Инсон лимфоцитлари электрон микроскоп билан суратга олинган

Лимфоцитлар умуртқали ҳайвонларнинг иммун тизимидаги оқ қон ҳужайралари (лейкоцитлар) туридир.[1] Улар айрисимон без, лимфа тугунлари, талоқ ва кўмикда ишланиб чиқади. Лимфоцитлар кичик (4,5—6,5 мкм), ўрта ва йирик диаметрли (10—18 мкм) хилларга бўлинади. Лимфоцитлар амёбасимон ҳаракат-ланиш, шунингдек, моноцитлар, макрафаглар, фибробластлар (фагоцитоз қиладиган йирик ҳужайралар) ва бошқаларга айланиш хусусиятига эга; у ҳимоя вазифасини бажаради; антителолар ҳосил бўлишида (плазматик ҳужайраларга айланиб) иштирок этади, бошқа ҳужайраларга озиқ моддалар етказиб беради ва ҳоказо. Қонда лимфоцитлар сонининг камайиши лимфоцитопения, кўпайиши эса лимфоцитоз дейилади.[2] Лимфоцитларга мансуб табиий "киллер" (қотил) ҳужайралар (ҳужайра воситасидаги, ситотоксик туғма иммунитетда қатнашади), Т ҳужайралари (ҳужайра воситачилигида, ситотоксик адаптив иммунитет учун) ва Б ҳужайралари (гуморал, антитело томонидан бошқариладиган адаптив иммунитет учун) киради.[3][4] Улар лимфада айланишда жойлашган ҳужайранинг асосий тури бўлиб, "лимфоцитлар" номини олади.[5] Лимфоцитлар ҳаракатдаги оқ қон ҳужайраларининг 18% дан 42% гача қисмини ташкил қилади.[3] Морфологик жиҳатдан икки: катта ва кичик шакли фарқланади ва бу тузилишлар ўзаро ўхшаш. Лимфоситлар ядроси йирик, юмалоқ бўлиб, деярли бутун ҳужайра ҳажмини эгаллайди. Ядроси тўқ кўк рангга бўялади. Ситоплазмаси жуда кам миқдорда, гранулаларсиз, оч кўк рангда бўялади. Лимфоцитлар қобиғида ёт моддаларга нисбатан юксак сезувчанликка эга бўлган рецепторлар борлиги туфайли, улар организмнинг “ўзиникини” ва ётни ажрата билиш қобилятига эга. Функсионал субтиплар ривожланишига кўра, кичик лимфоситлар уч турга бўлинади.[6]

Турлари

Б-лимфоситлар – суяк илигида ишланади ва аммо кейинги тафовутланиши ичак, чувалчангсимон ўсимта, танглай ва ҳалқум лимфоид тўқимасида кечади. Қушларда бу лимфоцитлар фабриций халтаси (бурса)да ривожлангани сабабли Б номини олган.[7] Улар лимфоцитларнинг 20-30% қисмини ташкил қилади. Б лимфоцитларнинг асосий функсияси антителолар ҳосил қилиш орқали гуморал иммунитет яратишдир. Антигенлар билан учрашгандан сўнг Б лимфоцитлар кўмик, талоқ ва лимфа тугунларига бориб кўпаяди ва плазматик ҳужайраларга айланади. Плазматик ҳужайралар эса иммунитетнинг гамма глобулинларини ишлаб чиқаришга жавобгардир. Б лимфоцитларнинг ўзи: Б киллерлар, Б хелперлар, Б супрессорлар ва иммунологиc хотира ҳужайралари ажратилади.[8]                                                                                                                                                                                                                                          

Т-лимфоситлар суякда синтезлангандан кейин, тимусда қайта ишланади ва ҳужайравий иммунитетни ҳосил қилади.[7] Улар барча лимфоцитларнинг 40-70% қисмини ташкил қилади. Т лимфоцитлар ҳужайра иммунитети реаксияларини бевосита амалга оширади. Улар ёт ҳужайралар, жумладан ўсма ҳужайралари, ёт трансплантат ҳужайралар ва мутант ҳужайраларни фагоситоз орқали емирилиб генетик гомеостазни амалга оширади. Т лимфоцитлар лимфокинлар номли иммунитет медиаторини ишлаб чиқаради ва иммун хотира вазифасини бажаради. Т лимфоцитлар ҳам бир неча турларга бўлинади: Т киллерлар – ёт ҳужайраларга (антигенларга) хужум қилиб уларни емиради яъни ҳужайра иммунитети реаксиясини амалга оширади. Т хелперлар (ёрдамчилар) ҳужайра ва гуморал иммунитетнинг содир бўлишини енгиллаштиради. Т супрессорлар Б лимфоцитларнинг хаддан ортиқ реаксияларини блокада қилиб, бўғиб қўяди. Лимфоцитларнинг яна бир тури – хотира ҳужайраларининг вазифаси антигенни эслаб қолиш ва иккинчи марта организмда пайдо бўлса, ишончли мудофаани таъминлашдан иборат.

Табиий киллерлар (натурал киллерлар/НК) ҳужайранинг туғма иммунитетни ҳосил қилади. Бунда НКлар ИгГ билан қопланган ҳар қандай ҳужайрани ўлдиради. Бу жараён антигенга боғланган ҳужайра воситачилигидаги ситотоксиклик дейилади. НКлар ўсма ҳужайраларига ва вирус билан зарарланган ҳужайраларга юқори ситотоксик та’сир кўрсатади.[9][7]

Лимфоцитларнинг функционал субтиплари морфологик жиҳатдан ажралиб турмайди, аммо улар иммунокимёвий усуллар билан аниқланадиган, ўзига хос сирт молекулаларига эга. НК ҳужайраларида идентификация қилувчи сирт маркерлари йўқ.
Лимфоцитлар филогенези

Лимфоситлар ҳаракати ва умри

Суяк илигида ва тимусда қайта ишланган Т ва Б лимфоситлар периферик қонга чиқарилади. Уларнинг периферик қондаги миқдори 7:3 нисбатда бўлади.[6] Периферик қондаги лимфоситлар бир неча соатдан сўнг периферик лимфа тугунлари, лимфоид фоликулалар, ҳазм системасига боғланган лимфоид тўқималар, талоқ, нафас ва айириш системасига боғлиқ бўлган лимфоид фоликулаларга ўтади ва у ердан яна периферик қонга чиқарилади. Лимфоид тўқималарда жами лимфоситларнинг 2%и бўлади.[7] Лимфоситлар организм эҳтиёжига кўра лимфоид фоликулаларда тўпланади ва яна қонга чиқариб турилади. Шу зайлда улар бир неча ой ва йиллаб яшаши мумкин.

Вазифаси

Т-лимфоситлар ҳужайра воситачилиги иммунитетни шакллантиради. Т- лимфоситлар асосан вирусли инфексияларга ва ўсма ҳужайраларига қарши та’сир кўрсатади. Т-лимфоситларнинг та’сир механизми қуйидаги жараёнлар билан та’минланади:

Ҳужайравий иммунитет реаксиялари ва юқори сезувчанлик реаксиялари. Ҳужайравий иммунитет реаксиялари Т-киллерларнинг CД3+ ва CД8+ воситалари билан, юқори сезувчанлик реаксиялари эса CД4+ воситаси билан амалга оширилади;[7]

Иммунорегуляция функсияси Т-лимфоситларнинг CД4+ воситаси билан ва Б ҳужайралар билан, шунингдек, гемопоэтик бласт ҳужайраларга та’сир кўрсатиш орқали амалга оширилади.

Лимфоситлар миқдорининг ўзгариши

Лимфоситоз

Лимфосит абсолют миқдорининг ортиши (>4000/мм3).

Физиологик сабаблар:

  • Чақалоқларда ва ёш болаларда, лимфоцитлар дифференсиал миқдори ортади (абсолют кўрсаткичи эмас!)
  • Аёлларда ҳайз вақтида

Патологик сабаблар:

  • Сил, гепатитлар ва кўкйўтал каби сурункали инфексияларда
  • сувчечак каби вирусли инфексияларда
  • триотоксикоз каби аутоиммун касалликларда
  • юқумли мононуклеоз ва лимфатик лейкемия

Лимфопения

  • Лимфопения ёки лимфоситопения лейкоситлар абсолют миқдорининг камайиши (<1500/мм3). Сабаблари:
  • Нурланиш
  • Кортикостероидлар ва иммунодепрессив препаратлар билан даволаниш
  • Суяк илиги гипоплазияси
  • ОИТС

Манбалар

  1. ↑ Жанеwай C, Траверс П, Wалпорт М, Шломчик М (2001). Иммунобиологй (5тҳ эд.). Неw Ёрк анд Лондон: Гарланд Сcиэнcе. ИСБН 0-8153-4101-6.
  2. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
  3. ↑ 3,0 3,1 Омман, Реэба А.; Кини, Амеэт Р. (2020). "Леукоcйте девелопмент, кинетиcс, анд фунcтионс". Ин Кеоҳане, Элаине М.; Отто, Cатҳерине Н.; Wаленга, Жеанине Н. (эдс.). Родак'с Ҳематологй: Cлиниcал Принcиплес анд Апплиcатионс (6тҳ эд.). Ст. Лоуис, Миссоури: Элсевиэр. пп. 117–135. ИСБН 978-0-323-53045-3.
  4. ↑ Cоҳн, Лаурен; Ҳаwрйлоwиcз, Cатҳерине; Рай, Анурадҳа (2014). "Биологй оф Лймпҳоcйтес". Миддлетон'с Аллергй: Принcиплес анд Праcтиcе (8тҳ эд.). Пҳиладелпҳиа: Саундерс. пп. 203–214. дои:10.1016/Б978-0-323-08593-9.00013-9. ИСБН 9780323085939. Ретриэвед 22 Жулй 2020.
  5. ↑ "НCИ Диcтионарй оф Cанcер Термс". Натионал Cанcер Институте. Ретриэвед 22 Жулй 2020. А тйпе оф иммуне cелл тҳат ис маде ин тҳе боне марроw анд ис фоунд ин тҳе блоод анд ин лймпҳ тиссуэ. Тҳе тwо маин тйпес оф лймпҳоcйтес аре Б лймпҳоcйтес анд Т лймпҳоcйтес. Б лймпҳоcйтес маке антибодиэс, анд Т лймпҳоcйтес ҳелп килл тумор cеллс анд ҳелп cонтрол иммуне респонсес. А лймпҳоcйте ис а тйпе оф wҳите блоод cелл.
  6. ↑ 6,0 6,1 Инду Кҳурана, Аруши Кҳурана: Техтбоок оф медиcал пҳйсиологй; 2нд эдитион, 2009.
  7. ↑ 7,0 7,1 7,2 7,3 7,4 Инду Кҳурана, Аруши Кҳурана: Техтбоок оф медиcал пҳйсиологй; 2нд эдитион, 2009.
  8. ↑ Артур Гуйтон, Жоҳн Ҳалл: Техтбоок оф медиcал пҳйсиологй; 14тҳ эдитион, 2020.
  9. ↑ Линда Cостанзо: Медиcал пҳйсиологй; 6тҳ эдитион, 2018.