Линария (Линариа) — сигирқуйруқдошлар оиласига мансуб бир ёки куп йиллик ўтлар туркуми. Кўпроқ Ўрта денгиз раёнларида ўсадиган 150 га яқин тури бор. Ўзбекистонда 4 тури усади. Оддий линариянинг бўйи 60—90 см. Поясининг юқориси бир оз шохланган. Барглари наштарсимон, бандсиз, кетма-кет. Гуллари оч сариқ; тўпгули шингилсимон. Меваси кўсакча, кўп уруғли. Қумли ерлар, урмон чеккалари, қияликлар ва йўл ёқаларида ўсади. Ер устки қисмида алкалоидлар, флавоин гликозидлари, витамин С ва бошқа бор. Суюқ экстракти сурги сифатида ҳамда бавосир касаллигида қўлланади.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил