Литва Совет Социалистик Республикаси, Литва ССР (литовча: Лиэтувос Тарйбų Соcиалистинė Республика; русча: Литовская Советская Социалистическая Республика) — Совет Иттифоқи таркибига кирган республикаларнинг бири. Айрим манбаларда Совет Литваси деб юритилади.

1940–1941
1944–1990/91
Мақом Тан олинмаган Совет Иттифоқи республикаси
(1940–1941, 1944–1990/91)
Олий Кенгаш раиси  
• 1990–1991
Вйтаутас Ландсбергис
Тарихий эра ХХ аср
Ҳозирда ҳудудида қуйидагилар мавжуд  Литва

Литва ССР Совет Иттифоқининг тан олинмаган республикаси бўлган ва Совет Иттифоқи ҳукумати қўли остидаги ҳукумат томонидан бошқарилган. 1940-йилнинг 16-июнида совет қўшинлари Молотов–Риббентроп пакти асосида Литвага бостириб кирган. Натижада 1940-йилнинг 21-июлида Литва Республикаси ҳудудида Литва ССР тузилган. Бунинг учун Совет Иттифоқи дастаклаган қўғирчоқ ҳукумат ўрнатилган. 1941-йилдан 1944-йилгача Литва ҳудуди фашистлар Германияси томонидан ишғол қилинган ва Реичскоммиссариат Остланд таркибига кирган.

Аксар давлатлар Литванинг қўшиб олинганини де журе тан олмаган ва Совет Ҳукумати томонидан де фаcто бошқарилишинигина тан олган ёки умуман тан олмаган. Ушбу мамлакатларнинг айримлари Литванинг эски ҳукумати номидан фаолият юритган дипломат ва консулларни тан олишда давом этган. Натижада Литва 1940–91-йиллар мобайнида де журе оккупация қилинган мустақил давлат ҳисобланган.

Литва ССР пойтахти Вилниус шаҳри бўлган. Республика 44 раёнга бўлинган, 92 шаҳар, 22 шаҳар типидаги посёлкаси бўлган.[1] 1946-йилдан кейин Белоруссия билан чегарадаги айрим ўзгаришларни эътиборга олмаганда, Литва ССРнинг чегаралари ҳозирги кундаги Литва чегараларига мос келадиган кўринишга келган.

1989-йилнинг 18-майда Литва ССР Москвадан суверенитет эълон қилган Совет Иттифоқи таъсири доирасидаги биринчи республикалардан бўлди. 1990-йилнинг 11-мартида Литва Совет Социалистик Республикаси Литва Республикаси деб қайта номланди ва мустақиллиги қайта тикланди. Совет Иттифоқи мамлакат мустақиллигини 1991-йил 6-сентабрда расман тан олди.

Тарихи

Литвада синфий жамият милодий В—ВИ асрларда вужудга келган. 1240-йилга келиб феодал Литва Буюк князлиги ташкил топган. ХИИИ асрда литва элати шаклланган. 1558–1583-йилларда Литва Россияга қарши Ливония урушида қатнашган. Люблин иттифоқига мувофиқ 1569-йили Литва Полша билан бирга Реч Посполитага бирлашган. 1795–1815-йилларда Литвани Россия бутунлай босиб олган. 1830–1831 ва 1863–1864-йилларда Литва халқи Полша қўзғолонларида қатнашган.

ХИХ аср охирида дастлабки социалист-демократик ташкилотлар вужудга келган. 1918-йил декабр – 1919-йил январда Совет ҳокимияти Литва ҳудудининг кўп қисмида ўрнатилган. Литва 1919-йил феврал-августда Литва-Белорус Совет Социалистик Республикаси таркибида бўлган.

1940-йилнинг 16-июнида совет қўшинлари Молотов–Риббентроп пакти асосида Литвага бостириб кирган. Натижада 1940-йилнинг 21-июлида Литва Республикаси ҳудудида Литва ССР тузилган. Бунинг учун Совет Иттифоқи дастаклаган қўғирчоқ ҳукумат ўрнатилган. Литва ССР 1940-йил 3-августда СССР таркибига кирган. 1941-йили немис-фашист қўшинлари оккупация қилган, 1944-йил июли – 1945-йил январида Совет армияси томонидан қайта босиб олинган.

Литва ССР Совет Иттифоқининг тан олинмаган республикаси бўлган ва Совет Иттифоқи ҳукумати қўли остидаги ҳукумат томонидан бошқарилган. Аксар давлатлар Литванинг қўшиб олинганини де журе тан олмаган ва Совет Ҳукумати томонидан де фаcто бошқарилишинигина тан олган ёки умуман тан олмаган. Ушбу мамлакатларнинг айримлари Литванинг эски ҳукумати номидан фаолият юритган дипломат ва консулларни тан олишда давом этган. Натижада Литва 1940–91-йиллар мобайнида де журе оккупация қилинган мустақил давлат ҳисобланган.

1989-йилнинг 18-майда Литва ССР Москвадан суверенитет эълон қилган Совет Иттифоқи таъсири доирасидаги биринчи республикалардан бўлди. 1990-йилнинг 11-мартида Литва Совет Социалистик Республикаси Литва Республикаси деб қайта номланди ва мустақиллиги қайта тикланди. Совет Иттифоқи мамлакат мустақиллигини 1991-йил 6-сентабрда расман тан олди.

Ҳаволалар

Манбалар

  1. ↑ "Литва ССР" (ўзбекча). Энсиклопедик луғат. 2. Тошкент: Ўзбек совет энсиклопедияси. 1988. п. 463. 5-89890-002-0.