Lima
Бу мақолада ички ҳаволалар жуда кам. |
Лима — Перу пойтахти. Мамлакатнинг муҳим иқтисодий, сиёсий ва маданий маркази. Тинч океан соҳилида жойлашган. Анд тоғлари этагида. Иқлими тропик чўл иқлими. Ўртача температураси августда 16°, февралда 23°. Йилига 40 мм ёғин ёғади. Аҳолиси 7,4 млн. киши (2000). Л.га 1535-йилда испанлар асос солган. Уч аср давомида испанларнинг Жанубий Америкадаги мустамлакаларининг маркази ва Перу вицеқироллигининг пойтахти бўлган. 1821-йилдан Перу Республикасининг пойтахти. 1881—83 йилларда Чили қўшинлари оккупация қилиб турган.
Транспорт йўли ва автомобил йўлларининг йирик тугуни. Л.дан Пан-Америка шоссеси ўтган. Аэропорти халқаро аҳамиятга эга. Л. шаҳар атрофи ва Каляо билан бирга намлакатдаги ишлаб берувчи саноат маҳсулотининг 80% ни беради. Асосий саноат тармоқлари: тўқимачилик, озиқовқат, металлсозлик, кимё, нефтни қайта ишлаш саноатлари. Тайёр қисмлардан автомобил ва электр асбоблари ишлаб чиқариш корхоналари бор. Университетлар, жумладан, СанМаркое университети (1551), 3 та Фанлар академияси, музейлар, миллий кутубхона, театрлар, расадхона, ботаника боғи ва бошқа бор. Меъморий ёдгорликларидан Торре Тагле саройи (1795), собор (1572—1797), президент саройи ва бошқа сақланган[1].
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Географияга оид уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |