Лўлилар, жўгилар — кўчманчи халқ. Жаҳондаги барча мамлакатларда тарқоқ ҳолда яшайди. Л.нинг, асосан, 2 гуруҳи: Европа Л.и ва Ўрта Осиё Л.и бор. Ўзбекистонда Л., Тожикистонда жўгилар, Арманистонда боша, Англияда мисрлик, Эронда қорача, Франсияда фиръавн кабиласи, Финляндияда қора, Россияда сиган ва бошқа номлар билан аталган. Л.нинг асл ватани, қачон ва қандай қилиб жаҳонга тарқалганлиги фанда узоқ вақт жумбоқ бўлиб келди. ХИХ асрда немис тилшуноси А. А. Потт, Ф. Миклошич Л.тилининг ҳинд тили билан қардош тил эканлигини аниқлади. Шунингдек, Эронда Л.нинг Карачи, Ўзбекистоннинг айрим вилоятларда жумладан,самарқанд нукус жиззах термиз баҳмал вилоят ва, туманларда мўлтони деб аталиши Покистондаги Карочи ва Мўлтон шаҳарлари номи билан боғлиқ. Ўрта Осиё Л.ининг айрим гурухлари жўги (ҳиндча камбағал, қашшоқ), ҳиндистоний, бўлужий деб аталиши ҳам Л.нинг асл ватани Хиндистон бўлганлигини тасдиқлайди. Айрим маълумотларга кўра, Л.нинг дастлабки гуруҳлари мил.нинг бошларида, В—ВИИ асрлар ва кейинги даврларда Шимолий Ҳиндистондан тарқала бошлаган. Л.нинг айрим гуруҳлари Ҳиндистондан — Белужистон — Афғонистон —Эрон — Кавказ — Туркия — Юнонистон орқали, иккинчи йўл Ҳиндистон — Эрон — Ўрта Осиё орқали бўлган.

Европа лўлилари (ўзларини рома деб атайдилар). Тили ҳинд тиллари билан боглиқ бўлиб, шим. ва жан. шеваларга бўлинади, шунингдек, ўзлари яшайдиган мамлакат халқи тилида ҳам сўзлашади. Диндорлари расман православ динига эътиқод қилади (уларда ҳинд мифологияси билан боғлиқ диний тасаввурлар ҳам кучли). Л.нинг Европага келгани ҳақидаги дастлабки маълумот 1100-йилга оид. 1417-йил Венгрия, 1418-йил Германия, 1422-йил Испания, Италия, 1430-йил Англия ва Болтиқ бўйлари, 1500-йил Полша ва бошқа мамлакатларга тарқалади. Россияга Руминия орқали келишган. Улар ХВ асрда Бессарабия, ХВИ асрда Белоруссия, ХВИИ асрда Украина, Россиянинг жан. р-нларига тарқалган (Л. Англияда гупиес, Туркияда чингине, Португалияда чидан, Италияда зингали деб аталади). Л. ҳаёт кечириш тарзига кўра, ўтроқ ва кўчманчиларга бўлинган. Ўтроқ Л. шаҳар чеккаларида яшаб, ҳунармандлик билан машғул бўлган. Кўчманчи Л. тиланчилик, фолбинлик, от савдоси ва бошқа билан тирикчилик ўтказган. Л. кабила ва кабила (айрим ҳолларда бир туда қариндошлар) иттифоқи — таборга уюшиб, табор тепасида сайлаб қўйиладиган бошлиқ тур Ўрта Осиё лўлилари (ўзларини мугат, туб аҳоли уларни лўли, жўги, мазанг деб атайди). Қадимдан Самарқанд, Бухоро, Тошкент, Фарғона, Қўқон, Қарши каби шаҳарлар атрофи ва уларга туташ қишлоқларда яшаб келади. Л. ўзбек ва тожик тилларида сўзлашади, аммо тожик тили уларнинг турмушида асосий ҳисобланади. (Ўрта Осиё Л.и лавзи муғат ёки арабча деб аталадиган ўзларининг махсус сўзлашув тилига ҳам эга). Лўлишунос Х. Назаров ўлкамизга Л.нинг кириб келишини 3 гуруҳга бўлади. Биринчи гуруҳи — маҳаллий Л. (муғати тубжойи) — анча олдин келган; иккинчи гуруҳ — афгон Л.и (жўги, афгани); учинчи гуруҳ эса — ҳинд Л.и (мўғати ҳинду) бўлиб, булар анча кейин келган. Олим Л.ни яна ўз навбатида 3 та этн. гуруҳга бўлади: 1) асосан, кўчманчилик қилиб хайрсадақа йиғиб, кун кўришадиган, фолбинлик, табиблик, заргарлик қилувчи Л; 2) товоқтарош, улар ярим ўтроқҳаёт кечиришади, асосан, ёғочга ишлов бериш билан шуғулланишади, хусусан, ёғочдан бешик, товоқ, қошиқ, чўмич ясашади. Қадимда улар ясаган ёғоч товоқларга эҳтиёж катта бўлган, шу туфайли уларни товоқтарош деб аташган; 3) мазанг, ўтрок Л. (жўгилар), асосан, майда савдогарлик билан, шунингдек, деҳқончилик билан шуғулланишган.

Л.нинг эркаклари от урчитиш, овчилик, темирчилик, металл эритиш, сават тўкиш, ғалвир, элак каби буюмлар ясаш ҳамда айиқ, маймун, илон урчитиш билан шуғулланишган. Аёллари эса тиланчилик, фолбинлик килишган. Л.нинг қон-қариндошлик гуруҳи (тўп, тўпор)га оқсоқол раҳбарлик қилган. Тўп, тўпор шу оқсоқол номи билан ҳам аталган. Катта патриархал оилага эса ота бош бўлган. Ўрта Осиё лўлилари динга бефарқ қарайдилар ва расмангина ислом динига кирганлар. Уларда жин, пари, алвасти, зиён-заҳмат ҳақидаги тасаввурлар жуда кучли. Ўтроқ ҳаёт кечираётган Л. ўз атрофидаги маҳаллий халқлар таъсирида уларнинг айрим диний одатларини бажарадилар. Л.да қадимдан эндогам (ички) никоҳ ҳукмрон.

Л. кийинишда, асосан, ерли аҳолидан фарқ қилмасликка ҳаракат қилишади, эркаклари чопон (тўн), этик, телпак, баъзан бошларига дурра ўраб юришади. Хотинлари ерли аҳолидек кийинсада, лекин рўмол ўрашлари фақат Л.га хос. Л.нинг эркаклари ҳам, аёллари ҳам, асосан, кора ва кўк рангларни хуш кўришади. Уйлари илгари пасттаккина бўлиб, усти қамиш билан ёпилган. Кейинги йилларда Л. ўртасида санъатга иштиёк кучайди, "Жўги" қўшиқ дасталари халқ тантаналарида (тўй, базмларда) хизмат қилмоқда.

Л. асрлар давомида ҳамма ерда муттасил қувғинда бўлган, оч-яланғоч кун кўрган. 1920-йиллардан кейин Л.ни ўтроқ маданий ҳаётга кўчириш, ижтимоий фойдали меҳнатга жалб этиш ишига алоҳида аҳамият берилди. Л. ҳозирги даврда жамоа хўжаликлари, ширкатлар, саноат корхоналарида ҳам ишламоқдалар. Лўли болаларининг ҳаммаси мактабга жалб қилинган. Лўли ёшлари ўрта махсус ва олий ўқув юртларида таълим олмоқдалар. Ушбу ма'лумотлар қайта ишлаб, ҳар ойнинг 1-санасида янгиланади.

Очил Бўриев, Сайфулло Турсунов.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил