялпи ички маҳсулот таркибида саноатнинг улуши 38,5%, қишлоқ хўжалигининг улуши 24,8%.

Саноатида металлсозлик, энергетика машинасозлиги, алоқа воситалари ишлаб чиқариш, транспорт ва қишлоқ хўжалиги машинасозлиги, электротехника, радиоэлектроника, приборсозлик, кимё ва нефт кимёси, енгил ва озиқ-овқат, фармацевтика, парфюмерия, селлюлоза-қоғоз саноати етакчи тармоқлардир. Электр энергия Плявиняс, Кегумс ва Рига ГЕСларида ҳосил қилинади (йилига ўртача 5,6 млрд. кВцоат). Лиепая металлургия заводи, турли шаҳарларда электр машинасозлиги, гидрометеорология ва яримўтказгич приборлари, дизелсозлик, электропоездлар, технология ускуналари, электр лампа, қишлоқ хўжалиги машинасозлиги, вентилятор, радио, электр асбоблари, вагонсозлик, кема таъмирлаш ва бошқа заводлар бор. Қурилиш материаллари саноатида кўплаб темир-бетон конструксиялари, силикат ғишт, дренаж қувурлари, шиша тола заводлари, уйсозлик комбинатлари барпо этилган. Енгил саноатда тўқимачилик, тикувчилик, кўнчилик ва поябзал тикиш тармоқлари тараққий этган. Ригада ип газлама комбинатлари, Елгавада тўқимачилик бирлашмаси, шойи тўқув комбинати жойлашган. Огреда йирик трикотаж комбинати, Лиепаяда галантерея буюмлари комбинати бор.

Озиқ-овқат саноатининг асосий тармоқлари: балиқ ва гўшт-сут. Рига, Елгава, Екабпилс ва Валмиерадаги гўшт комбинатлари, Прейлида пишлок, заводи ва Краславада қуруқ сут заводи қурилган, мева-консерва ва ун-ёрма комбинатлари бор, аралаш ем саноати ривожланган. Ригада „Дзинтарс“ парфюмерия-косметика заводи бор. Кейинги йилларда мамлакат иқтисодиётини бозор муносабатлари йўлига мослаш, жаҳон хўжалигига қўшиш сиёсати ўтказила бошлади.

Қишлоқ хўжалиги гўшт ва сут чорвачилигига ихтисослашган. Латвияга яроқли ерлар 2,5 млн. га, шундан 56,4% ҳайдаладиган ерлар, 32,4% яйлов, 9% пичанзор. Ғалла экинларидан жавдар, буғдой, арпа, сули экилади. Асосий техника экинлари: зиғир (асосан, шарқида) ва қанд лавлаги (жанубида). Картошка, сабзавот ҳам етиштирилади. Боғ-резавор мевазорлар бор. Республиканинг ғарбий қисмида асаларичилик ривожланган. Балиқ овланади, норка, кумушранг тулки, оқ тулки боқиб кўпайтирилади. 1998-йил маълумотларига қараганда, хусусий сектор ялпи ички маҳсулотнинг 63%ни берди, иш жойларининг 68% шу сектор қўлида. Қурилиш, қишлоқ хўжалиги ва саноат каби асосий тар-моклар маҳсулоти мамлакат ялпи ички маҳсулотининг тахминан 95% ни ташкил этади.

Транспорти

Темир ёл узунлиги — 2484 км, автомобил йўллари — 24,2 минг км, шу жумладан қаттиқ қопламали йўллар 12 минг км. Денгиз савдо флотининг тоннажи 1437 минг т дедвейт. Асосий портлари: Рига, Венцпилс, Лиепая. Лиелупе ва Даугаванинг айрим қисмларида кема қатнайди. Ригада халқаро аэропорт бор. Ташки савдо соҳасидаЛ. Европа мамлакатлари ва МДҲ мамлакатлари билан ҳамкорлик қилади. Латвия четга машинасозлик, енгил, озиқовқат саноат маҳсулотлари чиқаради, четдан машина ва электр жиҳозлари, кимевий маҳсулотлар, транспорт воситалари, тўқимачилик буюмлари олади. Пул бирлиги — лат.

Тиббий хизмати

Давлат шифохоналаридан ташқари хусусий касалхоналар ҳам бор. Врачлар хусусий тарзда ҳам беморларни қабул қилиб, даволайди. Шифокорлар Рига тиббиёт институтида ва чет элларда тайёрланади. Юрмала, Се-гулда, Лиепая, Кемери, Балдоне ку-рортлари машҳур.

Маорифи, илмий ва маданий-маърифий муассасалари

Латвияда дастлабки мактаб 1211-йилда очилган. ХВИ асрнинг 2-ярмида латиш аҳолиси учун маориф тизими яратилган. Ҳозирги пайтда Латвияда умумий мажбурий тўлиқсиз таълим амалга оширилган, умумий ўрта таълим жорий этилган. Мустақиллик йилларида бутун таълим соҳасини ислоҳ қилишга киришилди. Натижада олий ўқув юртларидаги талабалар сони 1990/91 ўқув йилидаги 46 минг кишидан 1997/ 98 ўқув йилида 65 минг кишига етди, 1998/99 ўқув йилида яна 5% кўпайди. Йирик олий ўқув юртлари: Латвия университети, Рига техника университети, Латвия академия-си, Тиббиёт академияси, Рига авиация университети ва бошқа Ўрмон хўжалиги муоммолари илмий тадқиқот институти, Фуқаро авиациясини бошқариш автомат тизимлари илмий тадқиқот маркази, Денгиз геологияси ва геофизикаси институти, Енгил саноат илмий тадқиқот институти ва бошқа илмий муассасалар бор. Латвия Фанлар академияси фаолият кўрсатади. Латвияда кутубхоналар, театрлар, сирк, филармония, маданият уйлари мавжуд. Латвия тарихи музейи, Латвия бадиий музейи, Шаҳар тарихи ва денгиз сайёхлиги музейи, Адабиёт ва санъат тарихи музейи, Тиббиёт тарихи музейи, Табиат музейи, Этн. музейи ва бошқа бор.

Матбуоти, радиоэшиттириши ва телекўрсатуви

Латвияда нашр этиладиган асосий газеталар: „Панорама Латвии“, („Латвия манзараси“, рус тилидаги кундалик газета, 1991-йилдан), „Диена“ („Кун“, латиш тилидаги кундалик газета, 1990-йилдан), „Латвияс земе“ („Латвия ери“, латиш тилидаги ҳафталик газета, 1989-йилдан), „Латвия яунатне“ („Латвия ёшлари“, латиш тилидаги кундалик газета, 1990-йилдан), „Ригас балсс“ („Рига ово-зи“ латиш ва рус тилларидаги кечки кундалик газета, 1957-йилдан), „Тевземес авизе“ („Ватан газетаси“, латиш тилидаги ҳафталик газета, 1990-йилдан). Латвия телеграф агентлиги (ЛЕТА) мустақил ахборот агентлиги бўлиб, 1989-йилда Латинформ ахборот агентлиги негизида тузилган. Латвия радио ва телевидениеси, те-лерадиоэшиттириш давлат қўмитаси, 1992-йилда ташкил этилган; Латвия мустакил телевидениеси, 1996-йилда тузилган; Латвия Давлат радиоси, 1925-йил асос солинган; Латвия давлат телевидениеси, 1954-йил ташкил этилган.

Адабиёти

Латиш миллим адабиёти ХИХ аср ўрталаридан ривожлана бошлади. Латиш адабиёти ўзининг бе-восита қад. ва бой фолклор анъаналари (халқ кўшиқлари, афсона ва эртаклар) таъсирида равнақ топди. Фолк-лорчи Кр. Барон латиш халқ қўшиқларининг 6 жилдлигини (1894— 1915) тузди. Ю. А. Алунан „Қўшиқдар“ (1856) китобини яратди. Халқ романтизми вакиллари — Аусеклис (М. Крогземис), А. Пумпур ижодларида кўпроқ миллий озодлик ғоялари тасвирланган. 70-йилларда драматургия вужудга келди. А. Алукар песалари машҳур бўдди. ХИХ аср охирги чорагида реалистик оқим ёйилди (ака-ука Матис ва Рейнис Каудзитлар, Р. Блауманис асарлари). Я. Райнис, Э. Вейденбаум каби шоирларнинг асарлари кенгтарқалди. Р. Блауманиснинг „Баҳорги аёз“, „Андриксон“ каби новеллалари, „Оқпадар“, „Ўтда“ ва бошқа драмаларида деҳқонлар ҳаёти ва ижтимоий муаммолар ўз ифодасини топган.

1905—07 йиллардаги инқилоб латиш адабиётига катта таъсир кўрсатди. Бу даврда Я. Райнис асарлари ўзининг чуқур ғоявийлиги ва долзарблиги билан шуҳрат қозонди. Унинг „Ўт ва тун“ песасида латиш халқининг озодлик учун олиб борган мардона кураши ўз аксини топган. Адибнинг „Индулис ва Ария“, „Иосиф ва унинг ака-укалари“ каби қатор асарлари ўзининг ян-ги услуб, чуқур фалсафий теранлиги билан китобхонларни ром этди. А. Упитнинг „Буржуа“, „Аёллар“, „Олтин“ каби қисса ва романлари нашр этилди.

Иккинчи жаҳон уруши йилларида кўпроқ поэзия ривожланди (В. Луке, А. Григулис, Ю. Ванаг ва бошқалар). А. Упитнинг „Спартак“ песаси ва „Кўкаламзор ерлар“ романи шуҳрат қозонди. Урушдан кейинги йилларда В. Лацис, А. Саксе, М. Кемпе, Ж. Грива, Я. Грант, И. Зиедонис, А. Веян, з. Скуин, Э. Ливе ва бошқа баракали ижод қилдилар.

Меъморлиги

Латвия ҳудудида милоддан аввалги 1-минг йилликда уруғ жамоаларининг мустаҳкамланган чўзиқ доирасимон ва тўғри бурчакли турар жойлари бўлган. ХИИ асрнинг охирларигача ёғочдан, кейин эса, кўпинча, тошдан уйлар қурилиб, шаҳар типидаги манзилгоҳлар вужудга келган. Қўрғонлар (13— ХИВ асрлардан бошлаб), ибодатхоналар, Ригада ратуша қурилган. ХВИ асрнинг 2-ярмида ва ХВИИ асрнинг 1-ярмида Латвия меъморлигида Нидерландия меъморлигининг таъсири кучли бўлди: готика анъаналари кейинги Уйғониш даври меъморлиги билан уйғунлашгани кўзга ташланади. ХВИИ асрнинг 2-ярмида барокко услуби устунликни эгаллади (Ригадаги Петер черкови, 1689—94). Классицизм ҳукмронлиги йилларида (ХВИИИ асрнинг сўнгги чораги ва ХИХ асрнинг 1-ярми) бог ўртасига қурилган сарой мажмуалари вужудга келди (Елгавадаги сарой, 1738— 40, меъмор В. В. Растрелли). ХИХ асрдан бошлаб Латвия меъморлиги рус классицизми руҳида ривожланди.

Иккинчи жаҳон урушидан сўнг вайрон қилинган шаҳарлар тикланди ва янгилари курила бошлади. 60—80-йилларда Ригадаги Агенскалн қарағайзори, Катта Югла уй-жой мажмуалари, темир йўл вокза-ли, Дзинтаридаги консерт зали ва бошқа бинолар ўзига хос маҳаллий лойиҳалар асосида барпо этилди. Интерерларни безашда ёғоч, кошин, металл, витраждан фойдаланилди.

Тасвирий санъати

Латвия худудидан топилган энг қад. санъат ёдгорликлари милоддан аввалги 5-минг йилликка мансуб (суякдан ишланган дастасига ҳайвонлар тасвири ишланган ханжар). ХИИИ—ХИХ асрларда Латвия тасвирий санъати Ғарбий Европа санъати билан яқин ҳамкорликда ривожланди. Айниқса, ёғочдан ҳайкаллар ишлаш кенг тарқалди. Латиш миллий тасвирий санъати мактаби вужудга келди. ХХ асрнинг дастлабки йилларидан графика ривож топа бошлади. Т. Залкалн, Г. Шкилтер каби ҳайкалтарошлар ҳаёт манзараларини ҳаққоний тасвирлашга интилдилар. 1920—30 йилларда плакатлар муҳим ўрин эгаллади. 1920-йилда Бадиий академия очилди. ХХ аср 2-ярмида санъатда замондошларнинг образлари ишонарли таъсирчан акс эттирилди. Рассомлардан Б. Бер-зин, Р. Валнере, И. Зарин, Э. Илтнер, Р. Бем, ҳайкалтарошлардан Я. Зарин, В. Алберг, Л. Ланге ва бошқа машҳур.

Халқ амалий санъатида ўймакорлик, ёғочни куйдириб тасвир ишлаш, кулоллик, бадиий тўқимачилик ривожланган. Ёғоч ўймакорлиги, чармга қолип ёрдамида босиб тасвир ишлаш, каҳрабодан буюмлар ясаш, металлга зарб бериб тасвирлар тушириш борасида латиш санъаткорлари ва ҳунармандлари кўргазмаларда муваффақият билан қатнашади.

Мусиқаси ранг-баранг ва ўзига хос бўлиб, асосан, меҳнат тароналари, оилавий маросим, хор ва рақс қўшиқлари туркумидан иборат. ХВИ аср охирларида черков қўшиқлари матнлари нашр қилинди. 17- ва ХВИИИ аср бошларида Елгавада оркестр вужудга келди; ХВИИИ асрдан Ригада орган чалиш санъати равнақ топди. 1760-йил Рига мусиқа жамиятига асос солинди. 1782-йил немис опера-драма театри очилди. ХИХ аср ўрталарида „ёш латишлар“ ҳаракати таъсирида профессионал мусиқали хор ривожланди ва қўшиқчилар жамияти вужудга келди. Латиш классик мусиқасининг асосчилари — А. Юрян, Я. Витол миллий композиторлар мактабини яратдилар.

1912-йил ташкил топган Латиш опера театри 1919-йил давлат опера театрига айлантирилиб, дастлабки миллий опералар („Ўт ва тун“, „Банюта“) вужудга келди. 1919-йил Латвия консерваториясига асос солинди. 1926-йил Латвия радиосининг симфоник оркестри ташкил этилди. 1940—41 и.лари мусиқали театрлар, опера ва балет театри қайта тузилди. 1941-йил Латвия давлат филармонияси очилди. Немис фашистлари оккупацияси даврида латиш мусиқа санъатига қаттиқ шикаст етказилди.

Иккинчи жаҳон урушидан кейин мусиқа санъати яна ривожлана бошлади. Симфония (О. Барсков, Э. Голдштейн, О. Гравитис, П. Дамбис ва бошқалар), камер чо-лғу мусиқаси (Е. Граубиня, Р. Ермак, Я. Кепитис, В. Уткин ва бошқалар), эстрада (Р. Паул, Г. Раман, Р. Паулс ва бошқалар) равнақ топди. Мусиқа маданиятини кенг тарғиб қилиш мақсадида махсус журналлар, тўпламлар мунтазам нашр этилади.

1905—07 йилларда Рига граммофон фирмалари Тўйчи Ҳофиз, Левича ҳофиз, Ҳамроқул қори ва бошқа хонандалар ижросида ўзбек мусиқа мероси намуналарини пластинкаларга ёзиб олган. Ўзбекистонда латиш, Латвияда ўзбек мусиқа кунлари ўтказиб келинади.

Театри

Латиш халқ ижодининг қад. анъаналари меҳнат жараёни, урф-одат маросимлари билан чамбарчас боғлиқ. Хусусан, тўй маросимларида никрбли ўйинлар одат тусига кириб қолган. 16— ХВИИ асрларда Ригада лотин тилида драма мактаблари, ХВИИИ асрнинг 60-йилларида немис труппаси ва ХИХ асрнинг 50-йилларида рус театри ташкил этилди. ХИХ аср бошларида латиш тилида биринчи спектакллар қўйилди. 1868-йилда дастлабки ҳаваскорлар труппаси ташкил этилди, унинг негизида биринчи профессионал Рига латиш театри (1870—1918) вужудга келди. Унга миллий драматургиянинг асосчиси А. Алунан раҳбарлик қилди. 1902-йилда янги Рига театрига асос солинди, унинг саҳнасида Я. Райнис песалари ўйналди (бу театр 1905-йилда ёпилди). ХХ асрнинг 20—30-йилларида Э. Симилгис, Я. Зарин каби театр арбоблари илғор демократик саҳна анъаналарини давом эттиришди. Кейинги йилларда А. Амтман-Бриедит, В. Балю-най, Я. Яунушан, А. Линин каби режиссёрлар латиш ва жаҳон драматургиясининг энг яхши асарларини саҳнага қўйдилар. Машҳур актёрлари: Я. Осис, А. Клинц, Л. Эрики, Ж. Катлапа, Л. Бер-зин, Э. Радзин, Э. Павулс ва бошқа Латвияда 7 та театр бор.

Киноси

Латвияда кино ишлаб чиқариш 1910—11 йиллардан бошланган. Дастлаб воқеий ҳужжатли филмлар ишлаб чиқарилган. 1913-йил „Ҳақиқат қаерда?“ бадиий филми яратилди, 20-йилларда хусусий филмлар суратга олинди, 1939-йил ишланган „Балиқчи ўғли“ филми латиш кинематографиясининг биринчи ютуғи ҳисобланади. Иккинчи жаҳон урушидан сўнг латиш миллий кино санъати равнақ топди. „Ғалаба билан қайтиш“, „Райнис“ каби бадиий ва тарихий биографик филмлар яратилди. 50—60-йилларда „Бақорги аёз“, „Янги соҳилга“, „Бўрон“, „Қилич ва атиргул“ каби бадиий филмлар экранлаштирилди. Сўнгги йилларда Рига киностудиясида хилма-хил мавзу ва жанрларда ранг-баранг картиналар яратилди („Эдгар ва Кристина“, „Ўлим соясида“, „Сувдаги шўъла“, „Эсабер, шабада!“ ва бошқалар).

Ўзбекистон — Латвия муносабатлари

Манбалар

  1. ↑ „Латвия президенти «Лехус» машинасида ЙТҲга учради“. Бугун.уз. 2021-йил 22-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 09-04-2021.