Лигнит (лотинча лигнум ёғоч — дарахт) — ёнувчи фойдали қазилма. Қўнғир кўмир қатламларида дарахт тўқимаси тузилишини ўзида сақлаган кам кўмирлашган ёғоч (асосан, игнабаргли дарахтлар). АҚСҲ ва баъзи бир Европа мамлакатларида кам кўмирланган қўнғир кўмир Л. деб юритилади. Украинада Днепр қўнғир кўмир ҳавзаси ва Закарпате қўнғир кўмир раёнида Л. бор. Кимё саноати хом ашёси ва ёқилғи[1].

Яна қаранг

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил

Ҳаволалар