Lebap viloyati
Лебап вилояти (туркманча: Лебап wелаýайтй) — Туркманистондаги вилоят (дастлаб 1939-йил 20 ноябрда ташкил этилган, 1963-йилда тугатилган. 1970-йил 14-декабрда қайта тикланган). 1993-йил гача Чоржўй вилояти номи билан юритилди. Қорақум чўлининг шарқида Амударё ўрта оқимининг ҳар икки соҳилида жойлашган (Лебап — Лабиоб, яъни, Дарё бўйи, номи шундан). Майдони 93,8 минг км². Аҳолиси 1034,7 минг киши (1999). Вилоятда 13 туман, 4 шаҳар, 26 шаҳарча, 103 қишлоқ ва 458 аҳоли пункти бор. Вилоят маркази Туркманобод шаҳри.
Лебап вилояти туркманча: Лебап wелаýатй | |
|---|---|
| вилоят | |
| 39°0′0″Н 63°0′0″Э / 39.00000°Н 63.00000°Э | |
| Мамлакат | Туркманистон |
| Ҳукумат | |
| Асос солинган | 1992 |
| Аввалги номлари | Чаржоу вилояти |
| Майдон | 93,730 км2 (36,190 кв ми) |
| Расмий тил(лар)и | Туркман тили |
| Аҳолиси (2011) |
1 421 100 |
| Зичлиги | 13 киши/км2 |
| Миллий таркиб | туркманлар, руслар, ўзбеклар, тожиклар, қозоқлар, афғонлар |
| Вақт минтақаси | УТC+5 |
| Телефон коди | +993 422 |
| Автомобил коди | ЛБ |
|
| |
Табиати. Лебап вилояти ҳудудининг 75%ни Қорақум чўли эгаллаган. Вилоят ҳудуди шим.-ғарбдан жан.-шарққа 690 км га чўзилган, эни шарқдан ғарбга 135– 225 км. Лебап вилояти шим.да Амударёнинг ғарбида Заунгуз Қорақумигача етиб, Мари—Туркманобод т.йилдан жан.да Қоракумнинг жан.-шарқий қисмини ўз ичига олган. Вилоятнинг жан.-ғарбий чеккасида Қорабел қирларининг бир қисми жойлашган. Шим.-шарқий қисми (Амударёнинг ўнг соҳили) Қизилқум чўлидан иборат, ундан жан.-шарқда Сандиқли қум чўли мавжуд. Вилоятнинг жан.-шарқий чегарасида Мукри платоси билан Гугурттоғ ва Кўҳитанг (энг баланд жойи 3139 м) тоғлари бор.
Лебап вилояти иқлими кескин континентал, қуруқ. Ёзи иссиқ, қиши мўътадил совуқ. Июлнинг ўртача температураси 29,5°, январники шимолида —4°, жан.да 2°. Йиллик ёғин миқдори шим.да 100 мм, жан.да 150–200 мм. Вегетация даври 203—235 кун. Кўллардан Ботли, Қарғали, Қизилча, Патдали, Султон Санжар ва бошқа бор. Тупроғи, асосан, бўз тупроқ. Ўсимликлардан чўл қисмида қум бардидоши, оқ саксовул, қуёнсуяк, қандим ва бошқа, Амударё водийсида тўқай ўсимликлардан туранғил, терак, тол ўсади, тоғларда арчазорлар учрайди. Ёввойи ҳайвонлардан чўлларда жайран, дашт мушуги, тулки, бўри, чиябўри, кемирувчилардан қумсичқон, юмронқозиқ, қушлардан хўжасавдогар, чўл қизилиштони, судралувчилардан илон, калтакесак, тошбақа, Амударё водийсида бухоро буғуси, қобон яшайди. Лебап вилояти ҳудудида Кўҳитанг ва Репетек қўриқхоналари жойлашган.
Аҳолиси, асосан, туркманлар, шунингдек, ўзбек, рус, татар, украин, озарбайжон, арман ва бошқа миллат вакиллари ҳам яшайди. Шаҳар аҳолиси 445 минг киши, қишлоқ аҳолиси 589,7 минг киши. Аҳолиси зичлиги 1 км² га 11 киши (1999).
Хўжалиги. Вилоятда енгил ва озиқовқат, газ, кимё, пахта тозалаш, ипакчилик, қоракўл терисига дастлабки ишлов бериш, ёғ-мой каби саноат тармоқлари ривожланган. Асосий корхоналар Туркманободда. Туман марказларида пахта тозалаш заводлари, Отамуродда сут, гўшт, нон комбинатлари, гилам фабрикаси, қишлоқ хўжалиги машиналарини тузатиш заводи, Гугурттоғда олтингугурт комбинати, Сейди шаҳрида нефтни қайта ишлаш заводи бор. Туркманободдан шим.да нефт-кимё мажмуаси барпо этилган. Лебап вилоятида суғориб деҳқончилик қилинадиган ерларининг асосий экини—пахта (жумладан, ингичка толали навлар ҳам экилади). Ғалла, полиз ("гулоби" қовун нави машҳур), сабзавот экинлари экилади. Боғдорчилик ва токчилик билан шуғулланилади. Чўл яйловларида қоракўл қўйлари, Амударёга яқин ерларда қорамол боқилади. Лебап вилояти Туркманистоннинг асосий ипакчилик раёни. Лебап вилояти, автомобил йўллари бор. Амударё ва Қорақум каналида кема қатнайди. Асосий пристанлари Отамурод, Ничкапир, Туркманобод. Вилоят маркази ҳаво йўллари орқали Ашхобод ва бошқа шаҳарлар билан боғланган. Педагогика институти, 3 ўрта билим юрти, 8 лицей, жамоат кутубхоналари, 4 музей, театр, 26 касалхо-на бор. "Туркман гундогари" ("Туркман шарқи") газ. чиқади.[1]
Лебап вилояти - Туркманистондаги вилоят. 1992-йилда асос солинган.
Тарихи
Географияси
Ҳудудий бўлиниши
Эслатма
Манбалар
| Туркманистон вилоятлари | ||
|---|---|---|
|
Ахал вилояти | Болқон вилояти | Тошўғуз вилояти | Лебап вилояти | Мари вилояти | | ||
|
Вилоятларни бошқарувчи шаҳар - Ашхобод | ||
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |