Sankt-Peterburg
Санкт-Петербург (русча: <пҳонос филе="Ру-Санкт Петербург Ленинград Петроград Питер.огг">Санкт-Петербу́рг</пҳонос>) Болтиқ денгизининг Фин қўлтиғи шарқида, Нева дарёси бўйида жойлашган Шимоли-ғарбий федерал округнинг федерал субектидир. Санкт-Петербургнинг норасмий номи — Питер (Питер) — унга асос солган Пётр И исмидан келиб чиққан. Шаҳар шунингдек Петроград (Петрогрáд, 1914—1924) ва Ленинград (Ленингрáд, 1924—1991)[1] деб ҳам аталган.
Санкт-Петербург русча: Санкт-Петербу́рг | |
|---|---|
| Шаҳар | |
| Мамлакат | Россия |
| Асос солинган | 1703-йил |
| Майдон | 1,439 км2 (556 кв ми) |
| Аҳолиси (2022) |
5 377 503 |
| Зичлиги | 3832,86 киши/км2 |
| Вақт минтақаси | УТC+3 |
| Телефон коди | +7 812 |
| Почта индекс(лар)и | 190000—199406 |
Санкт-Петербург (Петербург) (1914—1924 йилларда Петроград, 1924—1991 йилларда Ленинград) — Россия Федерациясидаги шаҳар, Ленинград вилояти маркази, федерал аҳамиятга эга шаҳар. Россиянинг иқтисодий, илмий ва маданий марказларидан бири, мамлакатнинг энг йирик транспорт тугуни. Транспорт йўли ва автовокзаллар, халқаро аэропорт бор, денгиз порти, қаҳрамон шаҳар, Волга — Балтийск сув йўлининг охирги пункти. Нева бўйи пасттекислигининг ғарбий қисмида, Фин қўлтиғига Нева дарёси қуйиладиган ерда ва Нева делтасидаги 42 оролда жойлашган. Иқлими денгиз иқлими, қиши юмшоқ, ёзи нисбатан салқин, об-ҳавоси ўзгарувчан. Январнинг ўртача температураси —7,9°, июлники 17,7°. Йиллик ёғин 585 мм. Ёзнинг 1-ярмида „оқтунлар“ ҳодисаси кузатилади. Санкт-Петербург ҳудуди 570 км² (Санкт-Петербург шаҳар маъмуриятига қарашли шаҳарлар ва шаҳарчалар ҳудуди билан бирга 1350 км²дан зиёд). Аҳолиси 4188,6 минг киши (Санкт-Петербург шаҳар маъмуриятига қарашли аҳоли пунктларибн 4748,5 минг киши, 1998). Шаҳар чегараси доирасида 40 дан зиёд даре ва 20 дан зиёд канал мавжуд (умумий уз. 160 км дан ортиқ). Нева дарёсининг шаҳар ҳудудидаги эни 340-650 м, чуқ. 14-23 м. Санкт-Петербург ҳудудининг анча қисми денгиз сатҳидан 1,2-3 м дан баланд бўлмаган тепаликларда жойлашган. Шу боис шаҳарнинг бу туманларида, асосан, Фин қўлтиғининг шарқий қисмида шамол таъсирида сув босиши хавфи бор. Санкт-Петербургни сув босишидан ҳимоялаш учун Нева ва Фин қўлтиқлари чегарасида 1980—1990 йилларда гидротехник мажмуа қурилган.
Санкт-Петербург жойлашган ҳудуд ИХ-Х асрларда новгородликларга қарашли (ХИИИ асрдан Ижара ери номи билан машҳур) бўлган. ХВ асрда Санкт-Петербург ўрнида Новгород Республикасига қарашли қишлоқлар жойлашган. 1478-йилда Рус давлати таркибида. ХВИИ аср бошларида шведлар Нева соҳилларини ишғол қилиб, Охта дарёсининг қуйилиш жойида Ниеншанс қалъасини бунёд этдилар. Рус қўшинлари 1703 1(12) майда бу қалъани ишғол қилдилар ва 16 (27) майда Пётр И Заячий о.да СанктПитерБурх (кейинроқ Петропавловск) калъасига асос солди. 1703—1704-йилларда Котлин о.да Кроншлот қалъаси бунёд этилган (1723-йилдан Кронштадт). 1704-йил Неванинг чап соҳилида Бош Адмиралтействога асос солинди. 1705-йилда унинг атрофида Адмиралтейство қалъаси қад кўтарди.
Санкт-Петербургга асос солиниши Россиянинг Болтиқ денгизига ва у орқали Европага чиқиш учун олиб борган куп йиллик кураши самараси бўлди. Шаҳар саноат маркази сифатида тез ўсди. ХВИИИ аср охиридаёқ шаҳарда 160 саноат корхонаси бор эди. 1708-йилдан Санкт-Петербург Ингерманланд, 1710-йилдан Санкт-Петербург губернияси маркази. 1712—1728 ва 1732—1918-йилларда — Россия пойтахти. Бу ерда подшо саройи (1712-йилдан), Сенат (1713-йилдан), коллегиялар (1718-йилдан; 1802-йилдан вазирликлар) ва бошқа давлат муассасалари жойлашган.
Шаҳар мамлакатнинг сиёсий, саноат, илмий ва маданий маркази сифатида ривожланди. 1710-йилда Троица ва Муқаддас Александр Невский монастирига асос солинди (1797-йилдан Александр Невский лавраси). 1712—1713 йилларда Россия императорларининг хилхонасига айланган Петропавловск собори курилди. 1711-йилда Россиядаги биринчи ҳукумат босмахонаси очидди. 1714-йилда Пётр Ининг шахсий коллексияси асосида Россиядаги биринчи музей — Кунсткамера фаолият кўрсата бошлади. 1725-йилда мамлакатнинг бош илмий маркази Петербург Фанлар академияси таъсис қилинди. 1756-йилда Россиядаги биринчи доимий, оммавий театр ташкил этилди. 1757-йилда Россия тасвирий санъатининг тараққиётида катта мавқега эга бўлган Петербург тасвирий санъат академиясига асос солинди. ХВИИ аср ўрталарида Смолний монастири ансамбли, кишки сарой қад кўтарди. 1814-йилда мамлакатда биринчи бўлган жамоат кутубхонаси (ҳозирги Россия миллий кутубхонаси) очилган.
ХИХ асрда ва ХХ аср бошларида Санкт-Петербург — сиёсий жамоат ташкилотлари ва ҳаракатларининг бош маркази. 1825-йил 14-декабрда шаҳарнинг Сенат майдонида подшо ҳукуматига қарши қаратилган биринчи қуролли чиқиш — декабристлар қўзғолони бўлиб ўтди. 1881-йил 1-мартда „Народная воля“ террорчилари томонидан император Александр ИИ отиб ўлдирилди. 1905-йил 9-январда халқ намойиши қатнашчилари отиб ташланди. Биринчи жаҳон уруши бошланишидан кейин 1914-йилнинг 1-августда шаҳарга янги „Петроград“ номи берилди. 1917-йилда Петроградда Феврал инқилоби ва Октабр тўнтариши содир бўлди. Чор ҳукумати ағдарилгандан кейин шаҳарда Россия Вақтли ҳукумати органлари жойлашган. 1917-йил октабрда Петроградда шўролар ҳокимияти ўрнатилди. 1918-йилдан пойтахт Москвага ўтказилиши билан шаҳар ўз мавқеи бўйича мамлакатнинг 2 шаҳри бўлиб қолди. 1924—1991 йилларда Ленинград деб юритилди. 1927-йилдан Ленинград вилояти маркази, Иккинчи жаҳон уруши йилларида шаҳар немис фашистлари ва фин қўшинлари томонидан қамалда бўлди (1941-йил 8-сентабр 1944-йил 27-январ). Уруш даврида Ленинград оғир талафот кўрди. Расмий маълумотлар бўйича очликдан 641 минг (тарихчилар ҳисоби бўйича 800 мингга яқин) ленинградлик ҳалок бўлди. 1945-йилда Ленинградга „Қахрамон шаҳар“ унвони берилди.
1991-йилда шаҳар қайтадан ўзининг тарихий „Санкт-Петербург“ номи билан аталди.
Санкт-Петербург— йирик машинасозлик ва фантехника билан боғлиқ саноат тармоклари маркази (кемасозлик, энергомашинасозлик, приборсозлик, радиоэлектроника ва мудофаа билан боғлиқ саноат корхоналари мавжуд); қора ва рангли металлургия, кимё, енгил, озиқ-овқат, полиграфия саноатлари бор. 1955-йилдан метрополитен ишлайди.
Санкт-Петербургда Россия Фанлар академиясининг илмий маркази, кўп сонли илмий тадқиқот институтлари, 43 олий ўқув юрти (шу жумладан, унтлар, консерватория фаолият) кўрсатади. Шаҳарда 20 театр (шу жумладан, Мариинский, М. П. Мусоргский номидаги опера ва балет театрлари, Катта драматик театр ва бошқалар), филармония, сирк, 47 музей (шу жумладан, Эрмитаж, Рус музейи, Санкт-Петербург тарихи музейи, Россия Фанлар академиясининг Буюк Пётр номидаги антропология ва этнография музейлари) ишлаб турибди. Санкт-Петербургда ХВИИИ-ХИХ асрга оид меъморий ансамбллар: Петропавловск қалъаси мажмуаси, Александр Невский лавраси, Смолний, Василий ороли ёйи (Биржа биноси билан бирга), Қишки сарой, Александр устуни ва Бош штаб аркаси билан бирга Сарой майдони, Пётр И га ўрнатилган ҳайкал ва Исаакиевский собор билан бирга Декабристлар (аввалги Сенат) майдони; Невский проспект ансамбли: Қозон собори, меъмор Росси кўчаси билан бирга Россия академик драма театри ва Россия миллий кутубхонаси, Марс майдони, Ёзги боғ ва муҳандислик қасри мавжуд. Классицизм ва ампир услубида қурилган ёдгорликлардан: Тасвирий санъат академияси, Кончилик институти, Нарва дарвозалари бинолари, кўприклар сақланган. 1960-йилда Пискарёв қабристонида меъморий мемориал мажмуа бунёд этилди. Санкт-Петербургатрофида: Петродворец (Петергоф), Пушкин (Сарское Село), Павловск, Гатчинада саройпарк ансамбллари (ХВИИИ-ХИХ асрлар) бор. Санкт-Петербург — Россия ва халқаро туризмнинг муҳим маркази. 2003-йилда Санкт-Петербургнинг 300 йиллик юбилейи кенг нишонланди[2].
Манбалар
- ↑ Санкт Петербург губернаторлиги сайти: ҳттп://энг.гов.спб.ру/ (Wайбаcк Мачине сайтида 2006-12-31 санасида архивланган)
- ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Викиомборда „Cатегорй:Саинт Петерсбург“ мавзуси бўйича медиафайллар бор. |
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |