Latviya Sovet Sotsialistik Respublikasi
Латвия Совет Социалистик Республикаси, Латвия ССР (эстонча: Латвижас Падомжу Соcиāлистискā Република; русча: Латвийская Советская Социалистическая Республика) — Совет Иттифоқи таркибига кирган республикаларнинг бири. Айрим манбаларда Совет Латвияси деб юритилади.
| 1940–1941 1944–1990/91 | |
| Мақом |
Тан олинмаган Совет Иттифоқи республикаси (1940–1941, 1944–1990/91) |
|---|---|
| Тарихий эра | ХХ аср |
| Ҳозирда ҳудудида қуйидагилар мавжуд |
|
Латвия ССР Совет Иттифоқининг тан олинмаган республикаси бўлган ва Совет Иттифоқи ҳукумати қўли остидаги ҳукумат томонидан бошқарилган. 1940-йилнинг 16-июнида совет қўшинлари Молотов–Риббентроп пакти асосида Литвага бостириб кирган. Натижада 1940-йилнинг 21-июлида Латвия Республикаси ҳудудида Латвия ССР тузилган. Бунинг учун Совет Иттифоқи дастаклаган қўғирчоқ ҳукумат ўрнатилган.[1]
1940-йилнинг 23-июлида эълон қилинган Wеллес декларацияси ортидан 1940-йилнинг 5-августида Латвиянинг Совет Иттифоқи томонидан аннексия қилиб олингани АҚСҲ ва Европа давлатлари томонидан тан олинмаган. Латвия Совет Иттифоқига кирган 15-республика ўлароқ ярим аср давомида тан олинмаган. Мамлакат ҳудудини 1940-йилнинг июн-июл ойларида фашистлар Германияси ишғол қилган. 1944–1945-йилларда советлар Латвияни қайта эгаллаган. Бунга қарамасдан, Латвия де журе мустақил давлат сифатида мавжуд бўлган, айрим давлатлар Латвиянинг эски ҳукумати номидан фаолият юритган дипломат ва консулларни тан олишда давом этган.
Латвия ССР пойтахти Рига шаҳри бўлган. Республика 26 раёнга бўлинган, 56 шаҳар, 37 шаҳар типидаги посёлкаси бўлган.[2]
Латвияда совет ҳукмронлиги Совет Иттифоқи парчалана бошлаганидан кейин ўз якунига етди. Латвия ССРнинг илк сайланган парламенти 1990-йилнинг 4-майида Латвия мустақиллигини тиклаш ҳақидаги декларацияни қабул қилди ва мамлакат номини қайтадан Латвия Республикаси деб ўзгартирди. 1991-йилнинг 21-августида – Москвада давлат тўнтариши уриниши бошланганидан кейин икки кун ўтиб – Латвия Республикаси мустақиллиги қайта тикланди. Совет Иттифоқи мамлакат мустақиллигини 1991-йил 6-сентабрда расман тан олди.
Тарихи
Латвияда синфий жамият милодий В асрда вужудга келган. Х—ХИИИ асрларда дастлабки феодал князликлари (Кокнесе, Эрсика, Талава) бўлган. ХИИИ—ХВИ асрларда немис феодал-католик истилочилари қўл остида бўлган. 1562-йили Латвия ҳудудининг бир қисмини Полша ва Швеция бўлиб олган. ХВИИ аср бошига келиб латиш элати таркиб топган. 1721–1795-йилларда Россияга бирлашган. ХИХ асрнинг 90-йилларида социалист-демократик тўгараклар вужудга келган.
1918-йил 17-декабрда Латвияда Совет ҳокимияти ўрнатилган. 1934-йил майида фашистлар тўнтарилиши бўлган. 1940-йил июнда фашистлар ҳукуматини ағдарилиб, Совет ҳокимияти қайта тикланган. 1940-йил 21-июлда Латвия ССР ташкил этилган. 1940-йил 5-августдан Совет Иттифоқи таркибига қўшиб олинган.
Латвиянинг Совет Иттифоқи томонидан аннексия қилиб олингани АҚСҲ ва Европа давлатлари томонидан тан олинмаган. Латвия Совет Иттифоқига кирган 15-республика ўлароқ ярим аср давомида тан олинмаган.
Латвия ССР 1941-йили немис-фашист қўшинлари томонидан оккупация қилинган. 1944–1945-йилларда советлар Латвияни қайта эгаллаган. Бунга қарамасдан, Латвия де журе мустақил давлат сифатида мавжуд бўлган, айрим давлатлар Латвиянинг эски ҳукумати номидан фаолият юритган дипломат ва консулларни тан олишда давом этган.
Латвияда совет ҳукмронлиги Совет Иттифоқи парчалана бошлаганидан кейин ўз якунига етди. Латвия ССРнинг илк сайланган парламенти 1990-йилнинг 4-майида Латвия мустақиллигини тиклаш ҳақидаги декларацияни қабул қилди ва мамлакат номини қайтадан Латвия Республикаси деб ўзгартирди. 1991-йилнинг 21-августида – Москвада давлат тўнтариши уриниши бошланганидан кейин икки кун ўтиб – Латвия Республикаси мустақиллиги қайта тикланди. Совет Иттифоқи мамлакат мустақиллигини 1991-йил 6-сентабрда расман тан олди.
Манбалар
- ↑ Ронен, Яëл. Транситион фром Иллегал Регимес Ундер Интернатионал Лаw. Cамбридге Университй Пресс, 2011 — 17-бет. ИСБН 978-0-521-19777-9.
- ↑ "Латвия ССР" (ўзбекча). Энсиклопедик луғат. 1. Тошкент: Ўзбек совет энсиклопедияси. 1988. п. 449. 5-89890-002-0.
Ҳаволалар
| Викиомборда „Латвия Совет Социалистик Республикаси“ мавзуси бўйича медиафайллар бор. |