Lineament
Бу мақолага бошқа бирорта саҳифадан
ишорат йўқ. (август 2024) |
Линеаментлар -(лотинча линеаэментум — чизиқ, контур) бу ер пўстнинг муҳим обектлари бўлиб, Ер юзасига турли миқиёсли, ёшли ва чуқурликлардаги ер пўсти ва литосферанинг бир жинслиги тўғрисида қизиқарли ва обектив маълумотлар берувчи стуруктуралардир. Бу атама 1904-йилда Амеркалик геолог В.Хоббс томонидан қўлланиши таклиф қилинган. Геология аъмалётида линеаментлар турли флюидлар ва эритмалар ҳаракатланувчи каналларни акс эттириши, яъни фойдали қазилма конларини башоратлашда ва қидиришда бевосита белги бўлиб хизмат қилиши мумкин. Линеаментлар узунлиги, кенглиги, шакилланиш даражаси, жойда мўлжалланиш хусусиятлари ва бошқа белгилари билан таснифланади. Масалан, ётиш чуқурлиги бўйича: қобиқли(экзоген) ва мантияли (эндоген), космосуратларда линеаментлар тасвирининг яққоллиги бўйича: ишончли ва тахминий; чўзилиши бўйича эса — узлукли ва узлуклсиз бўлади. Узунлиги бўйича линеаментлар ва уларнинг системалари маҳаллий, минтақавий, трансминтақавий ва планетар турларга бўлинади. Уларнинг барчаси ер пўстининг узилмали стуруктураларидир. Линеаментларнинг маконда жойлашувидаги ўзига хослиги бир тартибли линеаментлар орасида муайян ритмларнинг ёки „қадамларнинг“ мавжудлигидир. Бу „қадамларнинг“ кенглиги ер пўстининг қалинлиги ва таркиби, линеаментларнинг мўлжалланиши, турли тектоник эпохалар ва геоблокларга мансублигига боғлиқдир.
Адабиётлар
Стуруктуравий геология ва геологик хариталаш . Х.Чиниқулов, Г`.Р.Чиниқулов, А.Р.Кушаков(жспи.уз).
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
Бу мақола бирорта туркумга қўшилмаган. Илтимос, мақолага алоқадор туркумлар қўшиб ёрдам қилинг. (август 2024) |