Лессировка (нем. ласиэрен — сирлаш, сир билан қоплаш) — рангтасвир асарини якунловчи нозик бўёқ қатлами. Чала қуриган ёки қуриган қалин бўёқлар устидан берилади. Бу усул ранглар турланишини ўзгартириш, кучайтириш, енгиллатиш, колоритни бойитиш, уларнинг уйғунлиги ва мутаносиблигига эришиш мақсадларида қўлланади. Айниқса, ХВИ—ХИХ асрларда яратилган асарлар Л. билан тугалланган. Ҳозирги даврда ўзбек рассомлари (жумладан, Ш. Абдурашидов, М. Нуриддинов, А.Алиқулов. Ш. Қўзиева ва бошқалар) ижодида рангтасвир асарлари яратиш жараё-нида қисман ёки тўлиқ қўлланади.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил