Layel
Бу мақолада ички ҳаволалар жуда кам. |
Бу мақолага бошқа бирорта саҳифадан
ишорат йўқ. (август 2024) |

Лаел, Лаелл Чарлз (1797.14.11, Киннорди, Шотландия — 1875.22.2, Лондон) — инглиз геологи, Оксфорд университетини тугатган (1819). 1836—37 ва 1850—51 йилларда Лондон геология жамиятининг президенти. Учламчи давр ётқизиқлари стратиграфиясини ишлаб чиққан, метаморфик ва вулканик жараёнларни ўрганган. Тоғ жинсларини чўкинди, вулканик, плутоник ва метаморфик жинсларга бўлишни таклиф қилган. Л.нинг геология асослари баёнига бағишланган энг катта асари геология фа-нининг методологиясини ишлаб чи-қишга ва ривожига катта таъсир кўрсатди. Л. катастрофизм (катастрофалар назарияси)га кескин қарши чиқди. Геологик ҳодисаларни актуализм позициясидан тушунтирди. Дастлабки асарларида ўсимлик ва ҳайвон турларининг ўзгармаслигини ҳимоя қилса ҳам кейинроқ эволюсион тараққиёт тарафдори бўлди. Эоцен, миоцен, плиоцен ва плейстоценларни ажратди. Л.— Линней жамияти аъзоси (1819-йилдан), Геология жамияти президенти (1835-йилдан), Қироллик жамияти аъзоси (1826), Петербург Фанлар академияси хорижий аъзоси (1871). Л. шарафига энг муҳим геология кашфиётлар учун ҳар йили бериладиган медал таъсис этилган.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
Бу мақола бирорта туркумга қўшилмаган. Илтимос, мақолага алоқадор туркумлар қўшиб ёрдам қилинг. (август 2024) |