Limfa
Лимфа (лотинча: лймпҳа — тиниқ сув, намлик) — одам ва умуртқали ҳайвонларнинг лимфа томирлари ва лимфа тугунларида бўладиган оқсил табиатли, таркибига кўра, қон плазмасига яқин рангсиз ёки оч сариқ суюқлик. Организмда лимфа ҳужайралар ва тўқималарни озиқ моддалар билан таъминлаш ҳамда моддалар алмашинуви маҳсулотларини чиқариб ташлаш функсиясини бажаради. Лимфа қондан тўқималарга узлуксиз ўтиб турувчи кислород ва озиқ моддаларга бой тўқима суюклигидан ҳосил бўлади; ҳужайралардан тўқима суюқлигига ажралиб чиққан моддалар алмашинуви маҳсулотининг бир кисми қайтадан қонга ўтади, қолган қисми эса суюқлик билан лимфа капиллярларига ўтиб, лимфа ҳосил қилади.
У таркиби ва хоссаларига кўра, қон плазмасидан фарқланади. Одам танасида тахминан 1-2 литр лимфа бўлади, у лимфа капиллярлари, лимфа томирлари ва лимфа йўллари бўйлаб ҳаракат қилиб, веноз қонга қуйилади. Лимфа суюқ қисм (лимфоплазма) ва шаклли элементлардан ташкил топган. Лимфоплазма таркибига оқсиллар, глюкоза, минерал моддалар, нейтрал ёғлар киради. Лимфанинг шаклли элементлари лимфоцитлар, моноцитлар ва лейкоцитларнинг баъзи турларидан иборат. Бироқ аъзо фаолияти кучайганда унда лимфа ҳосил бўлиши тезлашади. Лимфанинг миқдори ва кимёвий таркиби, жумладан, ундаги ёғ ва оқсилнинг фоиз миқдори унинг қайси аъзодан оқиб келишига, мазкур аъзодаги моддалар алмашинувининг хусусиятларига боғлиқ. Масалан, ёғли овқат егандан сўнг ичак лимфа томирларида кўп миқдорда ёғ бўлганлиги туфайли лимфа оқ рангга киради. Ички секреция безларидан оқадиган лимфада эса маълум миқдорда гормонлар бўлади. Лимфа тугунларида лимфа лимфоцитлар билан бойийди.
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
Бу мақола бирорта туркумга қўшилмаган. Илтимос, мақолага алоқадор туркумлар қўшиб ёрдам қилинг. (август 2024) |