Лайма ёки Лайме (латишча: Лаима, литовча: Лаима ёки Лаимė, шунингдек, Лаимас мāте — „бахт онаси“) — Болтиқ мифологиясида бахт ва тақдир маъбудаси. У туғилишнинг ҳомийси, сигирлар ва бошқаларнинг ҳимоячиси[1].

Диэвас худосининг қизи (Диэвс). Баъзан у тақдир маъбудалари Декла ва Карта билан бирга иш юритади.

Баъзи тадқиқотчилар уни Перкунаснинг (Перконс) хотини деб аташади. Лайма инсоннинг туғилиши пайтида унинг тақдирини белгилайди, Декла ва Карта билан бирга унинг бешиги ёнида туради, деб ҳисобланилади[2].

Литва мифологиясида Лайма бахцизлик ёки ўлимни тимсоли бўлган Гилтинега қаршидир (Дол ва Недол ҳақидаги славян ғояларига қаранг). Литва эътиқодига кўра, янги туғилган чақалоққа икки аёл келади: унинг тақдирини белгилайдиган Лайма ва Гилтине. Лайма қизларга куёв танлаш ва тўй ишларида ёрдам беради.

Латвияликлар Лайма ҳомиладор аёлларга ғамхўрлик қилади ва туғишда ёрдам беради, деб ҳисоблашади. Лайма янги туғилган чақалоққа рўмолча қўяди, бу унинг бахтли ҳаётини белгилайди. Баъзан унинг образи Биби Марям ёки Маря билан боғланади[3].

Яна қаранг

Манбалар

  1. ↑ Карта // Энциклопедический словарь Брокгауза и Ефрона : в 86 т. (82 т. и 4 доп.). — СПб., 1890—1907.
  2. ↑ Тянина Е. А., Бредис М.. Крестовый поход на Русь. Алгоритм, 2007. ИСБН 978-5-9265-0463-4. 
  3. ↑ Иванов Вяч. Вс., Топоров В. Н. „Лайма, Лайме“, . Мифологический словарь. М.: Советская энциклопедия, 1990 — 304-бет. ИСБН 5-85270-032-0.