Лейкодерма, лейкопатия — тери пигменти (меланин)нинг камайиши ёки бутунлай йўқолиши туфайли терининг айрим жоиларида оқ майда доглар пайдо бўлиши. Илгари бўлиб ўтган тери касалликлари (экзема, темираткилар ва бошқалар) оқибатида, баъзи дорилар таъсирида ёки умумий касалликлар (иккиламчи заҳм ва бошқалар)нинг белгиларидан бири сифатида пайдо бўлиши мумкин. Чин ва сохта Л. фарқ қилинади. Даво касалликнинг асосий сабабини бартараф қилишга қаратилади.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил